Welcome to buxdu   Click to listen highlighted text! Welcome to buxdu Powered By GSpeech

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг

 XI-Бошқарув йиғилиши

қарори билан тасдиқланган.

  

ОРАСТА ҚИЗЛАР” КЛУБИНИНГ

MАҚCAД  ВА ВАЗИФАЛАРИ

 

1.Умумий қоидалар.

 

-   Клуб Хотин қизлар қўмиталарининг таркибига киради ва унга бўйсунади.

-  Ўзбекистон Республикаси “Иқтидорли қизлар” клуби ҳамда вилоятдаги туман ва шаҳар хотин-қизлар қўмиталари қошидаги клублар ўз иш фаолияти давомида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, Ўзбекистон хотин қизлар қўмитасининг Низоми ва Устави, Ўзбекистон хотин қизлар Кенгашининг Устави, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.

 

Асосий мақсад ва вазифалари :

 

-                             Асосий мақсад- қизларни иқтисодий, маънавий, ҳуқуқий, психологик

жиҳатдан қўллаб-қуватлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ақлий, маънавий ва интелектуал салоҳиятини юксалтириш, уларни касбга йўналтириш, қизларнинг иш билан таъминланиши ва ҳаётда  ўз ўрнини топишига ёрдамлашиш орқали жамиятдаги мавқеини ошириш.

-                             Клуб Республикада яшаб, фаолият юритаётган Зулфия номидаги давлат

мукофоти соҳибалари, Ниҳол мукофоти совриндорлари, Президент степиндияси совриндорлари, “Келажак овози” танлови ғолибалари, спорт мусабақалари ғолибалари  ҳамда Навоий, Беруний, Ибн Сино, Улуғбек мукофоти соҳибалари ва бошқа йўналишлардаги иқтидорли қизларнинг фаолиятини кенг оммага тарғиб этиш, уларнинг ижодий фаолиятларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳаётдаги иштирокига кўмаклашиш, юртимизда яшаётган ёшларга уларнинг ибратли ишларини намуна қилиб кўрсатиш, мустақиллик ғояларини ёшларга сингдириш мақсадида ташкил этилди.

 

 Асосий вазифалари:

 -қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг қобилият ва имкониятларини тўлиқ рўебга чиқиришга тўсқинлик қилаетган омилларни аниқлаб, муоммаларни бартараф этишга кўмаклашиш;

-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларда ўз манфаатларини қонун йўли билан ҳимоя қилиш кўникмаларини шакллантириш;

-қизларнинг каспий ва интеллеқтуал салохиятини ошириш, айниқса қишлоқ қизларини ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг хуқуқий онгини юксалтириш;

-ёш қизларнинг дунёқарашини кенгайтириш, билим даражасини ошириш, қизлар орасида юқори малакали кадрлар сонини кўпайтириш мақсадида кўмаклашиш;
 -ўқувчи-талаба қизлар ўртасида олиб бориладиган мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишларининг таъсирчанлигини ошириш, дуневий ва маънавий-маърифий тарбияни давр талаблари даражасига кўтариш;

-қизларнинг иқтисодий, маънавий, психологик ҳамда ижтимоий етук бўлиб тарбияланишида ёрдам бериш;

-қизлар ўртасида оилавий хаётга тайёр бўлмай туриб, барвақт турмуш қуришни олдини олиш;

-қизларнинг хуқуқий онги, билим доираси ва маъданий савиясини юксалтириш;

-жойларда қизлар орасида миллий-диний урф-одатларни тўғри тарғиб этиш.

