+998 (65) 221 29 14

+998 (65) 221 27 64

Работа с молодежью, духовность и просвещение

  1. Главная  
  2. Работа с молодежью, духовность и просвещение  
  3. Zulfiya nomidagi Davlat mukofoti komissiyasi to`g…

Zulfiya nomidagi Davlat mukofoti komissiyasi to`g`risida Nizom

29.01.2022

№ 4. Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентининг 1999 йил 10 июндагиПФ-2326-сон Фармонига2-ИЛОВА  Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси тўғрисиданизом 1. Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси қошидаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси (бундан кейин "Комиссия" деб аталади) адабиёт, санъат, фан, таълим, ишлаб чиқариш ва бошқа соҳалардаги энг нуфузли арбоблардан, ижодий уюшмалар ва жамоат ташкилотлари ҳамда маданият муассасаларининг таниқли вакилларидан ташкил топади ва унинг таркиби ҳар тўрт йилда учдан икки қисми янгиланиши назарда тутилган ҳолда тасдиқланади. Мазкур комиссия аъзолари жамоатчилик асосида ишлайдилар.2. Комиссия ишига Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг раиси раҳбарлик қилади.3. Комиссияга Зулфия номидаги Давлат мукофотини олиш бўйича таклифларни ушбу мукофот тўғрисидаги низомга қатъий мувофиқ ҳолда кўриб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори учун зарур бўлган таклифларни тайёрлашга доир барча ишлар юкланади.4. Комиссия:а) Зулфия номидаги Давлат мукофотига тавсия этилган талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилади;б) талабгорлар рўйхати, уларнинг ибратли фаолиятлари, асарлари ҳақидаги маълумотларни тавсия этган ташкилотларни кўрсатган ҳолда, мукофот берилишидан икки ой олдин республика оммавий ахборот воситаларида эълон қилади;в) Давлат мукофотига тавсия этилган талабгорларнинг фаолияти, асарларининг жамоатчилик томонидан кенг ва ошкора муҳокама қилинишини ташкил этади, уларнинг жамоатчилик ва мутахассислар томонидан холисона баҳоланишига кўмаклашади;г) Давлат мукофоти юзасидан тушган таклифларни ўрганиб чиқиб, мукофотларни бериш тўғрисидаги қарорларини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;д) Давлат мукофоти совриндори ёрлиқларини, фахрий нишонларини расмийлаштиради ҳамда уларни топширишни ташкил этади, шунингдек, мукофотлар пулини тўлашни амалга оширади.5. Комиссияга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:а) Давлат мукофотига тавсия этилган талабгорларнинг фаолияти, асарларини олдиндан кўриб чиқиш, улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун пул тўлаш йўли билан мутахассис-экспертларни таклиф этиш;б) Давлат мукофотини олишга тавсия этилган талабгорларнинг ибратли фаолиятлари ва ижодий ишларига доир материаларни тегишли ташкилотларга экспертларнинг кўриб чиқиши учун юбориш;в) мукофотга тавсия этилган талабгорларнинг фаолияти ва ижоди билан жойларда танишиш учун комиссия аъзоларини, экспертлар ёки эксперт комиссияларини Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга юбориш.  Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси ишчи гуруҳларинингН И 3 О М ИЗулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси мукофотга тақдим этилган талабгорлар фаолияти, асарларини ўрганиш ва таҳлил қилиш учун соҳалар бўйича ишчи гуруҳини ташкил этади.Ишчи гуруҳи маслаҳат органи ҳисобланади ва тавсиянома ишлаб чиқади. Ишлаб чиқилган тавсиянома комиссия йиғилишида кўриб чиқилади.Ишчи гуруҳи аъзолигига комиссиянинг шу соҳалар бўйича мутахассислари, шунингдек, адабиёт, санъат, фан, маданият ва таълим соҳалари бўйича атоқли арбоблар, олимлар, йирик мутахассислар киритиладилар.