+998 (65) 221 29 14

+998 (65) 221 27 64

News

  1. Home  
  2. News  
  3. OLIYGOHDАN CHIQQАN QАHRАMON (II Jahon urushi qatn…

OLIYGOHDАN CHIQQАN QАHRАMON (II Jahon urushi qatnashchisi, Sovet Ittifoqi Qahramoni BDPI talabasi Аzim Rahimov)

11.01.2022

Уруш Бухоро Давлат педагогика институти жамоаси ва талабалари учун қаттиқ синовли йилларни бошлаб берди. Олийгоҳ Ватан ҳимояси учун ҳарбий лагерга айлантирилди. Урушнинг биринчи кунларидаёқ 19 ўқитувчи, 199 студент ихтиёрий равишда ариза ёзиб, жанггоҳларга йўл олдилар. Уларнинг кўплари Бухоройи шарифга қайтиб келмади. Булар: Нурбобо Орипов (тарихчи), А.Рахматуллин (файласуф), Абдулла Курамшин (филолог), Хази Ягуфаров (ҳарбий таълим ўқитувчиси), студентлар: Ш. Рустамов, Б. Мунбаев, Г. Самадов, А. Нурматов, К. Эшқобилов, Х. Холмуродов, Ш. Сафаргалиев, У. Милтиков, Х. Назаров ва бошқаларнинг номлари абадийга Ватан учун жонини фидо қилганлар қаторидан ўрин олди.Фашизм устидан қозонилган ғалабада олийгоҳимиз жамоасининг ҳам ҳисса катта бўлди. 72 та олийгоҳ ходими "Улуғ Ватан уруши (1941-1945) йилларида фидокорона меҳнати учун", 30 дан ортиқ профессор-ўқитувчилар турли орден ва медаллар билан тақдирланганлар.Бизнинг ҳикоямиз олийгоҳдан чиққан Совет Иттифоқи қаҳрамони Азим Раҳимов ҳақидадир. 1925 йил 27 февралда Бухоро шаҳрида туғилган Азим Раҳимов отасидан эрта етим қолади. 15 ёшли Азимжон онаси Муҳаррама Ғуломовага оилани боқиш ташвишларига  кўмаклашиш мақсади шаҳардаги “Ҳужум” пиллакашлик фабрикасига ишга киради.У ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда Бухоро давлат педагогика институтининг тайёрлов курсларини тугатади. Имтиҳонларни мувафаққиятли топшириб БДПИ Тарих факультетининг кечки бўлимига ўқишни киради. 1943 йил баҳорида урушга кўнгилли бўлиб кетганда у 2- курсни битириб, 3-курсга ўтганда 18 яшар ўспирин йигит эди. Азимжоннинг акаси Фаттоҳ Раҳимов Ленинград остоналарида бўлган жангларда қаҳрамонларча ҳалок бўлди. Тўнғич фарзандидан қорахат олган онаизорнинг изтироблари яна ортади. Дастлаб Фарғона ҳарбий билим юртида бир муддат ҳарбий тайёргарлик олган Азимжон, илк жанг ҳаракатларини 77-Чернигов дивизиясининг 221-ўқчи полки билан бошлади. Азим Раҳимов тез фурсатда ўзбек ўғлонларининг мард ва жасур тимосолига айланади. Украинани озод қилишда А. Раҳимов командирлик қилган разведкчилар гуруҳида катта қаҳрамонлик кўрсатди. Пулемётчилар командири взводи ўринбосари сифати Польша ва Чехословакияни озод этишда ҳам жасорат кўрсатади.Азим Раҳимов ўз қисми билан Буғ дарёсидан биринчилардан бўлиб кечиб, қаҳрамонлиги учун қатор жангчилар сингари у ҳам III даражали “Шуҳрат” ордени билан мукофотланди ва кичик сержант унвонини олиб, маълум муддат ҳарбий қисмга командирлик қилиш вазифаси юклатилди.1945 йил 17 январида Польша ерида олиб борган жанговор ҳаракатлар катта ғалаба билан тугади. Қизил армия Висла дарёсидан ўтиб, Варшавани озод қилди. 1945 йил январ ойи охирида эса Силезия, Полеранияга кирди ва озод қила бошлади.Азим Раҳимов хизмат қилаётган қисм ҳам Ғарбга томон олға силжиб, Одер дарёси соҳилларига етиб келди. 1945 йил 3 февраль кечқурун Раҳимов қўмондонликнинг махсус буйруғини бажаришга киришди. У ўнта разведкачи билан Одердан қисм байроғини олиб ўтди ва душманнинг ўқ отадиган пунктини йўқ қилишга киришди. Дарёдан кечиб ўтган қисм бошқа қисмларни ҳам ўтишига кўмаклашди. Ана шу жангда Азим Раҳимов ярадор бўлди ва Одер бўйидаги Сизрань шаҳридаги ҳарбий госпиталга юборилди. Одер дарёсидан биринчи бўлиб кечиб ўтиб, душман истеҳкомига ҳужум уюштирганлиги, кўрсатган жасорати учун Азим Раҳимов 1945 йил 27 февраль куни  СССР Олий Совети Президиумининг фармони билан “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” деган фахрий унвони билан тақдирланди. 1945 йил 28 июль куни Москванинг Кремль саройида унга Қаҳрамон ёрлиғи, Олтин Юлдуз медали топширилади.Азимжон 1945 йилнинг августигача госпиталда даволаниб, она Ватанига қайтганида, Тошкент вокзалида юзлаб юртдошларимиз уни гулдасталар билан кутиб олдилар. Пойтахт касалхонасида даволанишни поёнига етказаган жангчи дастлаб “Қизил тўқимачи” артелини бошқарди. Аммо тез орада киндик қони тўкилган Бухорони соғиниб, 1945 йил декабрида она шаҳрига қайтади.Азимжон Раҳимов ҳозирги Бухоро давлат университети талабаси сифати жанггоҳларга кириб Қаҳрамон бўлиб етишгани ҳақида бугун талабаларимизга кенгроқ маълумот бериш имконига эга бўлдик. Азим Раҳимовнинг урушдан кейинги ҳаёт йўли ҳам катта ибрат мактаби бўлиб ҳисобланади. У қолган 50 йилдан ортиқ умри давомида халқ хўжалигининг турли соҳаларида юксак натижаларга эришди.  А. Раҳимов 1996 йил 15 майда вафот этди.БухДУ тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотирасимузейи директори А.Ҳ. Ҳамроев