+998 (65) 221 29 14

+998 (65) 221 27 64

News

  1. Home  
  2. News  
  3. 2018/2019 o’quv yilida O’zbekiston Respublikasini…

2018/2019 o’quv yilida O’zbekiston Respublikasining oliy ta’lim muassasalariga o’qishga qabul qilish to’g’risida

10.01.2022

2018/2019 ўкув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаРеспублика иктисодиёти тармоклари ва соҳаларида эҳтиёж юқори бўлган мутахассисликлар бўйича юқори малакали мутахассисларни сифатли тайёрлашни таъминлаш, бакалавр ва магистрларни тайёрлашда иш берувчиларнинг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда сон ва таълим йўналишлари уйгунлигига эришиш, олий таълим муассасалари битирувчилари меҳнатидан тармоқ, ҳудудий ва максадли лойиҳалар портфелларини инобатга олган ҳолда фойдаланишни яхшилаш мақсадида, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида амалга оширишга оид Давлат дастурига мувофиқ:Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошка ташкилотлар иштирокида:Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 23 июндаги “Республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрларини шакллантириш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2360-сонли қарорига мувофиқ олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва иш берувчиларнинг олий таълим муассасалари битирувчиларига бўлган талаби параметрларининг баланс ҳисоб-китоби ишлаб чиқилди;аниқ йўналиш ва мутахассисликлар бўйича тайёргарликка эга бўлган олий таълим муассасалари битирувчиларига нисбатан истиқболга мўлжалланган талаб-эҳтиёж, шунингдек, битирувчиларнинг танланган мутахассислик бўйича ишга жойлашуви мониторинги маълумотлари асосида 2018/2019 ўкув йили учун олий таълим муассасаларига ўкишга қабул қилиш квоталари шакллантирилди.2.2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга қабул килиш бўйича умумий квота:Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали учун - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги “Тошкент ирригация ва кишлок хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3702-сонли қарори билан;Самарканд ветеринария медицинаси институти учун - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги “Самарканд ветеринария медицинаси институтини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3703-сонли қарори билан;Тошкент давлат аграр университети, Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали, Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали ва Тошкент давлат аграр университетининг Андижон филиали учун - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги “Тошкент давлат аграр университетида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўгрисида”ги ПҚ-3704-сонли карори билан;Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети учун - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги “Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3737-сонли карори билан тасдикланганлиги маълумот учун кабул қилинсин.Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мактабгача таълим вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда 2018/2019 ўкув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини тўлақонли ташкил этиш учун “Мактабгача таълим” бакалавриат таълим йўналишининг малакавий талаблари, ўқув режалари ҳамда дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдикласин.Ўзбекистон Республикаси Согликни сақлаш вазирлиги ва Фаргона вилояти ҳокимлиги 2018 йил 1 июлгача Тошкент тиббиёт академияси Фаргона филиалининг ўқув бинолари, лабораториялари ва талабалар турар жойларини янги 2018/2019 ўқув йилига тайёрлаш бўйича курилиш-таъмирлаш ишларини якунласин, шунингдек, уларни зарур ускуналар билан жиҳозласин.Давлат комиссиясига куйидаги ҳукуклар берилсин:бакалавриат таълим йуналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича олий таълим муассасаларига ўқишга кириш чоғида абитуриентлар тўплаган балларнинг рейтинг баҳосини ҳисобга олган ҳолда олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасига кабул қилиш параметрларига ўзгартиришлар киритиш;янги йўналишлар ва мутахассисликларни киритиш учун бакалавриат ҳамда магистратуранинг кабул квоталарига ўзгартиришлар киритиш;иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг, шу жумладан, республиканинг олис ва бориш қийин бўлган туманларининг мутахассисларга бўлган ўринли эҳтиёжларини қондириш учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасига тегишли тармоқлар ва ҳудудлар бўйича мақсадли кабул кўрсаткичларини белгилаш.“Ўзстандарт” агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда бир ой муддатда янги киритилаётган бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда магистратура мутахассисликлари юзасидан Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига белгиланган тартибда ўзгартиш ва кўшимчалар киритсин;икки ой муддатда янги киритилаётган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича малакавий талаблар, ўкув режалари х,амда дастурлар ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда икки ой муддатда республика олий таълим муассасалари рейтингини ҳар йили аниқлаш миллий тизимини рейтингнинг устувор кўрсаткичларини белгилашда кадрларга асосий буюртмачиларнинг - вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг талабларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрласин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.Белгилансинки:олий таълим муассасаларининг сиртқи ва кечки таълим бўлимларига умумий қабул квота республика олий таълим муассасалари бакалавриатига 2018/2019 ўқув йили учун тасдиқланган умумий қабул квотасининг 30 фоизигача бўлган микдорида белгиланади;олий таълим муассасаларининг сиртқи ва кечки таълим бўлимларида ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади;олий таълим муассасаларининг сиртқи ва кечки таълим бўлимларида ўқитиш қиймати тегишли бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги ўқитиш шакли кийматидан кам бўлмаган микдорида белгиланади.5кадрлар буюртмачилари рўйхати ва 2018/2019 ўқув йилида бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда магистратура мутахассисликлари бўйича ўқишга қабул қилинган ва ўзи томонидан тақсимланган талабалар сонини;2018/2019 ўкув йилида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича ўкишга қабул қилинган талабаларнинг амалиёт ўташ объектлари рўйхатини Давлат комиссиясига тасдиқлаш учун киритсин.        олий таълим муассасалари битирувчиларининг меҳнат фаолияти давомида уларнинг билим ва кўникмаларида кузатилган кахмчиликларни иш берувчилар иштирокида хар чоракда камида бир марта муҳокама қилиш;       ҳар йил якуни бўйича, лекин кейинги йилнинг февраль ойидан кечиктирмасдан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари комплексига     тайёрланаётган кадрлар малакасидаги камчиликлар тўғрисидаги умумлаштирилган таҳлилий ахборот, шунингдек, уларни бартараф этиш бўйича тавсия ва таклифлар тақдим этиш киритилсин.     Ушбу банд ижросининг назорати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармокларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151-сонли қарорига мувофиқ олий таълим муассасалари бириктирилган Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарлари, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари зиммасига юклатилсин.Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                                                             Ш.Мирзиёев Тошкент шахри