Тартибга кўра ишчи гуруҳи аъзолари ҳар 4 йилда 2—3 кишигача янгиланади, Ишчи гуруҳига комиссия раҳбарлик қилади.Агар ишчи гурухи аъзоси мукофотга даъвогар бўлса, у гуруҳ фаолиятида иштирок этмайди.Давлат мукофотига тавсия этилган талабгорлар фаолияти, уларнинг асарлари атрофлича ва ҳаққоний муҳокама этилади. Ҳар бир номзод бўйича ишчи гуруҳи томонидан чиқарилган хулоса ва якуний фикр Зулфия номидаги Ўзбекистон Республикаси давлат мукофоти Низомига мувофиқ бўлиши шарт.Зулфия  номидаги  Ўзбекистон   Республикасининг  давлат мукофоти:мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юртларида аъло хулқи, ўқишдаги муваффақиятлари, ижтимоий фаоллиги билан ёрқин истеъдодини намоён қилиб таълим олаётган, истиқлол ғояларини амалга ошириш йулида астойдил меҳнат қилаётган 14 ёшдан 22  ёшгача бўлган иқтидорли қизларга адабиёт, санъат, маданият, фан ва таълим соҳаларидаги ҳамда жамоатчилик фаолиятидаги катта ютуқлари учун берилади.Ишчи гуруҳи ўз йиғилишига мукофотга тавсия этилган талабгорларнинг фаолияти ва асарлари юзасидан қўшимча маълумот олиш учун вазирликлар, давлат қўмиталари, маҳаллий ҳокимият органлари, ижодий уюшмалар ва жамоат ташкилотлари вакилларини таклиф этиши мумкин. Таклиф этилганлар ишни муҳокама қилиш жараёнида қатнашмайдилар.Иш икки босқичда кўриб чиқилади. Биринчи босқичда танловда қатнашиш учун номзодлар ва уларнинг ишлари танлаб олинади. Иккинчи босқичда мукофотга лойиқ деб топилган номзодлар аниқланади. Биринчи босқич кенгашида қабул қилиб олинган барча ишларга тегишли хужжат ва аризалар муҳокама қилинади ва ёпиқ овоз бериш йўли билан керакли тавсияномалар тасдиқланади.Эслатма: 1. Ишчи гуруҳи кворумини аниқлашда унинг хорижий сафарда бўлган аъзоси ҳисобга олинмайди.2. Ишни танловга тавсия этилганда ишчи гуруҳи аъзоларининг учдан икки қисми овоз олган бўлиши шартКомиссиянинг (танловда қатнашиш учун ишлар танлаб олишга бағишланган) биринчи йиғилишида комиссиянинг масъул котиби барча талабларга амал қилган холда  йиғилиш баённомасини расмийлаштиради. Баённомада тақризчиларнинг қисқа хулосаси, танловга қатнашишга қўйилмаган ишлар юзасидан ишчи гуруҳининг қарори, ишчи гуруҳда овоз бериш натижалари қайд этилади.Комиссия қароридан кейин ишчи гурухи зарур бўлган ҳолларда ишни қўшимча тақризга бериши ва ўқув муассасаларидан қўшимча маълумотларни олиши мумкин.Иш жамоатчилик мухокамасидан ўтгандан кейин комиссия фаолиятининг иккинчи босқичи бошланади.Масъул котиб ишчи гурухи рахбари билан биргаликда тавсия этилган талабгорларнинг фаолияти тўғрисида, зарурат туғилган ҳолларда, қўшимча маълумотлар тўплайди, тавсия этилган асарларни олдиндан кўриб чиқиш, улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун пул тўлаш йўли  билан мутахассис - экспертларни таклиф этади. 0Давлат мукофотини  олишга  тавсия  этилган  талабгорларнинг  ибратли фаолиятлари ва ижодий ишларига доир материалларни тегишли ташкилотларга    экспертларнинг кўриб чиқиши учун юборади. Шунингдек, мукофотга тавсия этилган талабгорларнинг фаолияти ва ижоди билан жойларда танишиш учун комиссия аъзоларини, экспертлар ёки эксперт комиссияларини Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга юборади.Шундан кейин ишчи гурухи иш юзасидан матбуотда эълон қилинган мақолалар (тақризлар) натижасига кўра комиссияда тўпланган материаллар асосида комиссиянинг якуний мажлисини ўтказади. Комиссия яширин овоз бериш йўли билан танловда қатнашган ишлардан энг сараларини (ишчи гурухи жаъми аъзолари тўртдан уч қисмининг овозини олганларини) Давлат мукофоти учун танлаб олади.

Ресурсы