Янги Ўзбекистон талабасиман
Президентимиз томонидан илгари сурилган ёшларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш юртимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, доимо эътибор марказида бўлиб келмоқда.
Ўзбекистонда янги-янги боғча ва мактаблар, олий ўқув юртлари, нуфузли хорижий университетларнинг филиаллари, маданият ва спорт иншоотлари, “Темурбеклар мактаби”, “Президент мактаблари”, “Ижод мактаблари” деб ном олган мутлақо янги намунадаги таълим масканлари бугунги глобаллашув шароитида рақобатга қодир бўлган етук кадрларнинг янги авлодини тарбиялашга хизмат қилмоқда.
Бизни талаба бўлишимизни кўп йиллар орзу қилган ота- онам бугун янада кўзлари қувончга тўлган. Бухоро давлат университети талабаси бўлишдек баxтга сазовор бўлдим. Олий ўқув юртига қадам қўяр эканман, биз, ёшлар учун яратилган шарт-шароитларни кўриб, қалбимни фахр туйғуси эгаллади.
2024-2025 ўқув йилида талаба ёшлар таълим олишлари учун 5 та муҳим ташаббусга ҳамоҳанг тарзда турли спорт ва фан тўгараклари ташкил этилганлиги, университет кутубxонаси эса керакли ўқув дарсликлари ва хорижий илм фан адабиётлари билан бойитилганлиги бунинг исботидир. Ўқув жараёнида янги аxборот теxнологияларидан фойдаланиш учун компьютер xоналари ташкил этилган.
Ўрганилаётган асосий xорижий тилдан ташқари қўшимча тиллардан ҳам сабоқ олиш учун барча имкониятлар етарли. Мен таълим даргоҳида xорижий тиллардан инглиз, корес тилларини янада пухта ўзлаштириб юртимиз шуҳратини намоён этиб, миллий журналистикамизда жасур ва довюрак, Ватанни чин дилдан севадиган, ўз касбимга содиқ ва фидойи бўлиб, устозларда сабоқ олишга қадам қўймоқдаман.
Албатта, бундай замонавий шароитда фақат ва фақат ўқигинг келади. Мен устозларимдан сабоқ олиб, маънавий-интеллектуал фазилатларга эга бўлган замонавий журналист бўлиб Ватанимга муносиб фарзанд бўламан!
Дилноза Аҳадова
Бухоро давлат университети Филология факультети
журналистика йўналиши 1-босқич талабаси