Носиров Кенжа Жалолович(1915-1974)Носиров Кенжа Жалолович 1915 йил 5 декабрда Бухоро вилоят Шофиркон туман Додбогни кишлоғида оддий дехкон оиласида тугилган. 1933-1935 йилларда Бухоро шахрига келиб, рабфак (ишчилар факультети)да ўқиган. 1936 йил Самарканд шаҳридаги Ўзбекистон Миллий Университетининг талабаси бўлган. 1941 йил университетни тугатиб, 13 июлда Совет Армияси сафига чакирилган.1941-1946 йил феврал ойигача 2-жаҳон урушида фронтда хизмат килган.1946 йил Армия хизматидан қайтиб, 1 мартдан Бухоро давлат педагогика институтига тарих кафедрасига ишга кирган.2- жахон уруши йилларидаги хизматлари, Ғалабага эришишда қўшган ҳиссалари учун “Орден Великой Отечественной войны II степени», “За подеду над Германией”, “За победу над Японией”, ” Ғалабанинг 20 йиллиги” медаллари ва бошқа давлат мукофотлари билан мукофотланган.Носиров Кенжа Жалолович умрининг охиригача Бухоро давлат пелагогика институтида ёш авлодга таълим- тарбия бериб, 1974 йилда 26 августда вафот этди.Бухоро давлат университети Филология факультетиРус тили ва адабиёти кафедраси мудириНосиров Отабек