+998 (65) 221 29 14

+998 (65) 221 27 64

Новости

  1. Главная  
  2. Новости  
  3. G'ALABANING 75 YILLIGIGA BAG'ISHLANADI (J.N.NAMOZ…

G'ALABANING 75 YILLIGIGA BAG'ISHLANADI (J.N.NAMOZOV)

11.01.2022

НАМОЗОВ ЖУМА НАМОЗОВИЧ Жума Намозов 1922 йилнинг ноябрида Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидаги Ванғози кишлоғида деҳқон оиласида таваллуд топган. 1939 йилнинг августида ҳарбий хизматга чақирилган Намозов II жаҳон урушининг охиригача қатнашган. Уруш йилларида Ж. Намозов бўлинма командири, ҳарбий қисм сиёсий ишлари ташкилотчиси сифатида Россия, Украина, Болтиқбўйи, Польша ерларини фашистлардан тозалашда фаол ҳаракатда бўлган. Уруш йилларида суронли жанггоҳларда кўрсатган мардона фаолияти ва жасурлиги учун икки марта "Қизил Юлдуз" ордени, "Жасорати учун”, "Жанговарлиги учун” медаллари ва ‘‘1-даражали Ватан уруши” ордени билан мукофотланган. Ж. Намозов 1962 йилдан умрининг охиригача Бухоро Давлат университети “Иқтисод назарияси”  кафедрасининг мудири, сўнгра профессори бўлиб ишлаб келган. Ж. Намозов 1961-1978 йилларда Бухоро Давлат педагогика институти ректори бўлган. Намозовнинг фидокорона хизматлари ҳукумат томонидан муносиб тақдирланиб, учмарта "Меҳнат Қизил Байроқ" ҳамда "Хурмат белгиси" орденлари, қатор медаллар, фахрий ёрлиқлар соҳиби, маориф ва фаннинг истеъдодли ташкилотчиси бўлган Ж. Намозовга "Халқ маорифи аълочиси", "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халк маорифи ходими" фахрий унвонлари берилган. Намозов 2003 йил 6 декабрь куни вафот этди. БухДУ тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейи директори А.Ҳ. Ҳамроев

Ресурсы