+998 (65) 221 29 14

+998 (65) 221 27 64

Yoshlar bilan ishlash, ma`naviyat va ma`rifat yo`nalishidagi ishlar

  1. Bosh sahifa  
  2. Yoshlar bilan ishlash, ma`naviyat va ma`rifat yo`nalishidagi ishlar  
  3. Бухоро давлат университетида китоб тақдимоти ўт...

Бухоро давлат университетида китоб тақдимоти ўтказилди

16.12.2022

Бухоро давлат университетида китоб тақдимоти ўтказилди
  Француз файласуфи ва ёзувчиси Дени Дидро “Одамлар китоб ўқишдан тўхтасалар, фикрлашдан ҳам тўхтайдилар”, дея ёзиб қолдирган.
   Файласуфнинг айтганича бор.Киши китоб, газета, журнал ўқиш орқали ақлини чархлайди, тафаккурини бойитади.Соғлом фикрлайди.Бухоро давлат университетида ўтказилган “Оқ гул” китоби тақдимотида ана шу фикр алоҳида таъкидланди.Тадбир аввалида сўз олган филология факультети декани ўринбосари Тўхтамурод Ражабов ушбу китоб муаллифи, шоир ва журналист, “Шуҳрат” медали соҳиби  Истам Иброҳимовнинг фаолияти ҳақида сўзлаб берди.Ўз навбатида бир гуруҳ талабалар мазкур китоб мутолаасидан олган таассуротларини баён этиб, шоир шеърларидан ёд айтдилар.Маросим адабиёт, шеърият, замонавий журналистика, ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлиш каби мавзулардаги самимий мулоқотга айланди.Айни дамда “Халқ сўзи” газетасининг Бухоро вилояти мухбири вазифасида ишлаётган ижодкор ўз шеърларидан ўқиб берди, талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.
Айтиш жоизки, “Оқгул” китобидан назмий битиклардан ташқари, муаллифнинг журналист сифатидаги ҳаётий кузатувлари маҳсули саналган ҳикоя ва мақолалари ҳам ўрин олган.Улар китобхонни ўйлашга, ҳаёт, умр мазмуни ҳақида мушоҳада юритишга ундайди.

O'zbekiston Milliy axborot agetligining maxsus fotomuxbiri Tohir Istatov