- турли мукофот соҳибаларининг жамиятда тутган ўрнини кенгайтириш, уларни ижтимоий қизғин ҳаётга жалб этиш;

- иқтидорли қизларнинг республикада фаолият кўрсатаётган ёшлар ташкилотлари, Ўзбекистон  ёшларининг«Камолот»  ижтимоий ҳаракати билан узвий алоқаларини мустаҳкамлаш;

- истеъдодли қизларнинг ижодий алоқаларини йўлга қўйиш, уларни ҳамфикр, ҳамнафас қилиш ва ўзаро фикр алмашишларига шароит яратиш;

- Клуб аъзоларининг интилишларини, ғояларини қўллаб- қувватлаш, уларни ўз ижодий имкониятларини намоён этишида моддий ва маънавий рағбатлантиришни таъминлашга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

- Республика хотин-қизлар қўмитаси  қошидаги ҳамда таасарруфидаги ташкилотлар ва уюшмалар билан ҳамкорликда тадбирлар ўтказиш, долзарб мавзуларда давра суҳбатлари ташкил этиш;

- Жамоатчилик ўртасида хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилишда ва уларнинг жамиятдаги мавқеини оширишга эришишда кўмаклашиш;

-  Илмий-амалий, учрашув-семинарларни ташкил этиш;

- Клуб мақсадларини амалга оширишга кўмаклашувчи лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва қўллаб-қувватлаш;

- Клубнинг мақсад ва вазифаларини тарғиб қилиш учун Ўзбекистон телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда  кўрсатувларни ташкил қилиш;

-  Зулфия мукофоти соҳибаларининг  ижодий ишларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишда кўмаклашиш, тарғиб этиш.

 

КЛУБНИНГ ФАОЛИЯТИ

 

Республикада яшаб, фаолият юритаётган Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибалари, Ниҳол мукофоти совриндорлари, Президент степиндияси совриндорлари, “Келажак овози” танлови ғолибалари, спорт мусабақалари ғолибалари  ҳамда Навоий, Беруний, Ибн Сино, Улуғбек мукофоти соҳибалари ва бошқа йўналишлардаги иқтидорли қизлар клубнинг аъзолари ҳисобланади.

 

- Клуб Республика хотин-қизлар қўмитаси ва ёшлар ташкилотлари билан ҳамкорликда республика бўйича фаолият кўрсатади:

 

- Клуб ва унинг аъзолари барча ҳаракатлари ва ғояларини амалга оширишда Республика хотин-қизлар қўмитаси кўмагига таянади:

 

- Клубнинг фаолиятини Республика Хотин-қизлар қўмитаси назорат қилади.

  

КЛУБ АЪЗОЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

 

- Клуб томонидан амалга ошириладиган тадбир ва дастурларда иштирок этиш:

- ўз ғоя ва фикрларини эркин билдириш, клуб кўмагига суяниш:

-ўз ижодий ишлари, амалга оширган ғоялари, муваффақиятлари ҳақида маълумотлар бериш:

- клуб фаолиятини кучайтириш учун таклифлар киритиш, фаоллигини ошириш учун қонуний ҳаракатлар олиб бориш:

-жойларда  вилоят ва туман хотин-қизлар қўмиталари билан ҳамкорликда иш олиб бориш:

-яратаётган асарларини клуб  муҳокамасига қўйиш:

-клуб анжуманларида маърузалар қилиш, фикр билдириш:

- жамиятдаги ҳар бир долзарб мавзуга тезкорлик билан фикр айтиш.

 

 

КЛУБНИНГ ИШ РЕЖАСИ

 

           Ҳар йилда клуб режалари ишлаб чиқилади ва Хотин-қизлар қўмиталари раислари томонидан тасдиқланади.

           -режага кўра клуб аъзоларининг асарларини нашрга тайёрлашда, чоп этилишида ёрдам сўраб раҳбариятга мурожаат қилади. Бадиий етук асарларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишида кўмаклашади.

           - турли санларда ёшлар ўртасида миллий ғоя моҳиятини тарғиб этадиган тадбирларни ташкиллаштиради.

  - чоп этилган асарлар тақдимотларини ўтказишни ташкиллаштиради.

  - ёшлар билим олаётган масканларда, пахта далаларида, хотин­-қизлар фаолияти қизғин бўлган жойларда адабий-­бадиий, мусиқий тадбирлар ўтказади.

  - Қизлар ҳаётига оид кўрсатувларнинг сuенарийсини ёзилишига кумаклашади, дастурнинг бойитишга таклифлар киритади.

  - ёш тадбиркор қизларнинг зардуз, ҳунарманд қизларнинг ишларини матбуотда ёритади, кўргазмалар ташкил қилади, оммага таништиради.

