ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГФАРМОНИЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ВА ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ИТТИФОҚИ ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 27-сон, 607-модда)Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди. Шу билан бирга, соҳадаги вазият ва амалга оширилган тадбирлар таҳлили ёшларнинг кенг қатламларига дахлдор бўлган долзарб масалалар, айниқса, уюшмаган ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароит яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, ташаббусларини рағбатлантириш борасидаги ишлар талаб даражасида ташкил этилмаганидан далолат бермоқда.Жойларда, авваламбор чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган кўп сонли ёшларнинг ўз иқтидор ва истеъдодини рўёбга чиқаришлари, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун кенг шароитлар яратиш, уларни турли зарарли иллат ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш каби муҳим вазифаларни ҳал этишда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Ўзбекистон ёшларини буюк мақсадлар сари бирлаштирадиган ва сафарбар этадиган оммавий ҳаракатга айлана олмаганини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда.Шу сабабли, мазкур соҳадаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонунибугунги давр талабларига мос равишда ҳар томонлама баркамол, мустақил фикрлайдиган, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, халқ манфаати йўлида бор салоҳиятини сафарбар қиладиган, шижоатли ёшларни тарбиялаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратди.2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги ислоҳотларда ёшлар фаоллигини ошириш билан боғлиқ бир қатор янги ва муҳим вазифаларни белгилаб берганини алоҳида қайд этиш жоиз.Ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини тубдан ислоҳ этиш мақсадида ҳамда бу борада кенг жамоатчилик, аввало, ёшлар вакилларининг таклиф ва мулоҳазаларини эътиборга олган ҳолда:1. Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг 2017 йил 30 июнь куни бўлиб ўтган IV қурултойи қарорига мувофиқ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.2. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил топган кун — 30 июнь санаси мамлакатимизда «Ёшлар куни», деб эълон қилинсин.3. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятининг устувор йўналишлари сифатида қуйидагилар белгилансин:биринчидан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқини республикада ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилишида давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорликни таъминловчи, «Ёшлар — келажак бунёдкори» шиори остида профессионал фаолиятни амалга оширувчи тузилмага айлантириш;иккинчидан, ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, онги ва қалбида мустақиллик ғояларига содиқлик, миллий ўзликни англаш, Ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик, фидойилик ҳиссини қарор топтириш ва ривожлантириш, турли мафкуравий таҳдидлардан асраш;учинчидан, демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги ислоҳотларда ёшлар фаоллигини ошириш, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга ташаббускор, шижоатли, эл-юрт манфаати йўлида бор куч-ғайрати, билим ва салоҳиятини сафарбар қиладиган, мамлакат истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир ёшлар сафини кенгайтириш;тўртинчидан, ёшларнинг замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллаши учун муносиб шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш, ишбилармонлик қобилиятини ривожлантириш, уларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш, ташаббусларини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришига кўмаклашиш;бешинчидан, ёшларнинг илмий ва бадиий китоблар, жумладан, электрон асарларни ўқишга бўлган қизиқишини янада ошириш, ҳуқуқий, экологик, тиббий ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш маданиятини юксалтириш орқали уларда турли мафкуравий таҳдидларга, хусусан, диний экстремизм, терроризм, «оммавий маданият» ва бошқа ёт ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш;олтинчидан, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва оила муқаддаслиги ғояларини кенг тарғиб қилиш, эрта турмуш қуриш ва ёш оилалар ажралишининг олдини олишга қаратилган самарали тадбирларни амалга ошириш;еттинчидан, ёшларни, айниқса, улар уюшмаган қисмининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланишга, ижодий тўгараклар ва турли, жумладан, хорижий тилларни ўргатиш ўқув курсларига кенг жалб этиш;саккизинчидан, ёш оилалар, хусусан, имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитлар яратишга қаратилган мақсадли ишларни ташкил этиш;тўққизинчидан, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва профилактика қилиш ишларида фаол иштирок этиш;ўнинчидан, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этадиган, халқ манфаатларига садоқат билан хизмат қиладиган билимли, ташаббускор, ишбилармон, ҳалол ва фидойи ёш раҳбар кадрларни тарбиялаш, захирасини яратиш ва уларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг масъул лавозимларига тавсия этиш;ўн биринчидан, ёшлар сиёсати соҳасида халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, хорижий мамлакатларда таҳсил олаётган ва меҳнат қилаётган ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;ўн иккинчидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига ёшларга оид фаолиятни ташкил этишда ғоявий-услубий жиҳатдан кўмак бериш.Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этувчи ваколатли идоралар фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини ташкил этиш, натижаси бўйича таъсирчан чоралар кўриш.4. Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш хизматининг ёшлар сиёсатини амалга ошириш соҳасида давлат ва жамоат ташкилотларини мувофиқлаштириш шўъбаси негизида Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ёшлар сиёсати масалалари хизмати ташкил этилсин.Хизматнинг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар белгилансин:Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши фаолиятини самарали ташкил этиш;Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»гиҚонунида белгиланган вазифаларнинг тўлақонли ижросини ташкил этиш ва назорат қилиш;давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасидаги фаолиятини мониторинг қилиш ва мувофиқлаштириш, уларга ғоявий-услубий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш;ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш мақсадида тизимли ўрганиш ва таҳлиллар асосида соҳага оид қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва жорий этиш.Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ташкилий-кадрлар хизмати бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ёшлар сиёсати масалалари хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини киритсин.5. Белгилансинки:Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ёшлар сиёсати масалалари хизматига Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси раҳбарлик қилади;Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ўз лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси ҳисобланади.6. Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати, Ёшлар сиёсати масалалари хизмати Вазирлар Маҳкамаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва киритсин.7. Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгаши иловагамувофиқ таркибда ташкил этилсин.Идоралараро кенгашнинг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар белгилансин:Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашига юклатилган вазифаларни амалга оширишда яқиндан кўмаклашиш;ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этувчи ваколатли идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш;Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонуниталабларини ҳаётга тўлақонли жорий этиш ва бу борада таъсирчан назорат ўрнатиш.8. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари раислигида Ёшлар масалалари бўйича ҳудудий идоралараро кенгашлар тузилсин.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгаши тўғрисидаги низомни ҳамда Ёшлар масалалари бўйича ҳудудий идоралараро кенгашлар тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқласин.9. Буюк давлат арбоби ва саркарда Соҳибқирон Амир Темурнинг Ватанга садоқат, эл-юртни ардоқлаш, мардлик, фидойилик ва адолатпарварлик каби юксак фазилатлари ёш авлод учун ўрнак бўлиб хизмат қилишини инобатга олган ҳолда, республиканинг барча ҳарбий академик лицейларига «Темурбеклар мактаби» номи берилсин.10. Ёшларнинг илмий ва ижодий фаолияти натижаларини, илм-фан ва адабиётга бўлган қизиқишларини ҳамда ёшлар сиёсатига оид муҳим янгиликларни кенг ёритиш мақсадида:Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг «Туркистон» ва «Молодёжь Узбекистана» газеталари, «Ёш куч» журнали ҳамда бошқа ёшлар нашрларини чоп этишга ихтисослашган«Ёшлар нашриёти уйи» ташкил қилинсин;Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши Республика Хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда «Қизларжон» журналини таъсис этсин.11. Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда:«Адабиётга эътибор — маънавиятга, келажакка эътибор» шиори остида «Мен севиб ўқиган китоб» ва «Энг яхши китобхон» республика танловларини, «Китоб байрами» ва «Болалар китоблари» анъанавий республика фестивалларини;«Биз Ватанга таянчмиз», «Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз ёшлар» шиорлари остидаги акцияларни;«Адабиёт ва санъат — шахс маънавиятини бойитиш ва юксалтириш омили» мавзусида ёзувчилар, шоирлар, санъаткорлар, адабиётшунос олимлар иштирокидаги учрашувларни;республиканинг чекка ҳудудларида халқ рассомлари, халқ усталари билан болалар, ёшлар ва уларнинг ота-оналари учун «Бунёдкор халқим билан мулоқот – ижодим илҳоми» мавзусида мастер-класслар ва ижодий учрашувларни;«Энг буюк жасорат — маънавий жасоратдир» мавзусида давра суҳбатларини доимий равишда ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.12. Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маданият вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда:Андижон, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳар Ёшлар марказлари биноларини қуриш, Бухоро ва Хоразм вилоятлари Ёшлар марказлари бинолари қурилишини тугаллаш ва фойдаланишга топшириш, Самарқанд, Қашқадарё вилоятлари Ёшлар марказлари биноларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича дастур лойиҳасини;республиканинг барча туман ва шаҳарларида синов тариқасида 11 йиллик мажбурий ўрта таълим тизимининг жорий этилиши муносабати билан бўшайдиган коллежларни Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг тегишли кенгашлари ихтиёрига беғараз ўтказиш, уларнинг негизида барча қулайликларга, жумладан, кутубхона ва китоб дўконига эга бўлган Ёшлар марказлари ва замонавий ёшлар кинотеатрларини, шунингдек, ёшларни, айниқса, уларнинг уюшмаган қисмини 6 ойгача бўлган муддатда касб-ҳунарга тўловсиз ўқитиш марказларини ташкил этиш дастури лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.13. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг:2017-2018 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида «катта етакчи» ва «тўгарак раҳбари» штат бирликларини тугатиш ҳисобига лавозим маоши юқори синф ўқитувчисига тенглаштирилган «ёшлар етакчиси» штат бирлигини жорий этиш;ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида «ёшлар етакчиси» вазифаси юклатилган ходимга ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан олий маълумотли ўқитувчи базавий тариф ставкасининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама белгилаш;Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши қошида ёшларнинг хоҳиш ва интилишларидан келиб чиқиб, ёшлар уюшмалари ҳамда ёшларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш марказларини ташкил этиш;Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошида Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтини ташкил этиш;юртимизда турли соҳа ва тармоқларда юксак натижа ва ютуқларга эришаётган йигитларни тақдирлаш мақсадида «Мард ўғлон» давлат мукофотини таъсис этиш;ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ўқиш, меҳнат ва жамоат ишларида ҳар томонлама фаол иштирок этаётган ёшларни тақдирлаш мақсадида «Келажак бунёдкори» медалини таъсис этиш;2018 йилнинг 1 январидан бошлаб кичик бизнес корхоналари томонидан тўланадиган ягона солиқ тўлови учун ҳисобланган сумманинг 8 фоизини Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармасига ўтказиш;таълим муассасасини тамомлаганига уч йил бўлмаган, биринчи марта ишга қабул қилинган ёшларга даромад солиғини биринчи йил учун 50 фоиз, иккинчи ва учинчи йиллар учун эса 25 фоизга камайтириш;Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошида турли фанлар, жумладан, чет тилларни ўргатиш, компьютер дастурларини тузиш ва тадбиркорлик асосларини ўқитиш мақсадида ташкил этиладиган шўъба корхоналарини 2027 йил 1 августга қадар барча солиқлардан озод этиш, бунда корхона ихтиёрида қоладиган сумманинг 20 фоизини Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармасига ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.14. Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ташкилий-кадрлар хизмати манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг янгиланган устави ва тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳасини киритсин;«Мард ўғлон» ва «Келажак бунёдкори» давлат мукофотларини таъсис этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш бўйича таклиф тайёрласин.15. Белгилаб қўйилсинки:Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар кенгашлари раислари тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади ва мақоми бўйича уларнинг биринчи ўринбосарларига тенглаштирилади;Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиларини сақлаш харажатлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг тегишли кенгашлари ҳисобидан қопланади;Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари — ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими (бўлинмаси) бошлиғи Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси тавсияси асосида белгиланган тартибда лавозимга тайинланади;Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида 3 йил ва ундан кўп муддат давомида фаол ишлаб келаётган ходимларга уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитининг бошланғич тўлови Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади;Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратура босқичлари талабаларига ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи 86 фоиз ва ундан юқори бўлган тақдирда таълим бўйича тўлов контракти миқдорининг 35 фоизи Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади.16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт ва Молия вазирликлари, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда бир ой муддатда мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни янада қўллаб-қувватлаш, уларнинг уй-жой ва маиший шароитларини яхшилаш мақсадида 2018 — 2021 йилларга мўлжалланган Ёшлар уйларини барпо этиш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.Ёшлар уйларини барпо этиш дастурида барча йирик шаҳарларда — кўп қаватли, қишлоқ туманларида — 1-2 қаватли намунавий лойиҳалар асосида арзон уйлар ёшларнинг уй-жойга бўлган эҳтиёжларидан келиб чиқиб қурилиши назарда тутилсин.17. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари раисларини рағбатлантириш мақсадида уларга «Матиз» ва «Дамас» автомашиналарини харид қилиш учун 10 йил муддатгача мўлжалланган, бошланғич тўлови 15 фоизлик имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.18. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши билан биргаликда икки ой муддатда:туман марказлари ва шаҳарларида Ёшлар тадбиркорлик кластерларини ташкил этишни;фойдаланилмаётган давлат объектларини, шунингдек, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналаридаги объектларни Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг аъзоси бўлган ёш тадбиркорларга тўловсиз ижарага бериш тартибини жорий этишни таъминласин.19. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, «Ўзбекнефтгаз» МХК ва «Ўзбектелеком» АКнинг «Yoshlar» телерадиоканали» АЖнинг 50 фоиз акцияларини Ўзбекистон ёшлар иттифоқига бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Адлия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда «Yoshlar» телерадиоканали» АЖ фаолиятини такомиллаштириш бўйича бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.20. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари ҳар ойда камида бир марта ёшлар билан очиқ мулоқотларни ўтказиб бориш амалиётини жорий этсин.21. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.22. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Қ.Қ. Қуранбаев зиммасига юклансин. LexUZ шарҳиУшбу Фармон «Халқ сўзи» газетасининг 2017 йил 6 июлдаги 132 (6826)-сонида эълон қилинган.Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВТошкент ш.,2017 йил 5 июль,ПФ-5106-сонЎзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон Фармонига ИЛОВАЁшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгашиТАРКИБИ1.Арипов А.Н.—Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Республика идоралараро кенгаши раиси2.Абдуллаев И.Б.—Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ишларни мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси, Республика идоралараро кенгаши раисининг биринчи ўринбосари3.Қуранбаев Қ.Қ.—Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси, Республика идоралараро кенгаши раиси ўринбосари4.Нарбаева Т.К.—Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Республика идоралараро кенгаши раиси ўринбосари5.Касимов Р.С.—Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси — Ташкилий-кадрлар хизмати раҳбарининг биринчи ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори6.Сафаев С.С.—Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари7.Саидов А.Х.—Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмитаси раиси8.Иноятов У.И.—Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири9.Мажидов И.У.—Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири10.Ходжаев Б.А.—Ўзбекистон Республикаси молия вазири11.Саидова Г.К.—Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири12.Шадманов А.К.—Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири13.Муратов М.М.—Ўзбекистон Республикаси маданият вазири14.Абдухакимов А.А.—Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири15.Азизов А.А.—Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири16.Бердиев К.Р.—Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири17.Икрамов М.М.—Ўзбекистон Республикаси адлия вазири18.Шерматов Ш.Х.—Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири в.б.19.Парпиев Б.Р.—Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси20.Курбонов Р.Ж.—Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси21.Холмухамедов М.М.—Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари — Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори22.Ишметов Т.А.—Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари23.Юсупов О.О.—Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси24.Мирзахидов Х.М.—Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси25.Хазратқулов М.Х.—Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги бош директори26.Мусаев А.Э.—«Ўзбеккино» миллий агентлиги бош директори27.Муроткабилов В.А.—Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ижро этувчи директори в. б.28.Шукуров А.С.—«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари29.Акбаров А.А.—«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директорининг биринчи ўринбосари30.Жавлонов Ш.С.—Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси31.Джалилов Ш.И.—Ўзбекистон фахрийларнинг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси бошқаруви раиси32.Рафиков К.М.—Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси33.Маврулов А.А.—Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази раҳбари34.Косимов Н.У.—Республика маънавият тарғибот маркази раҳбари в. б.35.Нуриддинов А.В.—Ўзбекистон бадиий академияси раиси36.Икрамов А.И.—Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раиси37.Турдиев С.Т.—Ўзбекистон фермерлари кенгаши раиси38.Ниязов Р.С.—Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши раиси39.Каримов А.М.—Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси кенгаши раиси40.Абдуллаев А.А.—Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори41.Мирзаалиев И.М.—Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари42.Джурабаев А.А.—Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёшлар сиёсати ва маънавий ривожлантириш масалалари шўъбаси мудири, Республика идоралараро кенгаш масъул котиби43.лавозимига кўра—Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари.Изоҳ: Республика идоралараро кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади.Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармонига ШАРҲМамлакатимизда мустақиллик йилларида ёшларни маънавий етук ва жисмонан соғлом, ватанпарвар ва фидойи этиб тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.Шунга қарамасдан, ёшлар ҳаётидаги энг долзарб масалалар, айниқса, уюшмаган ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун шароит ва имконият яратиш, уларни касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, ташаббусларини рағбатлантириш бўйича олиб борилган ишлар талаб даражасида эмаслигини ҳаётнинг ўзи тасдиқламоқда.Жойларда, авваламбор чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган кўп сонли ёшларнинг ўз иқтидор ва истеъдодини рўёбга чиқариши, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун кенг шароитлар яратиш, уларни турли зарарли иллат ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш каби муҳим вазифаларни ҳал этишда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Ўзбекистон ёшларини буюк мақсадлар сари бирлаштирадиган ва сафарбар этадиган оммавий ҳаракатга айлана олмаганини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда.Шу сабабли, мазкур соҳадаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш ва янги юксак сифат босқичига кўтариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.Фармонга мувофиқ, ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини тубдан ислоҳ этиш мақсадида Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати негизида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилди.Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил топган кун — 30 июнь санаси мамлакатимизда «Ёшлар куни» сифатида нишонланади.Ўзбекистон ёшлар иттифоқига 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасидаги ислоҳотларда ёшлар фаоллигини ошириш билан боғлиқ бир қатор янги ва муҳим вазифалар қўйилди.Ўзбекистон ёшлар иттифоқи республикамизда ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилишида давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорликни таъминловчи, «Ёшлар — келажак бунёдкори» шиори остида профессионал фаолиятни амалга оширувчи тузилмага айланади.Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этувчи ваколатли идоралар фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини ташкил этиш, натижаси бўйича таъсирчан чоралар кўриш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳуқуқий ва амалий ваколатлари кенгайтирилди, тегишли имконият ва имтиёзлар берилди.Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида Ёшлар сиёсати масалалари хизмати ташкил этилиб, унга Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси раҳбарлик қилиши белгиланди.Ёшлар сиёсати масалалари хизмати Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши фаолиятини самарали ташкил этиш, Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонунида белгиланган вазифаларнинг тўлақонли ижросини ташкил этиш ва назорат қилиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг бу борадаги фаолиятини мониторинг қилиш ва мувофиқлаштириш, уларга ғоявий-услубий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш, соҳага оид қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш каби вазифаларни амалга оширади.Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ўз лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси ҳисобланади.Фармонда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш вазифаси белгиланди.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашига юклатилган вазифаларни амалга оширишда яқиндан кўмаклашиш, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этувчи ваколатли идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш, Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонуни талабларини ҳаётга тўлақонли жорий этиш ва назорат ўрнатиш мақсадида Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгаши ташкил этилди.Айни пайтда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари раислигида Ёшлар масалалари бўйича ҳудудий идоралараро кенгашлар фаолият юритади.Буюк давлат арбоби Соҳибқирон Амир Темурнинг Ватанга садоқат, эл-юртни ардоқлаш, мардлик, фидойилик ва адолатпарварлик каби юксак фазилатлари ёш авлод учун ўрнак бўлиб хизмат қилишини инобатга олиб, республиканинг барча ҳарбий академик лицейларига «Темурбеклар мактаби» номи берилади.Ёшларнинг илмий ва ижодий фаолият натижаларини, илм-фан ва адабиётга бўлган қизиқишларини ҳамда ёшлар сиёсатига оид муҳим янгиликларни кенг ёритиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг нашрларини чоп этишга ихтисослашган «Ёшлар нашриёти уйи» ташкил этилади. Қизларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, истеъдод ва қобилиятини юзага чиқариш, улар орасида ҳақиқий етакчиларни тарбиялаш ишларини янада кучайтириш мақсадида «Қизларжон» журнали таъсис этилади.Фармонга кўра, ёшларда китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга қаратилган «Мен севиб ўқиган китоб» ва «Энг яхши китобхон» республика танловлари, «Китоб байрами» ва «Болалар китоблари» анъанавий республика фестиваллари, Ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик ҳиссини қарор топтиришга қаратилган акциялар, ёзувчилар, шоирлар, санъаткорлар, адабиётшунос олимлар билан ижодий учрашувлар ва мастер-класслар тизимли ташкил этилиши белгиланди.Шу билан бирга, 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида «катта етакчи» ва «тўгарак раҳбари» штат бирликларини тугатиш ҳисобига лавозим маоши юқори синф ўқитувчисига тенглаштирилган «ёшлар етакчиси» штат бирлиги жорий этилди.Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида «ёшлар етакчиси» вазифаси юклатилган ходимга ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан олий маълумотли ўқитувчи базавий тариф ставкасининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади.Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши қошида ёшларнинг хоҳиш ва интилишларидан келиб чиқиб, ёшлар уюшмалари ҳамда ёшларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш марказлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошида Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти ташкил этилиши Фармонда белгилаб берилган.