+998 (65) 221 29 14

+998 (65) 221 27 64

Новости

  1. Главная  
  2. Новости  
  3. RASMIY MUNOSABAT

RASMIY MUNOSABAT

11.01.2022

2020 йил 26 май куни “Бухоролик талабалар” телеграмм каналида Бухоро давлат университетида онлайн тест шаклида олинаётган якуний назорат жараёнида юз берган ҳолат юзасидан хабар тарқатилди. Хабардаги суратларда 4-курсларда бўлиб ўтаётган онлайн тест вақтида айрим саволларга жавоб кўринмаётганлиги акс эттирилган.Университет раҳбарияти зудлик билан ушбу масалани ўрганиб чиқди ҳамда ҳолатга қуйидагича муносабат билдирилади.БухДУда ҳозирги карантин шароитида 2-семестр бўйича барча фанлардан якуний назоратлар тест шаклида ташкил қилинган. Бунда талабалар уйларидан ёки яшаб турган жойларидан компьютер, ноутбук ёки смартфон билан интернет орқали назорат топширишлари мумкин.Тест саволлари университет кафедраларида ташкил қилинган ишчи гуруҳлар томонидан тузилиб, тақриз ва экспертизадан ўтказилган ҳамда кафедра мажлисларида муҳокама қилинган. Шунингдек, тестларни ишлаш бўйича йўриқномалар талабаларга етказилган.Университетда бир неча йилдан буён электрон қайднома тизими қўлланиб келинади. Жорий йилда университет дастурчилари ва мутахассислари томонидан янги, интернет тармоғида ишлайдиган moodle тест плагини яратилиб, электрон қайднома тизими билан интеграция қилинган ҳамда амалиётга жорий этилган.Узоқ ва чекка ҳудудларда интернет тезлиги етарли бўлмаган ҳолларда  тест вақтида айрим график элементлар экранда кўринмай қолиши мумкин. Бу интернет алоқаси билан боғлиқ техник муаммо бўлиб, тест дастури ёки университетда жойлашган серверлардаги камчилик эмас.Шу муносабат билан талабаларимиздан ҳолатни тўғри тушуниб, бу каби ҳолатлар юзага келганда авваламбор тегишли факультет деканатига мурожаат қилишларини сўраймиз.Бухоро давлат университети масофавий таълимни ташкил қилиш ва талабалар билимини назорат қилишда ахборот коммуникацион технологияларни қўллаш бўйича фаолиятини такомиллаштиришда давом этади.

Ресурсы