+998 (65) 221 29 06

+998 (65) 221 30 46

E’lonlar

  1. Bosh sahifa  
  2. E’lonlar  
  3. KUN.UZ сайтида 2020 йил 17 ноябр кунидаги “Сенато…

KUN.UZ сайтида 2020 йил 17 ноябр кунидаги “Сенатор: PhD ва фан докторлари сунъий равишда кўпайиб кетяпти” сарлавҳаси остида берилган мақолага муносабат

11.01.2022

Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида илмий салоҳиятли кадрларга бўлган эҳтиёж янада ортиб бораётганлигини алоҳида эътироф этиш жоиз. Чунки бугунги кунда Республикадаги ОТМлар сони 69 тадан 130 тага ошганлиги билан бу ОТМларда фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар сони ҳам кескин ошиб бормоқда. Шу боисдан Президентимиз томонларидан ОТМларда фаолият юритувчи ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятини янада ривожлантиришга қаратилган бир қатор фармонлар чиқарилмоқдаки ушбу фармонларнинг ижроси учун бевосита масъул бўлган барча кафедра мудирлари, ОТМ раҳбарлари ва Олий таълим вазирлиги ходимлари  алоҳида йўл харитаси тузиб тинимсиз изланишлар олиб бормоқдалар. Чунки, ҳар қандай жамиятдаги олимлар сонининг кўпайиши фақатгина ижтимоий тараққиётга хизмат қилади. Шу нуқтаи назардан Бухоро давлат университетида ҳам илмий даражали ўқитувчиларни кўпайтириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, педагогика ва психология соҳасида очилган илмий кенгашлардаги ҳар бир диссертация иши илмий семинарларда атрофлича кўриб чиқилмоқда унинг плагиатга тегишлилик даражаси алоҳида дастурлар асосида ўрганилиб кейин ҳимояга тавсия этилмоқда. Ҳар бир тадқиқотчи билан алоҳида ишланмоқда. Тадқиқот давомида олинган эмпирик натижаларнинг ҳаққонийлиги алоҳида тақдим этилмоқда. Айниқса, ижтимоий психология соҳасида олиб борилаётган ишлар Ўзбекистон муҳитида миллий менталитет хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда диссертациялар ёзилмоқда. Шундай бўлгач бу диссертацияларни Россиядан кўчирилган деб айтиш мумкинмикан. Ахир Ўзбекистондаги Ижтимоий психология ва Этнопсихология соҳасида қанчадан-қанча очилмай қолган илмий муаммолар мавжуд. Бу муаммолар ечимини топиш учун ўнлаб тадқиқотларни олиб бориш керак бўлади. Ёш изланувчиларимиз шунга ҳаракат қилмоқдалар. Бизнинг вазифамиз эса уларга кенг имкониятлар яратиб беришдир.Психология фанлари доктори, профессор Шариф Рамазонович Баротов