  - спортни ёшлар ўртасида кенг тарғиб этади. Юртимизнинг машҳур спортчилари билан  учрашувларни уюштиради.

  - ёш қизлар ўртасида тиббий саводхонликни оширишни фаол тарғиб этади.

  - ёш олима қизларнинг илмий-амалий анжуманларини ўтказишда кўмаклашади. Олима қизларнинг ҳаёти ва фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритади.

 

 

Ўзбекистон Республикаси  қизлар кенгаши

НИЗОМИ

 

1.Умумий қоидалар.

1.1.         Ўзбекистон Республикаси қизлар кенгаши вилоят хотин қизлар қўмитасининг таркибига киради ва унга бўйсунади.

1.2.   Ўзбекистон Республикаси қизлар кенгаши ҳамда вилоятдаги туман ва шаҳар қизлар кенгашлари ўз иш фаолияти давомида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига , Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, Ўзбекистон хотин қизлар қўмитасининг Низоми ва Устави, Ўзбекистон хотин қизлар Кенгашининг Устави, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.

 2.     Ўзбекистон Республикаси, Вилоят, туман ва шаҳар қизлар кенгашларининг асосий мақсад ва 

вазифалари :

2.1   Асосий мақсад- қизларни иқтисодий, маънавий, ҳуқуқий, психологик жиҳатдан қўллаб-қуватлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ақлий, маънавий ва интелектуал салоҳиятини юксалтириш, уларни касбга йўналтириш, қизларнинг иш билан таъминланиши ва ҳаетда  ўз ўрнини топишига ёрдамлашиш орқали жамиятдаги мавқеини ошириш.

 

Асосий вазифалари:

-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг қобилият ва имкониятларини тўлиқ рўебга чиқиришга тўсқинлик қилаетган омилларни аниқлаб, муоммаларни бартараф этишга кўмаклашиш;

-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларда ўз манфаатларини қонун йўли билан ҳимоя қилиш кўникмаларини шакллантириш;

-қизларнинг каспий ва интеллеқтуал салохиятини ошириш, айниқса қишлоқ қизларини ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг хуқуқий онгини юксалтириш;

-еш қизларнинг дуне қарашини кенгайтириш, билим даражасини ошириш, қизлар орасида юқори малакали қадрлар сонини кўпайтириш мақсадида ешлигидан қизларнинг тўлақонлик ва мукаммал билим олиши учун шарт-шароит яратиш;

-ўқувчи-талаба қизлар ўртасида олиб бориладиган мафкуравий тар\ибот-ташвиқот ишларининг таъсирчанлигини ошириш, дуневий ва маънавий-маърифий тарбияни давр талаблари даражасига кўтариш;

-қизларнинг иқтисодий, маънавий, психологик ҳамда ижтимоий етук бўлиб тарбияланишида ердам бериш;

-қизлар ўртасида оилавий хаетга тайёр бўлмай туриб, барвақт турмуш қуришни олдини олиш;

-қизларнинг хуқуқий онги, билим доираси ва маъданий савиясини юксалтириш;

-ўқишни битирган қизларнинг иш билан таъминланишига кўмаклашиш;

-қишлоқ жойларда яшайдиган қизлар учун ўқув марказлар очиб, уларга хунар ўргатиш;

-мактаб ешидаеқ иқтидорли қизларга алохида эътибор бериш, уларга инъом этилган иқтидорнинг рўебга чиқишида шарт-шароит яратиш;

-со\лом авлодни дунега келтириш ва ваяга етказиш учун бўлажак оналар қизларни жисмоний, маънавий, аҳлоқий баркамол қилиб тарбиялаш;

-қизлар саломатлигини мухофаза қилиш, со\лом оилани шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш орқали со\лом турмуш тарзини тар\иб этиш, қизлар спортини ривожлантириш;

-жойларда қизлар орасида миллий-диний урф-одатларни тў\ри тар\иб этиш уларнинг ҳар-хил диний экстримистик оқимларга кириб қолишни олдини олиш;

