+998 (65) 221 29 14

+998 (65) 221 27 64

Yangiliklar

  1. Bosh sahifa  
  2. Yangiliklar  
  3. SOG'LOM YURTNING SOG'LOM INSONLARI BO'LAYLIK!

SOG'LOM YURTNING SOG'LOM INSONLARI BO'LAYLIK!

11.01.2022

Бугунги кунда бутун дунё бўйлаб COVID-19 га чалиниш ҳолатлари ортиб бормоқда. Бу кўринмас балога қарши курашишнинг ЖССТ томонидан эътироф этилаётган бирдан бир йўли - бу вакцинани олишдир.Ўзбекистонда 1 апрелдан аҳолини коронавирусга қарши оммавий  эмлаш бошланди. Аҳоли “Astra Zeneca” ва “ZF-UZ-VAC 2001”, “Спутник V” вакциналари билан эмланмоқда.Нега? Келинг бу саволга ўзимиздан жавоб қидирайлик, бир эсланг 2020 йилнинг июнь-сенябрь ойларини..... Пандемия туфайли яқинларимиздан хабар ололмадик, ўз қадрдонларимиз касалланганда ёрдам беролмадик, тўй маросимларни йиғиштириб қуйдик, ҳаттоки яқинларимизни охирги йўлга кузатолмадик. Биринчи синфга қадам қуйган болажонларимиз мактабни орзу қилишди. Ҳамма ўз уйида “қамалиб” қолди.Барчамизни  “олимларимиз қачон бу касалликка ечим топишади?” деган уй қийнарди. Худога шукур вакцина ишлаб чиқарилди.Эндичи?Дунё бўйлаб миллионлаб одамларни короновирусга қарши эмлаш жараёни хавотирга солмоқда: қисқа муддат ичида ишлаб чиқилган короновирус вакциналари хавфсизми? Вакцина беморга ёмон таъсир кўрсатиши мумкинми? Эмлашдан сўнг инсон танасида қандай ҳолатлар юз бериши зарарсиз деб ҳисобланади?Ўзбекистон бўйлаб вакцина синовида қатнашган 7 мингдан ортиқ кўнгиллилар орасида жиддий ҳолатлар кузатилмади. Маълум бўлишича беморларда ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасининг бўлган таъсири хавфли деб топилмаган. Инъекция жойи қизариши, шишиб кетиши ёки оғриқ бериши нормаль ҳолат ҳисобланади. Коронавирусга эмлангандан кейин тана ҳароратининг кўтарилиши одатдаги физиологик ҳодисадир. Бу нафақат Sputnik V, ZF-UZ-VAC 2001 қабул қилингандан сўнг, масалан: гриппга қарши вакциналар юборилганда ҳам инсон танасида маълум бир ҳолатлар юз беради. Мисол учун янги туғилган чақалоқларимиз 5 кунлигидан бошлаб  2 ёшгача нечта элашдан ўтади, бир эслаб кўринг? Уларда кечадиган ҳолатларни оналаримиз яхши билишади...“Вакцинанинг ўзи бу организмда иммунологик реакцияга, яъни иммунитетга жавобан реакцияга сабаб бўладиган фармакологик моддадир. Одатда, иситма келиб чиқиши бу танага янги антигентни киритишга мутлақо нормал реакция эканидан далолат беради “,- дейди тиббиёт фанлари номзоди, клиник фармаколог Андрей Кондрахин.“Агар ҳарорат кўтарилса, демак, иммунитет шаклланмоқда, организм янги антиген ҳақида маълумот олди ва уни том маънода ёқиб, ҳарорат билан йўқ қилишга уринмоқда, шунда у ривожлана олмайди. Эмлаш шундай ҳимоя реакциясики, агар одам инфекция зонасида бўлса, организм вирус билан танишиш учун вақтни сарфламайди, балки дарҳол унга ҳужум қила бошлайди“, дейди фармаколог.Иш фаолиятим талабалар ва профессор-ўқитувчилар билан боғлиқ. Мен учун ўзим, оилам, юртдошларимнинг соғлиги муҳим! Шу сабабли 2021 йилнинг 6 июлида Бухоро шаҳар 2-сон поликлиникасида ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасининг 1-босқичини оиламиз билан қабул қилдик. Ҳеч қандай ноъжуя таъсирини сезмадик. Юқоридаги ҳолатлар кузатилмади. Ҳамманинг организмида вакцинанинг таъсири кузатилмайди ва енгил ўтади.ЎзҲозир пандемия даврида биз учун қадрли бўлган инсонлар билан бирга бўлишимиз, оиламиз барча аъзоларини доим соғлом кўришимиз, ота-оналаримиздан хабар олишимиз, кўчаларда қўрқмай юришимиз, ишхоналарда ишлашимиз учун ва мактабда, олийгоҳларда хавфсиз равишда биргаликда ўқишимиз учун иммунизация нақадар муҳимдир.Ўз соғлиги учун бефарқ бўлмаган инсонларимиз ҳар қандай миш-мишларга асло ишонмайди, давлатимиз раҳбарининг оқилона сиёсати ва халқимизнинг соғлигини инобатга олиб, COVID-19 га қарши олиб келинаётган ҳар қандай вакцина инсон саломатлигининг негизидир.Кимки саломат яшашни хоҳласа, ўзини ва аҳли оиласини доим асрамоғи зарур. Бахронова Комила ЯдгоровнаБухДУ. Филология факультети, рус тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчиси