+998 (65) 221 29 06

+998 (65) 221 30 46

Green Metrics University Rankings The Higher Education University Rankings QS Asian University Rankings

Новости

  1. Главная  
  2. Новости  
  3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёе…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан ўтказган мулоқоти юзасидан Бухоро давлат университети ректори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Обиджон Хамидовнинг МУРОЖААТНОМАСИ

24.02.2026

Ҳурматли университет жамоаси – азиз профессор-ўқитувчилар, қадрли талабалар ва фидойи ходимлар!

Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ёшларга оид 32 та тарихий ташаббус ва қарорларни Бухоро давлат университети фаолиятига изчил ва тизимли равишда татбиқ этиш мақсадида қуйидаги вазифаларни устувор йўналишлар сифатида белгилаб олдик. Бугунги глобал ўзгаришлар даврида Бухоро давлат университети нафақат таълим берувчи даргоҳ, балки инновация, тадбиркорлик, илм-фан ва ижтимоий ташаббуслар марказига айланиши зарур.

1. Университетда “Bukhara Future Skills – 2030” дастури жорий этилиб, келажак касблари мактаби ташкил этилади. Сунъий интеллект, дата-аналитика, киберхавфсизлик, агротехнология, яшил энергетика ва креатив индустриялар бўйича интенсив 20 та 6 ойлик курслар йўлга қўйилади. Ҳар йили камида 800 нафар талаба замонавий рақамли кўникмаларга эга бўлади.

2. Битирувчилар бандлигини таъминлаш мақсадида бир ой муддатда 3886 нафар битирувчиларни ишга жойлашишига кафолат бераман.  Президент ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги Бухоро вилоят филиали ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан битирувчи ёшлар билан учрашувда Бухоро вилояти бўйича 50 дан ортиқ ташкилотларда 2000 дан ортиқ кадрларга эҳтиёжи борлиги аниқланди. Ушбу ташкилотлар билан ҳамкорликда аниқ режа-график асосида иш олиб борилади. Хусусан, бўш иш ўринларига номзодларни саралаш, уларни малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш курсларига жалб этиш, шунингдек, иш берувчилар билан тўғридан-тўғри мулоқотлар ташкил этиш орқали битирувчиларнинг бандлиги таъминланади. “Келажакка қадам” дастурлари доирасида битирувчиларнинг 100 дан ортиқ бизнес лойиҳалари амалга оширилиб, ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади. “Graduate with a Job” кафолат тизими амалга оширилиб, битирувчи талабалар учун “Dual Education + Employer Contract” модели жорий қилинади. 3-4 босқич талабалари иш берувчи корхоналарга бириктирилади. Битирувга қадар меҳнат шартномаси имзоланади. Ҳар бир факультетда “Career Manager” лавозими жорий қилиниб, битирувчиларнинг камида 85 фоизни диплом олгунга қадар иш билан таъминлаш чоралари кўрилади.

3. Бухоро шаҳри ва туманларида 20 та маҳаллада “Mahalla–University Bridge”бепул таълим марказлари ташкил этилади. Чет тиллари (инглиз, немис, француз, корейс, малай тиллари) — халқаро сертификатга тайёрлов курслари билан; IT ва рақамли кўникмалар — дастурлаш асослари, веб-дизайн, график дизайн, SMM ва киберхавфсизлик бўйича интенсив курслар; Математика ва мантиқий фикрлаш — олий таълимга тайёргарлик ва олимпиада гуруҳлари; Хотин-қизлар учун касб курслари — онлайн тадбиркорлик, бухгалтерия асослари, дизайн, таржима ва хизмат кўрсатиш соҳалари бўйича амалий машғулотлар ташкил этилади. Машғулотлар офлайн ва онлайн шаклда олиб борилади, платформа орқали қўшимча ресурслар тақдим этилади. Лойиҳа доирасида йилига камида 1000 нафар ёшлар қамраб олинади, уларнинг камида 60 фоиз халқаро сертификат ёки аниқ касбий кўникмага эга бўлиши таъминланади.

