+998 (65) 221 29 14

+998 (65) 221 27 64

Yangiliklar

  1. Bosh sahifa  
  2. Yangiliklar  
  3. IJRO INTIZOMI, DAVLAT TILIDA ISH YURITISH VA MURO…

IJRO INTIZOMI, DAVLAT TILIDA ISH YURITISH VA MUROJAATLAR BILAN ISHLASH BO'YICHA O'QUV-SEMINARI

11.01.2022

Маълумки,  ҳар-қандай  шароитда давлат идораларида ҳужжат  айланмаси ва  фуқароларнинг  мурожаатлари билан  ишлаш  тизими узвий ва  бенуқсон фаолият юритиши  лозим.  Бу борада Ўзбекистон   Республикасининг  “Давлат  тили тўғрисида”ги ва «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги  Қонунларида кўрсатилган талабларга риоя  қилиш ўта  муҳим  вазифа  ҳисобланади.  Зеро,  ҳар-қандай ҳужжат  ва мурожаат инсон тақдири билан  боғлиқ экан,  уларга нисбатан лоқайдлик ва этиборсизликка асло йўл қўйиб бўлмайди. Кейинги  йилларда Бухоро давлат университетида мавжуд ижро тизимини янада  такомиллаштириш борасида  маълум ишлар  амалга оширилган бўлсада,  бунга  масъул бўлган ходимларнинг  малакасини  ошириш масаласи ўз долзарблигини  йўқотгани йўқ.  Шу мақсадда, 2020 йилнинг 14 май  куни  университет  ректорининг  тегишли буйруғи асосида Мониторинг ва ички назорат бўлими томонидан Ўқув услубий бошқарма ва Кадрлар бўлими билан аҳмкорликда университетда фаолият юритаётган Кенгашлар котиблари, кабинет мудирлари, диспетчерлар, котиба  ва лаборантлар учун 1 кунлик ўқув семинари  ташкил этилди.  Тадбирда 100дан ортиқ ходимлар иштирок этиб, ижтимоий масофани сақлаш қоидалари ва  санитария-гигиена талабларига риоя этилиши  таъминланди.Даставвал,  Ўзбекистон   Республикасининг  “Давлат  тили тўғрисида”ги Қонунидан  келиб чиқадиган вазифалар тўғрисида ф.ф.д. Б.Жўраева  маъруза килди.  Шундан сўнг ўқув-семинар давомида қуйи бўғин ходимларига «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунларининг  мазмун мохияти, янги тартиб бўйича ходимларга иш ҳаққини тўлаш учун табелларнинг юритилиши, йиғилиш баённомалари, билдиришномалари ва аризаларни расмийлаштириш, фуқаролар мурожаатларини қайд қилиш журналларини тўғри юритишга оид маълумотлар берилди. Шу билан бирга, ўқув-семинар иштирокчиларига “MOODLE” платформаси орқали талабаларнинг ундан фойдаланишларини назорат қилиб бориш механизмлари бўйича  тушунтиришлар берилди. Ўқув-техника воситаларидан фойдаланиш бўлими, Фуқаро ва меҳнат муҳофазаси  бўлими бошлиқлари  томонидан факультетлар ва кафедраларда мавжуд техника воситаларидан самарали фойдаланиш, бу борада  техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиш бўйича зарурий ва муҳим тавсиялар тақдим этилди. Бундай ўқув семинарларни ҳар ўқув йили давомида   камида икки маротаба ўтказиб боришга  келишиб олинди.Барча  иштирокчиларга  тарқатма материллар электрон шаклда берилди.БухДУ матбуот хизмати