+998 (65) 221 29 14

+998 (65) 221 27 64

Yangiliklar

  1. Bosh sahifa  
  2. Yangiliklar  
  3. G'ALABANING 75 YILLIGIGA BAG'ISHLANADI (R.BESHI...

G'ALABANING 75 YILLIGIGA BAG'ISHLANADI (R.BESHIMOV)

11.01.2022

БЕШИМОВ РУСТАМ(1926-1992)Рустам Бешимов 1926 йилнинг 5 сентябрида Қоракул туманидаги Саёт қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. 1944 йилнинг сентябридан 1945 йилгача армия сафида йигитлик бурчини ўтаган. Армия сафида немис фашистларига қарши аввал солдат, кейин бўлим командири ҳамда катта сержант сифатида курашган. 1945 йил 23 апрелида оғир яраланиб, 2-гуруҳ ногирони сифатида уйига қайтди. 1952-1956 йилларда Бухоро Давлат педагогика институтининг тарих факультетида таҳсил олган. 1956-1959 йиллардан Ушинский номли мактабда ўқитувчи, илмий бўлим мудири ва директор вазифаларида ишлаган. 1960-1963 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих ва археология институти аспирантурасида ўқиган ва кейинчалик номзодлик диссертациясини муваффақиятли ёклаган. Р. Бешимов 1963 йилдан 1992 йилгача Бухоро Давлат педагогика институтида катта ўқитувчи (1963-75), 1975 йилдан доцент, “Тарих” кафедраси мудири бўлиб ишлаган. Р. Бешимов Ватан ва халқ олдидаги хизматлари учун қатор ордень ва медаллар билан тақдирланган. Рустам Бешимов 1992 йил 22 июлда автомобиль ҳалокатига учраб ҳалок бўлган. БухДУ тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотирасимузейи директори А.Ҳ. Ҳамроев