+998 (65) 221 29 06

+998 (65) 221 30 46

Yoshlar bilan ishlash, ma’naviyat va ma’rifat yo‘nalishidagi ishlar

  1. Bosh sahifa  
  2. Yoshlar bilan ishlash, ma’naviyat va ma’rifat yo‘nalishidagi ishlar  
  3. Zulfiya nomidagi Davlat mukofoti uchun taqdim et…

Zulfiya nomidagi Davlat mukofoti uchun taqdim etish Yo`riqnomasi

29.01.2022

Узбекистон Республикаси Зулфия номидаги Давлат мукофотига такдим этишЙУРИҚНОМАСИ1. Зулфия номидаги Давлат мукофотига тавсия этиладиган номзодларга қўйиладиган талаблар:Зулфия номидаги Давлат мукофоти мактаб, лицей, коллеж ва олий укув юртларида таълим олаётган, аъло хулқи, олийжаноб инсоний фазилатлари,   зукколиги,  донолиги,  ташаббускорлиги,   ўқишдаги муваффақиятлари, ёрқин истеъдодини намойиш қилиши билан бирга истиқлол ғояларини амалга ошириш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган 14 ёшдан 22 ёшгача бўлган иқтидорли қизларга адабиёт, санъат, маданият, фан ва таълим соҳаларида эришган катта ютуқлари учун берилади.Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорлар ўзининг ватанпарварлиги,   сиёсий-ижтимоий   ва   маънавий   етуклиги (Президентимиз асарлари, мамлакатимизнинг ички ва ташқи сиёсати ҳақида, истиқлол мафкураси асосида эркин фикр юрита билиши), Ватанимиз тарихи, миллий алломаларимиз ва жаҳон маданияти меросини яхши эгаллаганлиги билан ажралиб туриши лозим.2. Зулфия номидаги Давлат мукофоти номзодларининг асарларига қўйиладиган умумий талаблар:номзоднинг илмий-ижодий ишлари ўзининг янгилиги, илмий-амалий аҳамияти, бадиий қиммати билан алоҳида ажралиб туриши, халқимиз маънавиятини юксалтириш, мустақиллик ғояларини амалга ошириш, жамиятимизда олиб борилаётган ижтимоий, иқтисодий, маданий ва маърифий ислоҳотлар мохиятини очиш, мамлакатимиздаги ижтимоий ва маданий ҳаётни янада яхшилаш масалаларини ҳал этишга қаратилган бўлиши лозим;тавсия этилаётган ишларни баҳолашда уларнинг Ватанимиз ёки чет элларда чоп этилганлиги, етакчи мутахассислар томонидан юқори баҳоланганлиги, жамоатчилик томонидан эътироф этилганлиги инобатга олиниши лозим. Шу жумладан:Адабиёт соҳасида:барча жанрлар бўйича мукофотга тавсия этилаётган асарлар ғоявий- бадиий жиҳатдан юксак бўлиши, муаллиф дунёқарашининг  ўзига хослиги, бугунги воқеликда рўй бераётган улкан ижобий ўзгаришларни тасдиқлашга  қаратилганлиги, шунингдек, оригинал бадиий-эстетик изланишлари билан ажралиб туриши керак.Санъат соҳасида: номзоднинг бадиий, илмий, ижодий асари (рассом, хайкалтарош, амалий безак устаси, дизайнер, бастакор яратган бадиий асар, санъатшунос, меъморчилик лойиҳаси, актёр яратган роллар, номерлар, телекўрсатув, радиоэшиттиришлар ва х. к.) долзарб муаммога бағишланган юксак маҳорат билан ижро этилган, танланган соҳада янгилик кашф этиш даражасида бўлиши ҳамда  қадриятларни мустаҳкамланишига хизмат қилиши керак;бадиий асар, ижрочилик, кино, театр, томоша, рақс соҳасидаги ишлар ёки санъатшунослик илмий ишларини баҳолашда уларнинг Ватанимиз ёки чет элларда чоп этилганлиги, кўргазмаларда намойиш этилганлиги, ўзбек ва жаҳон халқларининг тарихий образларини бетакрор маҳорат билан ижро этилганлиги инобатга олиниши лозим. Шунингдек, амалиётчи ижодкорлардан 2 та тақриз (соҳасига қараб) бўлиши лозим. Тақризда мукофотга қўйилган асарнинг амалий аҳамияти, янгилиги ва долзарблиги ўз аксини топиши керак.Жумладан:Театр, кино ва телевидение учун яратилган асарлар соҳасида: барча жанрларда яратилган асарлар, ижро этилган роллар юксак бадиий даражада яратилиши, мустақиллик ғояларини акс эттириши, ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилиши ҳамда жамоатчилик эътирофига сазовор бўлиши лозим.Тасвирий, амалий, безак, дизайн ва меъморчилик санъати соҳасида:санъатнинг ҳамма турлари ва жанрлари бўйича мукофотга тавсия этилаётган асар ғоявий-бадиий жиҳатдан етук бўлиши, муаллиф дунёқарашининг ўзига хослиги, унинг воқеликка оригинал бадиий эстетик муносабати билан ажралиб туриши керак.Санъатшунослик бўйича:санъат тарихи, назарияси ва бадиий танқидчилик борасидаги тавсия этилган асарлар, телерадиосценарийлар, ижод ёки санъат турлари ва жанрларининг бирор бир соҳасининг етук асарлари бўлиши лозим.Профессионал бастакорлик маҳорати бўйича: кичик камер асарлар, вокал, йирик симфоник асарлар, замонавий эстрада қўшиқлари, кино ёки театр учун ёзилган мусиқа, болалар учун қўшиқлар тақдим этилиши мумкин. Улар клавир ёки партитура ноталари ва видео тасмаларга олинган ҳолатда комиссияга такдим этилади. Профессионал концерт ижрочилиги бўйича:миллий-анъанавий қўшиқчилик маҳорати;миллий замонавий эстрада  қўшиқчилиги маҳорати;миллий чолғуларда (най, дутор, рубоб, доира, чанг ва ҳ.к.) профессионал ижрочилик маҳорати;ғарб чолғуларида (пионино, скрипка, альт, виолончель, флейта) ғарб классик ва замонавий ўзбек композиторларининг асарларини ижро этиш маҳорати;Фан соҳасида:такдим этилаётган иш замонавий, илмий муаммоларни ҳал этишга бағишланган ёки халқимизнинг маънавий меросини ўрганишга қаратилган янгилик, кашфиёт, илмий ишланма ёки илмий асар бўлиши шарт;ишчи гуруҳи иккинчи босқичда танланган илмий ишларга учта етакчи мутахассис-олимларнинг тақризларини олади;ишнинг долзарблигига оид қуйидаги кўрсаткичлар  ўз аксини топган бўлиши лозим;     илмий кашфиёт, ишланма ёки мақоланинг назарий қиммати;    асарнинг амалий аҳамияти;    ишланманинг патентлашга лаёқатлилиги;    ишланманинг иқтисодий самара бериши, илмий асосланганлиги;    санъатшунослик ёки адабиётшунослик соҳасидаги илмий ишлар;    кутубхоначилик соҳасидаги илмий ишлар.Таълим соҳасида:аъло хулқи, маънавий гўзаллиги ва ўқув жараёнидаги кўрсаткичлари билан барча педагогик жамоа ҳамда ота-оналар ўртасида ҳурмат-эътибор қозонган;таълим, адабиёт ва санъат соҳасида алоҳида истеъдодини намоён қилган (турли кўрик-танловлар, вилоят, республика ва жаҳон фан олимпиадалари қатнашчилари, журналистика бўйича мақолалари, шеър ёки ҳикоялари республика, вилоят матбуотида босилган);маънавий ахлоқий жиҳатдан пок, ватанпарвар, юқори маданий ва маърифий савияга эга бўлган, миллий урф-одатларимиз ва қадриятларимизни эъзозлаган, тарихимизни эса яхши билган;“Ўзбекистон — Ватаним маним” ғоясини мадҳ этувчи, бунёдкор, меҳнаткаш халқимизни улуғловчи, инсонлар қалбида муқаддас Ватан тупроғини асраб авайлаш, зарур бўлса жон фидо қилишга ундовчи ғояларни амалга оширишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган;зукколиги, донолиги, ташаббускорлиги ҳамда истеъдодини яна бошқа бир йўналиш бўйича кўрсата олган бўлиши лозим.Маданият соҳасида:Зулфия номидаги Давлат мукофоти маданият соҳасидаги муассасаларда хизмат қилаётган ходимларга жамоат ишларидаги муваффақиятлари, мустақиллик мафкурасини, истиқлол ғояларини жамоатчилик ўртасида тарғиб қилиш ва амалга ошириш йўлида астойдил меҳнат қилаётган ҳамда элига, юртига садоқатли қизларга берилади.