-қизларга нисбатан ишлатиладиган ҳар қандай зўрликнинг олдини олиш уларнинг хуқуқларини химоя қилиш;

-қизларни иш билан таъминлаш, уларнинг иш фаолиятини яхшилаш, корхона ва ташкилотларда уларнинг ижтимоий хуқуқларини химоия қилиш;

-қизларнинг оила ва мактабдаги фаолиятларини ўрганиш, уларни ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаш;

-қизлардаги иқтидор қирраларини аниқлаш, иқтидорли ва истеъдодли қизларни ра\батлантириш мақсадида уларни Зулфия номидаги давлат мукофотига номзод сифатида тавсия қилиш.

 

 

 

  1. 3.         Ўзбекистон Республикаси вилоят, туман ва шаҳар қизлар кенгашининг юқори органи

 

3.1.         Ўзбекистон Республикаси, Вилоят, шаҳар ва туман қизлар кенгашларининг юқори органи конференция ҳисобланиб, у икки ярим йилда бир марта чақирилади. Конференция қатнашчилари кенгашнинг жойлардаги бўлимлари томонидан сайланади. Конфренцияни чақириш, унинг кун тартибини ва вакиллик меъери тў\рисидаги қарор конференцияга камида бир ой муддат қолганда эълон қилинади. Навбатдан ташқари конфренция ҳудуд бўйича қизлар кенгаши ташаббуси билан еки қуйи ташкилот аъзолари умумий сонининг камида учдан бир қисмини бирлаштирган қизлар кенгаши бошлан\ич ташкилотининг талабига мувофиқ чақирилади.

3.2     Ўзбекистон қизлар кенгаши конфренцияси:            

-қизлар кенгаши бошқаруви ва тавтиш комиссияси ҳисоботларини тинглайди ва тасдиқлайди.

- Ўзбекистон Республикаси қизлар кенгаши фаолиятининг устувор йўналишларини белгилайди

- Ўзбекистон Республикаси қизлар кенгаши фаолиятига таалуқли бўлган барча масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади

-Зарур деб ҳисобланса, вилоят қизлар кенгаши таркибига кирувчи туман ва шаҳар қизлар кенгаши конфренциялари қарорларини кўриб чиқади ва тегишли қарорлар қабул қилади

-қизлар кенгаши уставига ўзгартириш киритиш ҳақидаги таклифларни тасдиқлайди

-вилоят қизлар кенгашининг конференциясига вакиллар сайлайди.

 

3.3 Вилоят,Туман ва шаҳар қизлар кенгаши конференцияси:

-сайланадиган органларнинг ҳисоботларини тинглайди ва тасдиқлайди,

-Республика, вилоят, туман ва шаҳар кенгаши фаолиятининг устивор йўналишларини белгилайди,

-Республика, вилоят,туман ва шҳар қизлар кенгаши бошқарув аъзоларини сайлайди,

-Республика, вилоят, туман ва шаҳар қизлар кенгаши раисини сайлайди,

- Ўзбекистон Республикаси қизлар кенгаши Уставига ўзгартириш киритиш ҳақидаги таклифларни тасдиқлайди,

-Республика, вилоят кенгаш конференциясига вакилларни сайлайди,

-зарур деб ҳисобласа, бошлан\ич ташкилотлар қарорларини кўриб чиқади ва тегишли қарорлар қабул қилади

 

3.4 Вилоят, туман ва шаҳар қизлар кенгаши бошқаруви.

-Уставдаги мақсад ва вазифаларнинг амалий бажарилиши, конференцияда қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини таъминлайди, қизларнинг жамиятдаги ўрнини юксалтиришга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш ва ижро этиш, уларнинг ижтимоий, маънавий, касбий ҳамда қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун шарт-шароит яратади;

-вилоят, туман ва шаҳар қизлар кенгаши раесати фаолиятига раҳбарлик қилади;

-вилоят қизлар кегаши раиси ва унинг ўринбосарларини сайлайди;

-худудий тасарруфга кирувчи туман ва шаҳар бўлинмалари бошқарувлари фаолиятини йўналтиради ва назорат қилади;

-вилоят, туман ва шаҳар қизлар кенгаши раиси ва унинг ўринбосарлари раесат аъзоларини, шунингдек, бошқарувга янги аъзоларни қабул қилиш ва ушбу қарорларни конференцияда тасдиқлаш масаласини кўриб чиқади;

-вилоят, туман ва шаҳар қизлар кенгашлари бошқарув мажлиси раесатининг қарори билан камида ҳар олти ойда бир маротаба чақирилади.

