+998 (65) 221 29 14

+998 (65) 221 27 64

News

  1. Home  
  2. News  
  3. Бухоронинг фарзандидан БухДУга азиз туҳфа

Бухоронинг фарзандидан БухДУга азиз туҳфа

10.09.2022

Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти катта илмий ходими, тарих фанлари фалсафа доктори, шарқшунос-манбашунос, тасаввуфшунос, исломшунос Бухоро фарзанди Комилжон РАҲИМОВ Бухоро давлат университетига ташриф буюрди. 

Биринчилардан бўлиб хожагон-нақшбандия тариқати, Абдухолиқ Ғиждувонийдан Баҳоуддин Нақшбандгача бўлган илк етти пирнинг ҳаёти ва фаолияти, таълимоти ва асосий ғояларига бағишланган бир неча китоблари Туркия, Россия, Тожикистон, Қозоғистон, Озарбайжон ва Иорданияда чоп этилган шарқшунос Комилжон Раҳимов ўзининг “Золотая силсила : Семь духовных наставников благославенной Бухары”, “Мовароуннаҳр тасаввуфи илдизлари: таълимотнинг шаклланиши ва тизимлаштирилиши (VIII – XI)” ҳамда бу асарнинг яна икки тилдаги таржимаси, “Altın silsile’den yedi pir” ya'ni "Олтин силсила: етти пир" туркумидан "Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний", " Хожа  Ориф ар-Ревгарий", "Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий", "Хожа Али Ромитaний", "Хожа Мухаммад Бобойи Самосий", "Саййид Амир Кулол ", "Хожа Баҳоуддин Нақшбанд" ва бу асарларнинг рус тилидаги таржималари, “Бухорони қуббат ул-ислом этган аллома” каби асарларини,  "Алишер Навоий ҳикматлари" китобини, нақшбандий пирлар ёзган асарларнинг ўзи тарафидан тайёрланган илмий-изоҳли нашрлари ‒ Хожа Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг “Васиятнома” (“Vasiyetname”), Хожа Муҳаммад Ориф Ревгарийнинг  “Орифнома” (“Ârifname”) ва  Хожа Али Ромитанийнинг “Рисолаи Ҳазрати Азизон”  (“Risâle-i Hazret-i Azîzân”) асарларини БухДУ Ахборот ресурс марказига туҳфа қилди. 
Таъкидлаш лозимки, олим улкан ишни амалга оширган, бунинг учун катта меҳнат сарфлаган. Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Олган Бекар ва Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИCА) раҳбари Серкан Каялар ҳам ўзгача ҳаяжон билан кутиб олган, қадим Моварауннаҳрнинг илм ва ҳикмат маркази бўлган Бухоронинг етти пири ҳақидаги ушбу қимматли китоблардан Бухоро давлат университетининг илмга қизиқувчан, қобилиятли талабалари, олим ва олима устозлари ҳам баҳраманд бўла оладилар.  Шарқшунос томонидан тақдим этилган китоблар университет АРМидан жой олди.