мукофотга оммавий сайл, фестивал ва бошқа тадбирлар сценарийларини ишлаб чиққан, маданият ва истироҳат боғларида ўтказиладиган  тадбирларни юксак даражада  ташкил этадиган шунингдек, халқ ижодиёти ва ҳунармандчилиги ривожига муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган хотин-қизлар тавсия қилинади.3. Танлов ўтказиш босқичлари:1  босқич (сентябрь)мактабларда ўтказилиб, мактаб педагогика кенгашларининг тавсиясига биноан, номзодларнинг ишлари туман, шаҳар, вилоят халқ таълими бошқармаларига тақдим этилади;лицей  ва  коллежларда  ўтказилиб,  шу  муассасаларнинг педагогика кенгашлари тавсиясига биноан, номзодларнинг ишлари вилоят бошқармаларига топширилади; олий ўқув юртларида ва илмий-тадқиқот муассасаларида ўтказилиб, шу ўқув юртлари ва муассасалари илмий кенгашлари тавсиясига биноан, номзодларнинг ишлари вилоят комиссияларига топширилади;корхона, ташкилот ва бошқа муассасаларда ўтказилиб, шу муассасаларнинг раҳбар органлари тавсиясига биноан, туман, шаҳар, вилоят бошқармаларига топширилади.                                   2 босқич (октябрь-ноябрь)вилоят халқ таълими бошқармаси, ўрта махсус  бошқармалари, олий ўқув юрти, илмий тадқиқот муассасалари илмий кенгашлари ва вилоят бошқармалари тавсиялари асосида номзодларнинг ишлари вилоят комиссиясида кўриб чиқилади;вилоят оммавий ахборот воситаларида номзодлар, уларнинг фаолияти, эришган ютуқлари ёритиб борилади;номзодларнинг ишлари вилоят комиссияларида кўриб чиқилади ва ҳар бир йўналиш бўйича 1 тадан, жами 5 номзод танлаб олиниб, Республика комиссиясига такдим этилади.               3 босқич (декабрь-январь)Республика   комиссияси   Қорақалпоғистон   Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тақдим этилган номзодларнинг ишларини кўриб чиқади;Республика оммавий ахборот воситаларида номзодлар, уларнинг фаолияти, эришган ютуқлари ёритилиб борилади;Республика   комиссияси   Қорақалпоғистон   Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳаридан биттадан номзодни танлаб олади ва Вазирлар Маҳкамасига тавсия этади.4. Хужжатларни тақдим этиш ва расмийлаштириш тартиби:Адабий-бадиий, илмий ишлар қўлёзмаси икки нусхада, 50 саҳифагача бўлган ҳажмда, тасвирий санъат асарлари шу асарлардан олинган фотосуратлар шаклида, мусиқа ва ижрочилик ишлари эса, 20 минутдан кам бўлмаган ҳамда аудио ёки видео тасмаларга ёзилган ҳолда тақдим этилади;хорижий тилларда чоп этилган асарлар ўзбек тилига таржима қилинган ҳолда кўриб чиқилади;ҳар бир иш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларининг хулосалари ва раҳбар ташкилотлар қарори билан юборилади. Қарорда муаллифнинг исми, фамилияси ва отасининг исми, агар бўлса, адабий тахаллуси, асарнинг номи, қисқача баёни, кенг жамоатчилик томонидан эътироф этилганлиги ҳақидаги маълумотлар,   мукофотга   тақдим   этиш   асослари,   муҳокама қатнашчиларининг хулосалари кўрсатилиши ва қарорга матбуотда эълон қилинган тақризлар илова қилинган бўлиши керак;қарор раислик қилувчи ва котиб томонидан имзоланган бўлиб, раҳбар ташкилот муҳри билан тасдиқланади;Шунингдек, Республика комиссиясига қуйидаги хужжатлар ҳам тақдим этилади:номзоднинг шахсий варақаси, таржимаи ҳоли, 12х9 (3х4) ўлчамдаги фотосуратлари ва ўз фаолияти давомида олган рағбатномалари рўйхати;доимий ўқиш ёки хизмат жойидан берилган, мазкур ташкилот раҳбари томонидан имзоланган, муҳр билан тасдиқланган ижодий ва ижтимоий-сиёсий тавсифнома;асар ҳақида матбуотда эълон қилинган тақриз ва билдирилган фикрлар.5. Совриндорлар руйхати оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади. Уларга мукофотланганлик ҳақидаги Диплом, кўкрак нишони ва пул мукофоти Халқаро хотин-қизлар куни арафасида тантанали вазиятда топширилади.6. Республика комиссиясига тавсия этиладиган ишларҚуйидаги манзилга жўнатилиши керак: Индекс 700078 Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси, 30-уй, Ўзбекистон хотин-қизлар Қўмитаси қошидаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси.