+998 (65) 221 29 14

+998 (65) 221 27 64

Yangiliklar

  1. Bosh sahifa  
  2. Yangiliklar  
  3. "KITOBXON TALABA" RESPUBLIKA TANLOVINING BIRINC...

"KITOBXON TALABA" RESPUBLIKA TANLOVINING BIRINCHI BOSQICHI

11.01.2022

2020 йил 30 апрель куни университет талаба-ёшлари ўртасида “Китобхон талаба” республика танловининг   биринчи босқичи (олий таълим муассасаси босқичи)  бўлиб ўтди.Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2019 йил 7 ноябрдаги 25445-хҳ-сонли топшириқ хати биланюборилган “2019-2020 ўқув йилида олий таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришмақсадида “Маърифатли ёшлар-юрт кўзгуси” шиори остида туркум маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш бўйича намунавий “Йўл харитаси”нинг 24-бандида белгиланган вазифалар ҳамда Вазирликнинг 2020 йил мартдаги 197-сонли шунингдек ректорнинг 2020 йил 24 мартдаги 240-У сонли буйруқлари асосида факултетлар ўртасида “Китобхон талаба” республика танловининг биринчи босқичи ўтказилди. Унда 50дан ортиқ талаба иштирок этиб энг яхшилари сараланиб олинди. Танлов онлайн тарзда ташкил этилди.Мазкур танловнинг биринчи босқичида факультетларда  1-, ўринни қўлга киритган  талабаларнинг ижодий ишлари танловнинг университет босқичида иштирок этди.“Китобхон талаба” республика танлови университет босқичи ғолиблари :1-ўрин: Ашурова Гулхаё - Филология факультети, филология ва тилларни ўқитиш(ўзбек тили) 4-босқич талабаси2-ўрин: Шарифов Камол - Тарих ва маданий мерос факультети, 3-босқич талабаси3-ўрин:  Ҳасанова Нозима- Хорижий тиллар факультети, хорижий тиллар йўналиши 1-босқич талабасиТанловнинг университет босқичида иштирок этган ҳамда юқори (1, 2, 3) ўринни эгаллаган талабалар университет томонидан фахрий ёрлиқ билан тақдирланадилар. Танлов ғолиби ҳужжатлари танловнинг иккинчи босқичида иштирок  этиши учун вазирлик ҳузуридаги Маънавият ва маърифат марказига  тақдим этилди.Ёшлар билан ишлаш, маънавият маърифат бўлими услубшунослари Ахмедова Нодира ва Раджабова Шахноза