Magistraturaga qabul uchun hujjatlar Магистратурага қабул ҳақида баъзи маълумотларни эслатиб ўтамиз: Ҳужжатлар magistr.edu.uz портали орқали фақат онлайн қабул қилинади, абитуриентлар ҳужжат топшириш учун ОТМга келмайди; Магистратурада абитуриентларга 5 та мутахассислик йўналишини танлаш имконияти берилмайди. Фақат битта йўналиш танланади; Кириш имтиҳонлари мутахассислик ҳамда чет тили фанидан бўлади. Бошқа фанлардан бўлмайди; Магистратура имтиҳонларида максимал тўплаш мумкин бўлган балл - 250 баллни ташкил этади. -Диплом бали - 100 балл; -Мутаҳассислик тест бали - 100 балл; -Чет тили тест бали - 50 балл. Чоп этилган мақолалар учун кириш имтиҳонларида балл берилмайди; Ҳужжатлар қабул қилиш 5 июлдан бошланиб, 30 июлгача давом этади;