Юртимизда турли соҳа ва тармоқларда юксак натижа ва ютуқларга эришаётган йигитларни тақдирлаш мақсадида «Мард ўғлон» давлат мукофоти, шунингдек, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ўқиш, меҳнат ва жамоат ишларида ҳар томонлама фаол иштирок этаётган ёшларни тақдирлаш мақсадида «Келажак бунёдкори» медали таъсис этилади.Фармонда 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб кичик бизнес корхоналари томонидан тўланадиган ягона солиқ тўлови учун ҳисобланган сумманинг 8 фоизи Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилиши белгиланди.Таълим муассасасини тамомлаганига уч йил бўлмаган, биринчи марта ишга қабул қилинган ёшларга даромад солиғини биринчи йил учун 50 фоиз, иккинчи ва учинчи йиллар учун эса 25 фоизга камайтириш, шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошида турли фанлар, жумладан, чет тилларни ўргатиш, компьютер дастурларини тузиш ва тадбиркорлик асосларини ўқитиш мақсадида ташкил этиладиган шўъба корхоналарини 2027 йил 1 августга қадар барча солиқлардан озод этиш, бунда корхона ихтиёрида қоладиган сумманинг 20 фоизини Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармасига ўтказиш амалиёти жорий этилади.Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар кенгашлари раислари тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади ва мақоми бўйича уларнинг биринчи ўринбосарларига тенглаштирилди.Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари — ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими (бўлинмаси) бошлиғи Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси тавсияси асосида белгиланган тартибда лавозимга тайинланади.Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида 3 йил ва ундан кўп муддат давомида фаол ишлаб келаётган ходимларга уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитининг бошланғич тўлови, шунингдек, ташкилотнинг фаол аъзоси бўлган олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратура босқичлари талабаларига ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи 86 фоиз ва ундан юқори бўлган тақдирда таълим бўйича тўлов контракти миқдорининг 35 фоизи Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади.Муҳим жиҳати шундаки, мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни янада қўллаб-қувватлаш, уларнинг уй-жой ва маиший шароитларини яхшилаш мақсадида 2018 — 2021 йилларга мўлжалланган Ёшлар уйларини барпо этиш дастури ишлаб чиқилади. Мазкур дастурда барча йирик шаҳарларда – кўп қаватли, қишлоқ туманларида — 1-2 қаватли намунавий лойиҳалар асосида арзон уйлар ёшларнинг уй-жойга бўлган эҳтиёжларидан келиб чиқиб қурилиши назарда тутилади.Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари раисларини рағбатлантириш мақсадида уларга «Матиз» ва «Дамас» автомашиналарини харид қилиш учун 10 йил муддатгача мўлжалланган, бошланғич тўлови 15 фоизлик имтиёзли кредитлар ажратилади.Республикамизнинг туман марказлари ва шаҳарларда Ёшлар тадбиркорлик кластерлари ташкил этилади.Фойдаланилмаётган давлат объектларини, шунингдек, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналаридаги объектларни Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг аъзоси бўлган ёш тадбиркорларга тўловсиз ижарага бериш тартиби жорий этилади.«Yoshlar» телерадиоканали» АЖ фаолиятини кучайтириш мақсадида унинг 50 фоиз акциялари Ўзбекистон ёшлар иттифоқига берилади.Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари ҳар ойда камида бир марта ёшлар билан очиқ мулоқотларни ўтказиб бориш амалиёти жорий этилади. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИПРЕЗИДЕНТИНИНГФАРМОНИ05.07.2017 й.N ПФ-5106 ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТСИЁСАТИ САМАРАДОРЛИГИНИОШИРИШ ВА ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИТТИФОҚИ ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА* Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.Шу билан бирга, соҳадаги вазият ва амалга оширилган тадбирлар таҳлили ёшларнинг кенг қатламларига дахлдор бўлган долзарб масалалар, айниқса, уюшмаган ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароит яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, ташаббусларини рағбатлантириш борасидаги ишлар талаб даражасида ташкил этилмаганидан далолат бермоқда.Жойларда, авваламбор чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган кўп сонли ёшларнинг ўз иқтидор ва истеъдодини рўёбга чиқаришлари, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун кенг шароитлар яратиш, уларни турли зарарли иллат ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш каби муҳим вазифаларни ҳал этишда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Ўзбекистон ёшларини буюк мақсадлар сари бирлаштирадиган ва сафарбар этадиган оммавий ҳаракатга айлана олмаганини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда.Шу сабабли, мазкур соҳадаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонуни бугунги давр талабларига мос равишда ҳар томонлама баркамол, мустақил фикрлайдиган, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, халқ манфаати йўлида бор салоҳиятини сафарбар қиладиган, шижоатли ёшларни тарбиялаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратди.2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги ислоҳотларда ёшлар фаоллигини ошириш билан боғлиқ бир қатор янги ва муҳим вазифаларни белгилаб берганини алоҳида қайд этиш жоиз.Ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини тубдан ислоҳ этиш мақсадида ҳамда бу борада кенг жамоатчилик, аввало, ёшлар вакилларининг таклиф ва мулоҳазаларини эътиборга олган ҳолда: 1. Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг 2017 йил 30 июнь куни бўлиб ўтган IV қурултойи қарорига мувофиқ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин. 2. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил топган кун - 30 июнь санаси мамлакатимизда "Ёшлар куни", деб эълон қилинсин. 3. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятининг устувор йўналишлари сифатида қуйидагилар белгилансин:биринчидан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқини республикада ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилишида давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорликни таъминловчи, "Ёшлар - келажак бунёдкори" шиори остида профессионал фаолиятни амалга оширувчи тузилмага айлантириш;иккинчидан, ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, онги ва қалбида мустақиллик ғояларига содиқлик, миллий ўзликни англаш, Ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик, фидойилик ҳиссини қарор топтириш ва ривожлантириш, турли мафкуравий таҳдидлардан асраш;учинчидан, демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги ислоҳотларда ёшлар фаоллигини ошириш, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга ташаббускор, шижоатли, эл-юрт манфаати йўлида бор куч-ғайрати, билим ва салоҳиятини сафарбар қиладиган, мамлакат истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир ёшлар сафини кенгайтириш;тўртинчидан, ёшларнинг замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллаши учун муносиб шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш, ишбилармонлик қобилиятини ривожлантириш, уларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш, ташаббусларини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришига кўмаклашиш;бешинчидан, ёшларнинг илмий ва бадиий китоблар, жумладан, электрон асарларни ўқишга бўлган қизиқишини янада ошириш, ҳуқуқий, экологик, тиббий ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш маданиятини юксалтириш орқали уларда турли мафкуравий таҳдидларга, хусусан, диний экстремизм, терроризм, "оммавий маданият" ва бошқа ёт ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш;олтинчидан, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва оила муқаддаслиги ғояларини кенг тарғиб қилиш, эрта турмуш қуриш ва ёш оилалар ажралишининг олдини олишга қаратилган самарали тадбирларни амалга ошириш;еттинчидан, ёшларни, айниқса, улар уюшмаган қисмининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланишга, ижодий тўгараклар ва турли, жумладан, хорижий тилларни ўргатиш ўқув курсларига кенг жалб этиш;саккизинчидан, ёш оилалар, хусусан, имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитлар яратишга қаратилган мақсадли ишларни ташкил этиш;тўққизинчидан, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва профилактика қилиш ишларида фаол иштирок этиш;ўнинчидан, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этадиган, халқ манфаатларига садоқат билан хизмат қиладиган билимли, ташаббускор, ишбилармон, ҳалол ва фидойи ёш раҳбар кадрларни тарбиялаш, захирасини яратиш ва уларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг масъул лавозимларига тавсия этиш;ўн биринчидан, ёшлар сиёсати соҳасида халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, хорижий мамлакатларда таҳсил олаётган ва меҳнат қилаётган ёшларнингҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;ўн иккинчидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига ёшларга оид фаолиятни ташкил этишда ғоявий-услубий жиҳатдан кўмак бериш.Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этувчи ваколатли идоралар фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини ташкил этиш, натижаси бўйича таъсирчан чоралар кўриш. 4. Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш хизматининг ёшлар сиёсатини амалга ошириш соҳасида давлат ва жамоат ташкилотларини мувофиқлаштириш шўъбаси негизида Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ёшлар сиёсати масалалари хизмати ташкил этилсин.Хизматнинг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар белгилансин:Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши фаолиятини самарали ташкил этиш;Ўзбекистон Республикасининг "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонунида белгиланган вазифаларнинг тўлақонли ижросини ташкил этиш ва назоратқилиш;давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасидаги фаолиятини мониторинг қилиш ва мувофиқлаштириш, уларга ғоявий-услубий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш;ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш мақсадида тизимли ўрганиш ва таҳлиллар асосида соҳага оид қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва жорий этиш.Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ташкилий-кадрлар хизмати бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ёшлар сиёсати масалалари хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини киритсин. 5. Белгилансинки:Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ёшлар сиёсати масалалари хизматига Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси раҳбарлик қилади;Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ўз лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси ҳисобланади. 6. Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати, Ёшлар сиёсати масалалари хизмати Вазирлар Маҳкамаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва киритсин. 7. Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгаши иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.Идоралараро кенгашнинг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар белгилансин:Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашига юклатилган вазифаларни амалга оширишда яқиндан кўмаклашиш;ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этувчи ваколатли идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш;Ўзбекистон Республикасининг "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонуни талабларини ҳаётга тўлақонли жорий этиш ва бу борада таъсирчан назорат ўрнатиш. 8. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари раислигида Ёшлар масалалари бўйичаҳудудий идоралараро кенгашлар тузилсин.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгаши тўғрисидаги низомни ҳамда Ёшлар масалалари бўйича ҳудудий идоралараро кенгашлар тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқласин. 9. Буюк давлат арбоби ва саркарда Соҳибқирон Амир Темурнинг Ватанга садоқат, эл-юртни ардоқлаш, мардлик, фидойилик ва адолатпарварлик каби юксак фазилатлари ёш авлод учун ўрнак бўлиб хизмат қилишини инобатга олган ҳолда, республиканинг барча ҳарбий академик лицейларига "Темурбеклар мактаби" номи берилсин. 10. Ёшларнинг илмий ва ижодий фаолияти натижаларини, илм-фан ва адабиётга бўлган қизиқишларини ҳамда ёшлар сиёсатига оид муҳим янгиликларни кенг ёритиш мақсадида:Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг "Туркистон" ва "Молодёжь Узбекистана" газеталари, "Ёш куч" журнали ҳамда бошқа ёшлар нашрларини чоп этишга ихтисослашган "Ёшлар нашриёти уйи" ташкил қилинсин;Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши Республика Хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда "Қизларжон" журналини таъсис этсин. 11. Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши,Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда:"Адабиётга эътибор - маънавиятга, келажакка эътибор" шиори остида "Мен севиб ўқиган китоб" ва "Энг яхши китобхон" республика танловларини, "Китоб байрами" ва "Болалар китоблари" анъанавий республика фестивалларини;"Биз Ватанга таянчмиз", "Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз ёшлар" шиорлари остидаги акцияларни;"Адабиёт ва санъат - шахс маънавиятини бойитиш ва юксалтириш омили" мавзусида ёзувчилар, шоирлар, санъаткорлар, адабиётшунос олимлар иштирокидаги учрашувларни;республиканинг чекка ҳудудларида халқ рассомлари, халқ усталари билан болалар, ёшлар ва уларнинг ота-оналари учун "Бунёдкор халқим билан мулоқот - ижодим илҳоми" мавзусида мастер-класслар ва ижодий учрашувларни;"Энг буюк жасорат - маънавий жасоратдир" мавзусида давра суҳбатларини доимий равишда ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин. 12. Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маданият вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда:Андижон, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳар Ёшлар марказлари биноларини қуриш, Бухоро ва Хоразм вилоятлари Ёшлар марказлари бинолари қурилишини тугаллаш ва фойдаланишга топшириш, Самарқанд, Қашқадарё вилоятлари Ёшлар марказлари биноларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича дастур лойиҳасини;республиканинг барча туман ва шаҳарларида синов тариқасида 11 йиллик мажбурий ўрта таълим тизимининг жорий этилиши муносабати билан бўшайдиган коллежларни Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг тегишли кенгашлари ихтиёрига беғараз ўтказиш, уларнинг негизида барча қулайликларга, жумладан, кутубхона ва китоб дўконига эга бўлган Ёшлар марказлари ва замонавий ёшлар кинотеатрларини, шунингдек, ёшларни, айниқса, уларнинг уюшмаган қисмини 6 ойгача бўлган муддатда касб-ҳунарга тўловсиз ўқитиш марказларини ташкил этиш дастури лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин. 13. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг:2017-2018 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида "катта етакчи" ва "тўгарак раҳбари" штат бирликларини тугатиш ҳисобига лавозим маоши юқори синф ўқитувчисига тенглаштирилган "ёшлар етакчиси" штат бирлигини жорий этиш;ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида "ёшлар етакчиси" вазифаси юклатилган ходимга ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан олий маълумотли ўқитувчи базавий тариф ставкасининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама белгилаш;Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши қошида ёшларнинг хоҳиш ва интилишларидан келиб чиқиб, ёшлар уюшмалари ҳамда ёшларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш марказларини ташкил этиш;Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошида Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтини ташкил этиш;юртимизда турли соҳа ва тармоқларда юксак натижа ва ютуқларга эришаётган йигитларни тақдирлаш мақсадида "Мард ўғлон" давлат мукофотини таъсис этиш;ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ўқиш, меҳнат ва жамоат ишларида ҳар томонлама фаол иштирок этаётган ёшларни тақдирлаш мақсадида "Келажак бунёдкори" медалини таъсис этиш;2018 йилнинг 1 январидан бошлаб кичик бизнес корхоналари томонидан тўланадиган ягона солиқ тўлови учун ҳисобланган сумманинг 8 фоизини Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармасига ўтказиш;таълим муассасасини тамомлаганига уч йил бўлмаган, биринчи марта ишга қабул қилинган ёшларга даромад солиғини биринчи йил учун 50 фоиз, иккинчи ва учинчи йиллар учун эса 25 фоизга камайтириш;Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошида турли фанлар, жумладан, чет тилларни ўргатиш, компьютер дастурларини тузиш ва тадбиркорлик асосларини ўқитиш мақсадида ташкил этиладиган шўъба корхоналарини 2027 йил 1 августга қадар барча солиқлардан озод этиш, бунда корхона ихтиёрида қоладиган сумманинг 20 фоизини Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармасига ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин. 14. Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ташкилий-кадрлар хизмати манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг янгиланган устави ва тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳасини киритсин;"Мард ўғлон" ва "Келажак бунёдкори" давлат мукофотларини таъсис этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий МажлисинингҚонунчилик палатасига киритиш бўйича таклиф тайёрласин. 15. Белгилаб қўйилсинки:Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар кенгашлари раислари тегишлилиги бўйичаҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади ва мақоми бўйича уларнинг биринчи ўринбосарларига тенглаштирилади;Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиларини сақлаш харажатлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг тегишли кенгашлари ҳисобидан қопланади;Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими (бўлинмаси) бошлиғи Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси тавсияси асосида белгиланган тартибда лавозимга тайинланади;Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида 3 йил ва ундан кўп муддат давомида фаол ишлаб келаётган ходимларга уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитининг бошланғич тўлови Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади;Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратура босқичлари талабаларига ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи 86 фоиз ва ундан юқори бўлган тақдирда таълим бўйича тўлов контракти миқдорининг 35 фоизи Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади. 16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт ва Молия вазирликлари, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда бир ой муддатда мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни янада қўллаб-қувватлаш, уларнинг уй-жой ва маиший шароитларини яхшилаш мақсадида 2018-2021 йилларга мўлжалланган Ёшлар уйларини барпо этиш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.Ёшлар уйларини барпо этиш дастурида барча йирик шаҳарларда - кўп қаватли, қишлоқ туманларида - 1-2 қаватли намунавий лойиҳалар асосида арзон уйлар ёшларнинг уй-жойга бўлган эҳтиёжларидан келиб чиқиб қурилиши назарда тутилсин. 17. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари раисларини рағбатлантириш мақсадида уларга "Матиз" ва "Дамас" автомашиналарини харид қилиш учун 10 йил муддатгача мўлжалланган, бошланғич тўлови 15 фоизлик имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин. 18. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат солиққўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши билан биргаликда икки ой муддатда:туман марказлари ва шаҳарларида Ёшлар тадбиркорлик кластерларини ташкил этишни;фойдаланилмаётган давлат объектларини, шунингдек, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналаридаги объектларни Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг аъзоси бўлган ёш тадбиркорларга тўловсиз ижарага бериш тартибини жорий этишни таъминласин. 19. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, "Ўзбекнефтгаз" МХК ва "Ўзбектелеком" АКнинг "Yoshlar" телерадиоканали" АЖнинг 50 фоиз акцияларини Ўзбекистон ёшлар иттифоқига бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Адлия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасиҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда "Yoshlar" телерадиоканали" АЖ фаолиятини такомиллаштириш бўйича бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин. 20. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари ҳар ойда камида бир марта ёшлар билан очиқ мулоқотларни ўтказиб бориш амалиётини жорий этсин. 21. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин. 22. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Қ.Қ. Қуранбаев зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев "Халқ сўзи", 2017 йил 6 июль Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентининг2017 йил 5 июлдагиПФ-5106-сон ФармонигаИЛОВА Ёшлар масалалари бўйича республикаидоралараро кенгашиТАРКИБИ1.Арипов А.Н.-Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Республика идоралараро кенгаши раиси2.Абдуллаев И.Б.-Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ишларни мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси, Республика идоралараро кенгаши раисининг биринчи ўринбосари3.Қуранбаев Қ.Қ.-Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси, Республика идоралараро кенгаши раиси ўринбосари4.Нарбаева Т.К.-Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси,Республика идоралараро кенгаши раиси ўринбосари5.Касимов Р.С.-Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси - Ташкилий-кадрлар хизмати раҳбарининг биринчи ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори6.Сафаев С.С.-Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари7.Саидов А.Х.-Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмитаси раиси8.Иноятов У.И.-Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири9.Мажидов И.У.-Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири10.Ходжаев Б.А.-Ўзбекистон Республикаси молия вазири11.Саидова Г.К.-Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири12.Шадманов А.К.-Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири13.Муратов М.М.-Ўзбекистон Республикаси маданият вазири14.Абдухакимов А.А.-Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири15.Азизов А.А.-Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири16.Бердиев К.Р.-Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири17.Икрамов М.М.-Ўзбекистон Республикаси адлия вазири18.Шерматов Ш.Х.-Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири в.б.19.Парпиев Б.Р.-Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси20.Курбонов Р.Ж.-Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси21.Холмухамедов М.М.-Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари - Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори22.Ишметов Т.А.-Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари23.Юсупов О.О.-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси24.Мирзахидов Х.М.-Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси25.Хазратқулов М.Х.-Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги бош директори26.Мусаев А.Э.-"Ўзбеккино" миллий агентлиги бош директори27.Муроткабилов В.А.-Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ижро этувчи директори в. б.28.Шукуров А.С.-"Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари29.Акбаров А.А.-"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси бош директорининг биринчи ўринбосари30.Жавлонов Ш.С.-Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси31.Джалилов Ш.И.-Ўзбекистон фахрийларнинг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси бошқаруви раиси32.Рафиков К.М.-Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси33.Маврулов А.А.-Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази раҳбари34.Косимов Н.У.-Республика маънавият тарғибот маркази раҳбари в. б.35.Нуриддинов А.В.-Ўзбекистон бадиий академияси раиси36.Икрамов А.И.-Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раиси37.Турдиев С.Т.-Ўзбекистон фермерлари кенгаши раиси38.Ниязов Р.С.-Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши раиси39.Каримов А.М.-Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси кенгаши раиси40.Абдуллаев А.А.-Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори41.Мирзаалиев И.М.-Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари42.Джурабаев А.А.-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёшлар сиёсати ва маънавий ривожлантириш масалалари шўъбаси мудири, Республика идоралараро кенгаш масъул котиби43.Лавозимига кўра-Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари. Изоҳ: Республика идоралараро кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади. "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",2017 йил 10 июль, 27-сон, 607-модда O‘zbekiston yoshlar ittifoqi faoliyatini takomillashtirishga doir kompleks chora-tadbirlar to‘g‘risidaO‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori, №PQ-3138, 18 iyul 2017 yilO‘zbekistonda yoshlarga oid davlat siyosatini izchil va samarali amalga oshirish, yoshlarni har tomonlama qo‘llab-quvvatlash, ularning huquq va qonuniy manfaatlarini himoya qilish, mamlakatimiz istiqboli uchun mas’uliyatni o‘z zimmasiga olishga qodir, tashabbuskor, shijoatli yoshlarni tarbiyalash hamda O‘zbekiston yoshlar ittifoqi faoliyatini har tomonlama qo‘llab-quvvatlash maqsadida, davlat va jamoat tashkilotlarining takliflarini inobatga olib: 1. O‘zbekiston yoshlar ittifoqi faoliyatini takomillashtirishga doir kompleks chora-tadbirlar dasturi (keyingi o‘rinlarda – Dastur deb yuritiladi) 1-ilovaga muvofiq ma’qullansin. 2. Dastur ijrosini ta’minlash bo‘yicha Respublika ishchi guruhi tarkibi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin. 3. Respublika ishchi guruhi (A.N.Aripov): Dasturda nazarda tutilgan tadbirlarning yuqori saviyada va belgilangan muddatlarda amalga oshirilishini ta’minlasin; O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti devoniga har chorak yakuni bo‘yicha axborot kiritib borsin. 4. Vazirlik va idoralar, mahalliy davlat hokimiyati organlari va boshqa manfaatdor tashkilotlar rahbarlari zimmasiga Dasturda ko‘rsatilgan tadbirlarning yuqori saviyada va belgilangan muddatlarda amalga oshirilishi yuzasidan shaxsiy mas’uliyat yuklansin. 5. O‘zbekiston milliy axborot agentligi, O‘zbekiston milliy teleradiokompaniyasi va ommaviy axborot vositalariga Dastur tadbirlarining amalga oshirilishini muntazam ravishda yoritib borish tavsiya etilsin. 6. Mazkur qaror ijrosini nazorat qilish O‘zbekiston Respublikasi Bosh vaziri A.N.Aripov va O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining Davlat maslahatchisi K.K.Kuranbayev zimmasiga yuklansin. O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Sh. Mirziyoyev