+998 (65) 221 29 14

+998 (65) 221 27 64

Yangiliklar

  1. Bosh sahifa  
  2. Yangiliklar  
  3. G'ALABANING 75 YILLIGIGA BAG'ISHLANADI (X.I. HASA…

G'ALABANING 75 YILLIGIGA BAG'ISHLANADI (X.I. HASANOV)

11.01.2022

ҲАСАНОВ ХАЙРУЛЛО ИЗЗАТОВИЧ (1924 - 2005)Ҳасанов Хайрулло Иззатович 1924 йил 30 январда Когон туманининг Ниёз Ҳожи қишлоғида туғилган. 1941 йилда Бухоро Давлат педагогика институтининг “Тарих” факультетига ўқишга кирди. 1943-1945 йиллар давомида Москва шаҳрида моторлаштирилган - ўкчи дивизияда хизмат қилди. 1945 йил 24 июнда Москва шаҳрида бўлиб ўтган Ғалаба Парадида қатнашган. Урушдан кейинги йилларда фирқа ва хўжалик ишларида ишлаб келди. У Шофиркон туман ижроия қўмитаси раиси, Когон туман фирқа қўмитаси иккинчи котиби,  XX асрнинг 50 йилларнинг охири - 60  йилларнинг бошларида Бухоро вилоят фирқа қўмитаси Маданият бўлими бошлиғи лавозимларида ишлади. 60-йилларнинг иккинчи ярмидан ўз фаолиятини илмий изланиш билан боғлади.  XX асрнинг 70-йилларда Бухоро Давлат педагогика институти ижтимоий фанлар кафедраси мудири, институт фирқа ташкилотининг биринчи котиби лавозимида ишлади. И. Ҳасанов 1967 йилда Москва Давлат университетида Ихтисослаштирилган илмий кенгашида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. Тарих фанлари номзоди илмий даражасини олди. Унинг 40 дан ортиқ илмий мақолалари, 6 та монографияси ва 100 дан ортиқ илмий тезислари тўпламларда босилган.Ҳасанов Хайрулло Иззатович 2005 йил вафот этди.БухДУ тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотирасимузейи директори А.Ҳ. Ҳамроев