+998 (65) 221 29 14

+998 (65) 221 27 64

Yangiliklar

  1. Bosh sahifa  
  2. Yangiliklar  
  3. INSON XOTIRASI MUQADDAS, QADR-QIMMATI AZIZ VA MO'…

INSON XOTIRASI MUQADDAS, QADR-QIMMATI AZIZ VA MO'TABARDIR

11.01.2022

Инсон хотираси муқаддас, қадр-қиммати азиз ва мўтабардир. Бугун юртимизда Хотира ва Қадрлаш куни кенг нишонланди. Хотира - бу ўтмишни, миллий меросимизни англатса, Қадр - инсонни юксакликка кўтаради. Бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларнинг муқаддас хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш, кексаларни эъзозлаш халқимизга хос азалий қадриятдир. Уруш фахрийлари иштирокчилари ва урушда қурбон бўлганларнинг оилаларига бўлган ҳурматини жойига қўйиш мақсадида “9-май Хотира ва Қадрлаш куни” деб эълон қилинган.Уруш йиллари фронтда машаққатли меҳнат қилиб, бугунги дориломон кунларга етиб келган 200дан зиёд инсонлар бор. Уларнинг соғлиғи ва бугунги ҳаёти ҳукуматимиз эътиборида. Бухоро шаҳри Ҳамид Олимжон МФЙда истиқомат қилувчи ана шундай азиз инсонлардан бири 96 ёшли Гирфанова Масгуда Атауловна бувидир.Бухоро давлат университети ректори Обиджон Хамидов, БухДУ ёшлар масалалари бўйича проректори Ариф Кадиров ҳамда ҳарбий гарнизон вакиллари онахоннинг ҳузурида бўлишиб, у кишини “9-май Хотира ва қадрлаш куни”  ҳамда Ғалабанинг 75 йиллиги билан муборакбод этишди ва президентимиз ва ҳоким табрикларини тантанали равишда етказишди. Масгуда буви муҳтарам президентимизга, қолаверса ташриф буюрганларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар, эл-юрт ҳаққига дуо қилдилар. БухДУ матбуот хизмати