 

4. Ўзбекистон Республикаси, Вилоят, туман ва шаҳар қизлар кенгашларининг молиявий мабла\лари ва мулки .      

      Вилоят, туман ва шаҳар қизлар кенгашининг молиявий мабла\лари ва мулки:

-юридик, жисмоний шахсларнинг хомийлик мабла\лари, Ўзбекистон резидент ва норезидентлар, халқаро ташкилотлар ва нодавлат ташкилотлардан.

-кенгашнинг пул мабла\и ишлаб чиқариш ва жўжалик фаолияти даромадларидан, айрим ташкилот ва фуқораларнинг иҳтиерий хайрияларидан ҳамда иш манфаатларига ва амалдаги қонунларга зид бўлмаган бошқа тушумлардан таркиб топади.

 

5. Тафтиш комиссияси:

5.1 Тегишли вилоят, туман ва шаҳар қизлар кенгаши конференцияси томонидан 3-5 кишидан иборат таркибда сайланади.

 

6. Ўзбекистон Республикаси қизлар кенгашининг фаолиятини тугатиш.

6.1 Ўзбекистон Республикаси қизлар кенгаши фаолияти уларнинг конференцияси қарори бўйича еки қонунда белгиланган тартибга кўра суд қарори билан тугатилади.

6.2. Ўзбекистон Республикаси қизлар кенгашларининг фаолияти тугатилган тақдирда унинг мол-мулки унинг конференцияси қарори билан Уставда ва Низомда кўрсатилган мақсадлар ва вазифаларни бажаришга сарфланади.

 

№ 4.

 

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 1999 йил 10 июндаги

ПФ-2326-сон Фармонига

2-ИЛОВА

 

 

Зулфия номидаги Давлат мукофоти

комиссияси тўғрисида

низом

 

1. Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси қошидаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси (бундан кейин "Комиссия" деб аталади) адабиёт, санъат, фан, таълим, ишлаб чиқариш ва бошқа соҳалардаги энг нуфузли арбоблардан, ижодий уюшмалар ва жамоат ташкилотлари ҳамда маданият муассасаларининг таниқли вакилларидан ташкил топади ва унинг таркиби ҳар тўрт йилда учдан икки қисми янгиланиши назарда тутилган ҳолда тасдиқланади. Мазкур комиссия аъзолари жамоатчилик асосида ишлайдилар.

2. Комиссия ишига Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг раиси раҳбарлик қилади.

3. Комиссияга Зулфия номидаги Давлат мукофотини олиш бўйича таклифларни ушбу мукофот тўғрисидаги низомга қатъий мувофиқ ҳолда кўриб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори учун зарур бўлган таклифларни тайёрлашга доир барча ишлар юкланади.

4. Комиссия:

а) Зулфия номидаги Давлат мукофотига тавсия этилган талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилади;

б) талабгорлар рўйхати, уларнинг ибратли фаолиятлари, асарлари ҳақидаги маълумотларни тавсия этган ташкилотларни кўрсатган ҳолда, мукофот берилишидан икки ой олдин республика оммавий ахборот воситаларида эълон қилади;

в) Давлат мукофотига тавсия этилган талабгорларнинг фаолияти, асарларининг жамоатчилик томонидан кенг ва ошкора муҳокама қилинишини ташкил этади, уларнинг жамоатчилик ва мутахассислар томонидан холисона баҳоланишига кўмаклашади;

г) Давлат мукофоти юзасидан тушган таклифларни ўрганиб чиқиб, мукофотларни бериш тўғрисидаги қарорларини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;

д) Давлат мукофоти совриндори ёрлиқларини, фахрий нишонларини расмийлаштиради ҳамда уларни топширишни ташкил этади, шунингдек, мукофотлар пулини тўлашни амалга оширади.

