+998 (65) 221 29 14

+998 (65) 221 27 64

News

  1. Home  
  2. News  
  3. БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИДА “ЯШИЛ ЭНЕРГЕТИК ҲУД…

БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИДА “ЯШИЛ ЭНЕРГЕТИК ҲУДУДИ”

03.02.2023

Жаҳонда энергетик инқироз авж олаётган пайтда Республикамиз   саноати, ишлаб чикариши ва маиший хўжалигида хам бунинг таъсири яққол кўринмоқда. 2022 йил 10 июнда Президентимиз Ш.М. Мирзиёев раҳбарликларида ўтказилган  селектор йиғилишида “Қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш бўйича устувор вазифалар” мавзусида фикр юритилди. Ушбу масала умумиллий аҳамиятга эга эканлигини юртбошимиз алоҳида таъкидладилар, ҳамда муқобил энергия ускунасини ўрнатган аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий этилиши бўйича тегишли мутасаддиларга зарур кўрсатмаларни бердилар.
Республикамизда 2021  йилда    энергиядан фойдаланиш кўрсатгичи вилоятлар бўйича қуйидагича бўлган: 10 млрд  долларга газ ва электр энергияси  ёқилган вилоятлар кесимида эса қуйидагича бўлади: 160 млн доллар Тошкент вилояти 130 млн доллар, Навоий вилоятида 85 млн доллар, Қашқадарё вилоятида 85 млн доллар Фарғона, 71 млн доллар Самарқанд, 71 млн доллар Сирдарё 45 млн доллар,  Бухоро 45 млн доллар, Қорақалпоғистонда 45 млн доллар, Андижон 35 млн доллар, Жиззахда 35 млн доллар, Сурхандарёда 35 млн доллар, Хоразмда газ электр энергияси ҳаражат қилинган.
Бухоро Давлат университетида хам ректоримиз  иқтисод фанлари доктори, профессор Обиджон  Хафизович бошчилигида университетда  «Яшил энергетик ҳудуд»ни ташкил  килиш бўйича мутахассислар иштирокида  комиссия тузилиб  иш бошланди. Биринчи навбатда  университет биносига  бош кириш жойида  900 ватт қувватга эга автоном куёш фотоэлектрик электростанцияси  барпо қилинди. Бу қуёш электростанцияси  пиёдалар    йўлгида ўрнатилган светофорни дарвозага  ўрнатилган шлагбаумни ва 4 та 100 ватлик прожекторни  узлуксиз равишда электр токи билан таъминлаб  турибди.  Бу Куёш электр станцияси  университет инновацион ишланмалар жамғармаси томонида 29 млн сўмга молиялаштирилди. Кейинги  боскичда университет  пиёдалар йўлакларини  ёритиш  учун  50 та 150 ваттлик  қуёш энергияси ёрдамида автоном автоматик  ишлайдиган  ёритгичлар бўлиб хисобланади. Уларни хар бири  480 минг сўмдан  бўлиб  умумий қиймати 24 млн сўмни ташкил килади.  Яшил ҳудудни ташкил килиш бўйича  ишлар давом эттирилиб, талабалар  турар  жойида  иссиқ сув билан таъминлаш учун  10 та 200 литрлик қуёш  сув иситиш  қурилмалари ўрнатилди, уларнинг умумий  иссик сув хажми 2200 литр  иссиқ сувни ташкил килади. Курилмаларни харид килиб ўрнатишга 105 млн сўм маблағ университет томонидан ажратилди.
“Яшил энергетик ҳудуд”ни кенгайтириш максадида  кейинги қўйилган салмокли қадам бу бош бино ва ахборот ресурс марказини электр таъминотини яхшилаш учун  100 кВт лик куёш фотоэлектрик станцияси бўлиб хисобланади. Бу куёш фотоэлектрик станцияси  бош бино томида жойлашган бўлиб  473 м2  майдонни эгаллаган бўлиб, жанубий шарққа йўналтирилган ҳамда  горизонтга нисбатан 300  бурчаккага ўрнатилган. Куёш панеллари монокристал бўлиб ҳар бири 2,6 м2   сони 182 та умумий қуввати 100 кВт   2 та 50 кВтли  инвентор автоматик контроллери билан ишлаб турибди Куёш панеллари  монокристалл бўлиб фойдали иш коэффициенти 21,4 % ни ташкил килади, хизмат муддати 25 йил  кафолатли ишлаш муддати 10 йил    ишлаш шароити -40 0С- +850С максимал 40,2 в гача  кучланиш беради  нормал ишлаш ҳарорати +45 0С максимал ток кучи 13 А  оғирлиги 28,4 кг ўлчамлари 2279х1134х35 мм  Хитойда ишлаб чикарилган  Si кремний асосидаги монокристал панел бўлиб ҳисобланади.Куёш фотоэлектрик станцияси ёруғ қуёшли кунларда максимал 100 кВт/соат  энергия ишлаб чикаради.бу куёш фотоэлектрик сттанциянинг киймати 1 млд 200 млн сўмни ташкил килади. 
Бош бино ва ахборот ресурс марказини  бир  соатлик энергия сарфи 92 квт/соат бир кунлик   энергия  сарфи 736 квт/соат бир  ойлик   энергия сарфи 18400 квт/соат ойлик тўлови эса 14 720 000 сўмни ташкил  килади. Бу куёш фотоэлектрик  электр станция тўла кувват билан ишласа,  бош бино ва ахборот ресурс марказини   энергия билан тўлиқ таъминлайди.