+998 (65) 221 29 14

+998 (65) 221 27 64

Ochiq ma'lumotlar

  1. Bosh sahifa  
  2. Ochiq ma'lumotlar  
  3. Buxoro davlat universiteti asosiy shtatida ilmiy,…

Buxoro davlat universiteti asosiy shtatida ilmiy, ilmiy- pedagogik va mehnat faoliyati bilan shugʼullanuvchi ilmiy darajaga ega xodimlarning lavozim maoshiga 2022 yil yanvar–dekabr oylari uchun har oylik qoʼshimcha haq toʼlash miqdori

01.04.2024

а) олий таълим муассасаси электрон платформасига ўқув юкламасида назарда тутилганидан ташқари мустақил ишлаб чиқилган ва ўқув жараёнида фойдаланилаётган ўз ўқув услубий мажмуаларини (модул дастури, ўқув контенти, муаммоли вазият, казус тест, видео дарс) жойлаштирганлиги учун;
- ҳар бир мажмуа (модул) учун ўзбек ёки рус тилида, шунингдек, чет тили мутахассисликлари бўйича лавозим маошига нисбатан 5 фоизгача;
- хорижий тилда (тил мутахассислигидан ташқари) ҳар бир мажмуа (модул) учун лавозим маошига нисбатан 10 фоизгача белгиланади.
Мазкур талаб асосида умумий қўшимча ҳақ лавозим маошига нисбатан бир ойда 15 фоиздан ошмаслиги лозим.

б) ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда илмий ёки лаборатория воситаларидан кенг фойдаланган ҳолда янги ўқув маҳсулотлари (тренинг курслари, услубий таъминотли ўйинлар)ни ишлаб чиққани ва жорий этгани учун:
- ўзбек ёки рус тилида, шунингдек, тил мутахассисликлари бўйича чет тилида ҳар бир маҳсулот (мажмуа) учун лавозим маошига нисбатан 10 фоизгача;
- хорижий тилда (тил мутахассисликларидан ташқари) ҳар бир маҳсулот (мажмуа) учун лавозим маошига нисбатан 20 фоизгача белгиланади.
Мазкур талаб асосида умумий қўшимча ҳақ лавозим маошига нисбатан бир ойда 30 фоиздан ошмаслиги лозим.

в) ихтисослашган илмий кенгашлар ҳузуридаги ихтисосликлар бўйича (чет тили ва мутахассислик фанларидан) малакавий имтиҳон комиссияси ҳамда олий таълимдан кейинги таълимнинг барча шаклларида ўқишга талабгорларни танлов олиш учун кириш имтиҳонлар ва изланувчиларни мониторингдан ўтказиш жараёнида комиссия (ишчи гуруҳ) аъзоси бўлганлиги учун лавозим маошига нисбатан 5 фоиз миқдорида белгиланади.
Мазкур талаб асосида умумий қўшимча ҳақ лавозим маошига нисбатан бир ойда 15 фоиздан ошмаслиги лозим.

г) олий таълим муассасаларнинг биринчи мингталик (топ-1000) ёки фан йўналишлари бўйича биринчи юзталик (топ-100) халқаро (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education ёки Academic Ranking of World Universities) рейтингларга кирган олий таълим муассасаларининг онлайн таълим платформаларига киритилган ёки сайёр шаклда ўтказилган ҳар бир маъруза учун лавозим маошига нисбатан 15 фоизгача белгиланади.
г1) давлат илмий дастурлари лойиҳаларини кўриб чиқадиган илмий-техник кенгашларда ҳар бир аъзолик (иштирок этганлик) учун лавозим маошига нисбатан 15 фоизгача белгиланади.
Мазкур талаб асосида умумий қўшимча ҳақ лавозим маошига нисбатан бир ойда 30 фоиздан ошмаслиги лозим.

е) илмий даражалар берувчи хорижий илмий, экспертлик, илмий-техник кенгашларда аъзолик (иштирок этиш) учун лавозим маошига нисбатан 30 фоизгача белгиланади.
Мазкур талаб асосида умумий қўшимча ҳақ лавозим маошига нисбатан бир ойда 30 фоиздан ошмаслиги лозим.

з) Scopus, Web of Science индексацияланган маълумотлар базаларига кирган журналларда эълон қилинган мақола (монография) учун ҳар бир муаллифга лавозим маошига нисбатан қуйидагича белгиланади. Бунда:
1. биринчи квартилга (Q1) кирган журналларда эълон қилинган мақола учун ҳар бир муаллифга лавозим маошига нисбатан 30 фоизгача;
2. иккинчи квартилга (Q2) кирган журналларда эълон қилинган мақола учун ҳар бир муаллифга лавозим маошига нисбатан 20 фоизгача;
3. учинчи квартилга (Q3) кирган журналларда эълон қилинган мақола учун ҳар бир муаллифга лавозим маошига нисбатан 15 фоизгача;
4. тўртинчи квартилга (Q4) ва бошқа умумэътироф этилган индексацияланган маълумотлар базаларидаги журналларда чоп этилган мақолаларнинг ҳар бир муаллифига лавозим маошига нисбатан 5 фоизгача;
5. Scopus, Web of Science индексацияланган маълумотлар базаларда конференция материалларида эълон қилинган ҳар бир маъруза муаллифига лавозим маошига нисбатан 5 фоизгача;
6. маҳаллий илмий журналларда чоп этилган мақола учун ташкилот (бир нечта муаллиф бўлган тақдирда, тенг миқдорда тақсимланган ҳолда) лавозим маошига нисбатан 5 фоизгача;
7. республикада чоп этилган якка муаллифликдаги монография ва қўлёзма учун лавозим маошига нисбатан 10 фоизгача;
8. ноёб қўлёзмаларни илмий муомалага киритган нашр муаллифига (бир нечта муаллиф бўлган тақдирда, тенг миқдорда тақсимланган ҳолда) лавозим маошига нисбатан 10 фоизгача;

и) ўқув жараёнида амалий қўлланиладиган ёки ишлаб чиқаришга жорий қилинган интеллектуал фаолият натижаси ҳамда ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилган дарслик, ўқув қўлланма, тадқиқотни амалиётга жорий қилинганлиги ҳақида марказий давлат органлари ва давлат бошқарув органларининг далолатномаси борлиги учун лавозим маошига нисбатан 15 фоизгача миқдорида белгиланади.
Мазкур талаб асосида умумий қўшимча ҳақ лавозим маошига нисбатан бир ойда 15 фоиздан ошмаслиги лозим.

к) ҳар бир ихтиро ва/ёки фойдали моделга патент олганлик учун муаллифга (бир нечта муаллиф бўлган тақдирда, хорижий ҳаммуаллифлар ва илмий даражага эга бўлмаганлардан ташқари, фақат илмий даражалилар ўртасида тенг миқдорда тақсимланган ҳолда) лавозим маошига нисбатан белгиланади. Бунда:
ҳар бир ихтирога патент (электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурнинг расмий рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно) олганлик учун ҳар бир муаллифга лавозим маошига нисбатан 20 фоизгача;
ҳар бир фойдали моделга патент (электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурнинг расмий рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно) олганлик учун ҳар бир муаллифга лавозим маошига нисбатан 15 фоизгача.
Мазкур талаб асосида умумий қўшимча ҳақ лавозим маошига нисбатан бир ойда 30 фоиздан ошмаслиги лозим;

л) илмий, илмий-оммабоп журналлар таҳрир ҳайъати аъзолиги учун:
маҳаллий журналларда лавозим маошига нисбатан 15 фоизгача;
хорижий журналларда лавозим маошига нисбатан 30 фоизгача белгиланади.
Мазкур талаб асосида умумий қўшимча ҳақ лавозим маошига нисбатан бир ойда 30 фоиздан ошмаслиги лозим.