+998 (65) 221 29 14

+998 (65) 221 27 64

Новости

  1. Главная  
  2. Новости  
  3. Бухоро давлат университети билан Исроилнинг Холон…

Бухоро давлат университети билан Исроилнинг Холон технологиялар институти ҳамкорлигида ташкил этилган қўшма бакалавриат таълим дастурлари талабалари ота-оналарининг мурожаатига расмий муносабат

26.12.2022

Бухоро давлат университетида “Информацион технологиялар” ҳамда “Амалий математика ва информатика” қўшма бакалавриат таълим дастурлари 2019-2020 йилдан бошлаб Исроилнинг етакчи олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланувчи Холон технологиялар институти билан ҳамкорликда йўлда қўйилган. Таълим дастури Холон технологиялар институти томонидан тасдиқланган бўлиб, 2,5 йил (5 семестр) давомида таълим БухДУ базасида, 1,5 йил (3 семестр) давомида ХТИ базасида олиб борилиши келишилган.

Исроил давлати тартиб-қоидаларига кўра, Исроил давлати олий таълим муассасасининг дипломига эга бўлиш учун талаба ўқув режасининг мутахассислик фанлари қисмига тегишли таълим муддатининг камида 51 % қисмини Исроилда ўтказиши лозим. Бу эса, мазкур қўшма таълим дастурида камида 3 семестр деганидир (1 йил тайёрлов + 3 йил мутахассислик фанлари).

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси ва хорижий ҳамкор олий таълим ташкилотларининг қўшма таълим дастурлари асосида таълим фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 421-сон қарори билан тасдиқланган Низом талабларида ҳам қўшма таълим дастурларининг ўқув режасида белгиланган мутахассислик ва ихтисослик фанларининг камида 25 фоизи хорижий ҳамкор олий таълим ташкилотлари томонидан ташкил этилиши лозимлиги белгилаб қўйилган.

Юқорида айтиб ўтилган Низомда қўшма таълим дастурларига ўқишга қабул қилиш тўлов-контракт асосида амалга оширилиши, ўқитиш қиймати ҳамда тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси олий таълим ташкилоти ва хорижий ҳамкор олий таълим ташкилоти томонидан тегишли бакалавриат таълим йўналиши мутахассислигининг хусусиятларидан келиб чиқиб, ўзаро келишилган ҳолда белгиланиши кўрсатиб ўтилган.

Ушбу таълим дастурлари доирасидаги таълимнинг бир қисми пандемия даврига мос келганлиги ва бошқа бир қатор қийинчиликлар мавжудлигига қарамасдан, Бухоро давлат университетида таълим жараёнлари ташкил этилди, талабалар ўқув режасидаги фанлардан имтиҳонларни топшириб, университетда ташкил қилиниши лозим бўлган 2,5 йиллик (5 семестр) таълим даври тугалланди.

Кейинги 1,5 йиллик (3 семестр) таълим муддати ҳам Ўзбекистон Республикасида, ҳам Исроил давлатида қабул қилинган қонуний ҳужжатларга кўра, Холон технологиялар институтида давом эттирилиши лозим. Фақат Холон технология институтидаги таълим муддати ҳам муваффақиятли тугаллангандан сўнг, иккала томон бир-биридаги таълим натижаларини тан олган ҳолда, иккала таълим муассасаси бакалавр дипломи расмийлаштирилиши мумкин.

Қайд этиш жоизки, БухДУ базасида ташкил этилган 2,5 йиллик таълим муддати 2022 йилнинг февраль ойида тугалланди. Ушбу давр мобайнида ўқув режасида белгиланган фанларнинг барчаси ўз вақтида ташкил этилди. Талабалар Тошкент шаҳридаги халқаро Инха университетида амалиёт ҳам ўташди.

20 январь кунидан бошлаб Холон технологиялар институти вакиллари ўқишнинг 1,5 йиллик кейинги даврини давом эттириш шартлари бўйича талабалар билан онлайн суҳбат ўтказишди. Иккинчи суҳбат 8 февраль куни, учинчи суҳбат 22 февраль куни ўтказилди. 1 апрель куни университет маблағлари ҳисобидан бепул инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи сертификат имтиҳонлари ҳам ташкил этиб берилди.

Натижада, талабаларнинг маълум бир қисмигина ХТИда таълим олишни давом эттириш даражасидаги инглиз тили ва АКТ кўникмаларига эгалиги, қолган қисми эса қўшимча тайёргарликдан ўтиши лозимлиги маълум қилинди. Чунки, ХТИдаги таълим жараёнлари энг замонавий лабораторияларда ташкил қилиниши,  талабалар Исроилнинг бир қанча етакчи АКТ компанияларида амалиёт ўташлари кўзда тутилган. Бу ўз навбатида юқори даражада инглиз тили ва АКТ кўникмаларини талаб этади. 12 апрель куни университет ректорининг талабалар билан учрашувида ҳам ушбу талаблар таъкидлаб ўтилган.

 

Холонлик ҳамкорлар билан олиб борилган музокаралар, шу жумладан 7 сентябрь куни ХТИ вакиллари ва талабалар учрашуви натижасида талабалар учун Исроилда ўқиш даврида қийинчиликлар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида университет маблағлари ҳисобидан қўшимча тайёрлов курслари ташкил этилди. Бундан ташқари, 6-семестр фанлари ҳам Холон технологиялар институтининг онлайн платформаси асосида ташкил этилишига ҳам келишилиб, талабалар учун қўшимча қулайлик яратилди.

Университет ректорининг тегишли буйруқлари билан 2022 йилнинг 30 апрелидан 320 соат ҳажмидаги IELTS курслари, 09 ноябрдан инглиз тилида математика интенсив курслари ташкил этилган. 

Афсуски, бугунги кунга келиб талабаларнинг ушбу курсларга қатнаш давоматлари жуда паст бўлиб, уларда Холон технологиялар институти томонидан қўйилган талабларга мос даражага чиқа олмаслик, натижада ўқув режасида белгиланган ва Холон технологиялар институти профессор-ўқитувчиларининг инглиз тилида ўтадиган, юқори курс талабалари учун мўлжалланган мутахассислик фанларини ўзлаштира олмаслик хавфи мавжуд бўлиб турибди. Бундай вазиятда ягона йўл талабалар ва ота-оналарнинг ўз масъулиятларини ҳис этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ва Исроил давлати қонунчилигида олий таълим соҳасида белгиланган меъёрларга риоя қилишлари тавсия этилади.

Ресурсы