+998 (65) 221 29 14

+998 (65) 221 27 64

Новости

  1. Главная  
  2. Новости  
  3. “Muxbir Daliyev” телеграм каналида эълон қилинган…

“Muxbir Daliyev” телеграм каналида эълон қилинган маълумотга нисбатан РАСМИЙ МУНОСАБАТ

26.02.2022

Жорий йилнинг 26 февраль куни “Muxbir Daliyev” телеграм каналида “Бухоро давлат университетида коррупция авжида” мавзуси остида бир маълумот тарқатилди. Маълумотда Бухоро давлат университети Сиртқи бўлим “Мактабгача таълим” йўналиши талабаларидан бири томонидан хабар юборилганлиги, баъзи фанлардан ижобий баҳо олиш учун гуруҳ етакчиси томонидан пул терилаётганлиги тўғрисида сўз боради.

Мазкур ҳолат бўйича қуйидагилар маълум қилинади.

Бухоро давлат университетида коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Коррупцияга қарши кураш ва комплаенс назорати бўлими ташкил этилган бўлиб, бўлим томонидан коррупцияга қарши курашга қаратилган тадбирлар доимий ўтказилмоқда. Ҳар бир факультетда талабалар ўртасида доимий равишда сўровномалар ташкил қилиниб, эҳтимолий коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш бўйича таҳлиллар ўтказилмоқда. Жорий йил январ ойида барча профессор-ўқитувчилар ва ходимларга коррупциоген ҳолатларни содир этмаслик бўйича тушунтиришлар олиб борилиб, улардан коррупцияга йўл қўймаслик учун кафолат хатлари олинди.

Айни пайтда “Muxbir Daliyev” телеграм каналида эълон қилинган маълумот бўйича шахсан ректор бошчилигида ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, мазкур ҳолат тезда ва ҳар томонлама ўрганиб чиқилади, натижалар бўйича жамоатчиликка албатта хабар берилади.

Барча талабаларимизга коррупциоген ҳолатларга дуч келганингизда ёки хабар топганингизда албатта университет ректори @buxdurektorgamurojaatbot; @anti_corbot; @buxdu_anti_corbot телеграмм ботларига хабар қолдиришингизни сўраймиз. Сизнинг мурожаатингиз албатта ўрганиб чиқилади ва қонуний чора кўрилади.

Шунинг билан бирга, оммавий ахборот воситалари вакилларидан ўз хабарларига ном қўйишда кескин иборалардан, ўз фаолиятини ситқидилдан, виждон амрига кўра амалга ошираётган кўп сонли университет жамоасини ранжитувчи сўзлардан фойдаланмасликка даъват қилиб қоламиз.

БухДУ Матбуот хизмати

Ресурсы