+998 (65) 221 29 14

+998 (65) 221 27 64

Yangiliklar

  1. Bosh sahifa  
  2. Yangiliklar  
  3. G'ALABANING 75 YILLIGIGA BAG'ISHLANADI (M.N. RAXM…

G'ALABANING 75 YILLIGIGA BAG'ISHLANADI (M.N. RAXMATOV)

11.01.2022

РАХМАТОВ МУХТОР НЕЪМАТОВИЧ1912 йил 4 апрелда Бухоро шаҳрида туғилган. 1936 йилда Самарқанд Давлат педагогика институтини тугатгач, Бухоро Давлат педагогика институтининг умумий физика кафедрасига ассистент сифатида ишга қабул қилинди. 1938 йилдан 1945 йилгача кафедранинг катта ўқитувчиси бўлиб ишлади. Шу билан бирга 1941-1945 йилларда Бухоро вилоят маориф бўлимининг мудири сифатида катта куч-ғайрат сарфлади. У 1953-1957 йилларда “Умумий физика” кафедрасининг доценти ва “Физика-“ факультетининг декани вазифаларида ишлади. М.Н. Раҳматов 1957-1961 йилларда Бухоро Давлат педагогика институтининг директори сифатида фаолият кўрсатган. У 1959 йилда Бухоро шаҳрида Тошкент Политехника институтининг умумтехника факультетини ташкил этиш ташаббускори бўлди. У 1968 йилдан Тошкент Политехника институти Бухородаги умумий техника факультетининг декани, 1972-1973 йилларда унинг филиали директори вазифаларида ишлаб, Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини ташкил қилишда ташаббускор бўлди. 1971 йилда Олий Аттестация комиссияси томонидан профессор илмий унвони берилди. Фан ва халқ таълими захматкаши М.Н. Рахматов 1995 йилда Ўзбекистон Президенти фармонига кўра «Шуҳрат» медали билан тақдирланди. 1996 йилда Бухоро шаҳрининг фаҳрий фуқароси унвонига эга бўлган. Раҳматов Мухтор Неьматов 2006 йил 7 февралда вафот этди. БухДУ тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейи директори А.Ҳ. Ҳамроев