4. Имконияти чекланган талабалар учун “Inclusive BuхDU” махсус таълим муҳити босқичма-босқич ва аниқ кўрсаткичлар асосида амалга оширилади. 15 та ўқув аудиторияси инклюзив стандартлар асосида тўлиқ мослаштирилади (пандуслар, тактил йўлакчалар, брайл ёзувлари, махсус парта ва жиҳозлар), 5 та компьютер синфи махсус дастурий таъминот (screen reader, voice typing, magnifier) билан жиҳозланади. 300 номдаги аудио-китоблар фонди шакллантирилади. 100 та видео-лекция сурдотаржима ва субтитрлар билан жойлаштирилади. Масофавий таълим платформаси орқали ҳар семестрда камида 50 нафар талаба онлайн таълим имконияти билан қамраб олинади. Барча ўқув материалларининг 70 фоизи рақамлаштирилади. Ҳар йили 50 нафар имконияти чекланган талаба қисқа муддатли (3–6 ойлик) касб курсларига жалб этилади. Дастурни тугатганларнинг камида 65 фоизи иш билан таъминланади ёки мустақил даромад манбаига эга бўлади. Психологик ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 3 нафар махсус тайёргарликдан ўтган психолог ва 5 нафар тьютор бириктирилади. Ҳар ой 2 марта мотивацион ва ҳуқуқий маслаҳат семинарлари ташкил этилади.

5. Университетда 2026–2028 йилларда 150 нафар талабанинг сунъий интеллект, ахборот технологиялари, туризм, биотехнологиялар, STEM фанлари каби йўналишларда Франция, Испания, Германия, Италия, Ж.Корея, Болгария, Хитой, Туркия ва бошқа мамлакатларнинг етакчи олий таълим муассасалари ва ташкилотларига қисқа ва узоқ муддатли академик алмашинувлари амалга оширилади. Ҳар йили ўртача 50 нафар талаба танлов асосида сараланади ва харажатлар грант ҳамда ҳамкорлар маблағлари ҳисобидан қопланади.

Бухоро давлат университетида талабаларнинг халқаро меҳнат ва таълим тажрибасини кенгайтириш мақсадида 100 нафар талабани “Work and Travel” дастурлари орқали, шунингдек касбий малакаларини ривожлантириш мақсадида амалиёт ўташ учун Германия, БАА, Малайзия, Таиланд ва бошқа мамлакатларга юборилади. Шунингдек, Франция, Германия, Болгария университетлари билан ҳамкорликда 3+1 ва 1+1 форматдаги қўшма таълим дастурлари жорий этилиб, талабаларга таълимнинг муайян қисмини хорижда ўқиш ҳамда жаҳон миқёсида тан олинадиган икки томонлама диплом олиш имкониятини яратамиз.

Ҳар йили 50 нафар талабани гид-ҳамроҳлик курсларида ўқитиш орқали турли тилларда (инглиз, немис, француз, малай ва бошқа) фаолият кўрсата оладиган малакали туризм мутахассислари тайёрланади.

“1000 Readers Movement” китобхонлик ҳаракати йўлга қўйилади: Ҳар ой “Ректор билан китоб мулоқоти”, Электрон кутубхона, 10 000 дона янги адабиёт, Энг фаол китобхонларга халқаро сафар гранти ташкил этилади.

Бухоро давлат университети битирувчини ишли қиладиган, инновация яратадиган, илмий мактаб шакллантирадиган, чемпион тайёрлайдиган, ижтимоий адолат ва имкониятлар университетига айланиши шарт!

Барчангизни янги ташаббусларни амалга оширишда фаол, масъулиятли ва ташаббускор бўлишга чақираман.

Ҳурмат билан,

Обиджон Хамидов
Бухоро давлат университети ректори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, ЎзЛиДеП Бухоро вилояти Кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси

Ресурсы