+998 (65) 221 29 14

+998 (65) 221 27 64

News

  1. Home  
  2. News  
  3. HUQUQIY AXBOROT

HUQUQIY AXBOROT

10.01.2022

Адлия вазирлиги томонидан тарғибот соҳасида замонавий ахборот технологиялари, жумладан, ижтимоий тармоқлар имкониятидан фойдаланиш бир неча баробарга кенгайтириш мақсадида вазирликнинг “Telegram” мессенжеридаги “Huquqiy axborot” (t.me/huquqiyaxborot) каналининг фаолияти янада такомиллаштирилиб, каналнинг рус, инглиз тиллари ва лотин алифбосидаги версиялари ҳам ташкил этилган. Унда янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти фойдаланувчиларга содда, халқчил тилда етказилмоқда, фуқаролар ҳамда бевосита ижрочи ва ёшларнинг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган қизиқарли ва долзарб мавзуларда материаллар бериб борилмоқда.Ҳуқуқий ахборот тўлиқ ва эркин фойдаланиш имконини яратишда, ёшларнинг ҳуқуқий ахборотга бўлган эҳтиёж ва сўровларини таъминлашда ижтимоий тармоқларнинг муҳим восита эканлиги инобатга олинган ҳолда, “Huquqiy axborot” (t.me/huquqiyaxborot) каналига факультетда фаолият юритаётган педагог ходимларингиз ҳамда талабаларининг уланиши бўйича амалий тадбирларни амалга оширишингизни ҳамда каналга уланган педагог ҳамда талабаларнинг рўйхатини Ахборот технологиялар марказига 28 сентябрга қадар тақдим қилишингиз сўралади.