+998 (65) 221 29 14

+998 (65) 221 27 64

News

  1. Home  
  2. News  
  3. O‘zLiDeP ishchi guruhining Buxoro davlat universi…

O‘zLiDeP ishchi guruhining Buxoro davlat universitetida navbatdagi yig‘ilishi o‘tkazildi

26.04.2022

O‘zLiDeP ишчи гуруҳининг Бухоро давлат университетида ўтказилган навбатдаги йиғилишида маҳаллий Кенгаши депутатлари, партия фаоллари,  ушбу олий ўқув юрти профессор-ўқитувчилари ва талаба ёшлари иштирокида ўтказилган навбатдаги йиғилишида “Маънавий маърифий масалаларнинг тараққиётдаги ўрни” мавзуси муҳокама қилинди. Давра суҳбати тарзида ўтказилган йиғилишни университет ректори, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Обиджон Ҳамидов кириш сўзи билан очдива олиб борди.  

Маънавий тараққиётни таъминлаш, ушбу соҳани тубдан ислоҳ этиш  ва янги босқичга олиб чиқиш  соҳасидаги устувор йўналишлар бўйича ишчи гуруҳи раисининг ўринбосари, O‘zLiDeP вилоят Кенгаши раиси Фармон Аминов мавзу доирасида сўз юритар экан, дастлаб, “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси” борасида ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди.

Тадбир иштирокчиларига Тараққиёт стратегиясининг маънавий ривожланиш масалаларига оид 5 - устувор йўналишидан ўрин олган асосий мақсад ва вазифалар бўйича батафсил маълумотлар берилди.

Давра суҳбатида сўз олган университет ректори О.Ҳамидов маънавий-маърифий масалаларнинг мамлакатимиз тараққиётидаги ўрни юзасидан ўз фикрларини баён этар экан, юртимизда кейинги пайтда  илм-фанни ривожлантириш бўйича Президентимиз бошчилигида кўплаб ибратли ишлар амалга оширилганлиги, биргина “Янги Ўзбекистон” университетининг ташкил этилганлиги ҳар томонлама етук, интеллектуал салоҳиятли ёшларнинг жамиятимизни маънавий жиҳатдан ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшишларидан дарак беради. Юртимизда коррупцияга қарши курашиш ҳам давом этмоқда, “очиқ бюджет” тамойили амалга ошириляпти. Маҳаллий Кенгаш сессиялари йиғилишлари ҳам кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида эндиликда онлайн тарзда ўтказиладиган бўлди. Демократик инсонпарвар жамият барпо этиш йўлидан мамлакатимиз дадил олға бормоқда.

Давра суҳбатида  сўз олган БДУ бир гуруҳ талаба-ёшлари  ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича мурожаат этдилар. Жумладан, университетнинг тарих ва маданий мерос факультети 2-босқич талабаси Дилмурод Облоқуловнинг фикрича, ижтимоий тармоқларда вақти-вақти билан эълон қилиб борилаётган инсон ҳуқуқлари борасидаги жамоатчилик фикрини босма шаклда – ихчамгина китоб ва рисолалар тарзида чоп этишга эҳтиёж сезилмоқда. Бу айниқса ёши улуғ отахон ва онахонлар учун муҳимдир. Талабалар ҳуқуқлари билан бирга уларнинг жамиятда мажбуриятлари ҳам борлигини тўлиқ англаб етганларидагина айрим кўнгилсизликларнинг  олди олинган бўлар эди.   

Маълумки, O'zLiDeP нинг "Янги авлод кадрлари" лойиҳасида уни амалга ошириш бўйича алоҳида вазифалар белгилаб берилган бўлиб, ана шундай вазифалардан бири мамлакатимизнинг нуфузли олий таълим муассасалари билан партиянинг узвий хамкорлигини йўлга қўйишдан иборатдир. Шуни ҳисобга олиб, O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши билан Бухоро Давалат Университети ўртасида  ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Меморандумни O'zLiDeP вилоят Кенгаши раиси Фармон Аминов ҳамда университет ректори Обиджон Ҳамидов тантанали равишда имзоладилар.

Меморандумни имзолашдан кўзда  тутилган асосий мақсад- ушбу олий таълим муассасаси талаба-ёшларини мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнини билан яқиндан таништириш, йигит-қизларнинг вилоятдаги сиёсий партиялар фаолиятида фаол иштирок этишларини таъминлаш,  O'zLiDeP  вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари  иш жараёни билан уларни яқиндан таништиришдан иборатдир.

Меморандумга асосан ёш, истиқболли кадрлар излаб топилади, уларнинг малакаси оширилади, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда жамоат ташкилотларида фаолият олиб боришга тавсия этилади.

Тадбир доирасида келгусида O'zLiDeP сафида туриб фаолият юритиш истагида бўлган бир гуруҳ педагог ҳамда  талаба-ёшлар партия сафига қабул қилиниб, уларга аъзолик гувоҳномалари ва  партиянинг эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

O'zLiDeP нинг сайловолди дастури билан танишиб, ушбу сиёсий тузилманинг мақсад ва вазифалари ёш авлод вакилларининг ҳам келгусидаги орзу-истаклари билан муштарак эканлигига ишончи ҳосил қилдим, -дейди партия сафига қабул қилинган ёшлардан бири, университет филология факультети 2-босқич талабаси Лазиза Бобохўжаева.-Айниқса ёш тадбиркорларнинг муваффақиятли фаолият олиб боришлари учун O'zLiDePнинг дастурий ғоя ва вазифалари ниҳоятда муҳимдир.