5. Комиссияга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

а) Давлат мукофотига тавсия этилган талабгорларнинг фаолияти, асарларини олдиндан кўриб чиқиш, улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун пул тўлаш йўли билан мутахассис-экспертларни таклиф этиш;

б) Давлат мукофотини олишга тавсия этилган талабгорларнинг ибратли фаолиятлари ва ижодий ишларига доир материаларни тегишли ташкилотларга экспертларнинг кўриб чиқиши учун юбориш;

в) мукофотга тавсия этилган талабгорларнинг фаолияти ва ижоди билан жойларда танишиш учун комиссия аъзоларини, экспертлар ёки эксперт комиссияларини Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга юбориш.

 

 

Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси ишчи гуруҳларининг

Н И 3 О М И

Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси мукофотга тақдим этилган талабгорлар фаолияти, асарларини ўрганиш ва таҳлил қилиш учун соҳалар бўйича ишчи гуруҳини ташкил этади.

Ишчи гуруҳи маслаҳат органи ҳисобланади ва тавсиянома ишлаб чиқади. Ишлаб чиқилган тавсиянома комиссия йиғилишида кўриб чиқилади.

Ишчи гуруҳи аъзолигига комиссиянинг шу соҳалар бўйича мутахассислари, шунингдек, адабиёт, санъат, фан, маданият ва таълим соҳалари бўйича атоқли арбоблар, олимлар, йирик мутахассислар киритиладилар.

Тартибга кўра ишчи гуруҳи аъзолари ҳар 4 йилда 2—3 кишигача янгиланади, Ишчи гуруҳига комиссия раҳбарлик қилади.

Агар ишчи гурухи аъзоси мукофотга даъвогар бўлса, у гуруҳ фаолиятида иштирок этмайди.

Давлат мукофотига тавсия этилган талабгорлар фаолияти, уларнинг асарлари атрофлича ва ҳаққоний муҳокама этилади. Ҳар бир номзод бўйича ишчи гуруҳи томонидан чиқарилган хулоса ва якуний фикр Зулфия номидаги Ўзбекистон Республикаси давлат мукофоти Низомига мувофиқ бўлиши шарт.

Зулфия  номидаги  Ўзбекистон   Республикасининг  давлат мукофоти:

мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юртларида аъло хулқи, ўқишдаги муваффақиятлари, ижтимоий фаоллиги билан ёрқин истеъдодини намоён қилиб таълим олаётган, истиқлол ғояларини амалга ошириш йулида астойдил меҳнат қилаётган 14 ёшдан 22  ёшгача бўлган иқтидорли қизларга адабиёт, санъат, маданият, фан ва таълим соҳаларидаги ҳамда жамоатчилик фаолиятидаги катта ютуқлари учун берилади.

Ишчи гуруҳи ўз йиғилишига мукофотга тавсия этилган талабгорларнинг фаолияти ва асарлари юзасидан қўшимча маълумот олиш учун вазирликлар, давлат қўмиталари, маҳаллий ҳокимият органлари, ижодий уюшмалар ва жамоат ташкилотлари вакилларини таклиф этиши мумкин. Таклиф этилганлар ишни муҳокама қилиш жараёнида қатнашмайдилар.

Иш икки босқичда кўриб чиқилади. Биринчи босқичда танловда қатнашиш учун номзодлар ва уларнинг ишлари танлаб олинади. Иккинчи босқичда мукофотга лойиқ деб топилган номзодлар аниқланади. Биринчи босқич кенгашида қабул қилиб олинган барча ишларга тегишли хужжат ва аризалар муҳокама қилинади ва ёпиқ овоз бериш йўли билан керакли тавсияномалар тасдиқланади.

Эслатма: 1. Ишчи гуруҳи кворумини аниқлашда унинг хорижий сафарда бўлган аъзоси ҳисобга олинмайди.

2. Ишни танловга тавсия этилганда ишчи гуруҳи аъзоларининг учдан икки қисми овоз олган бўлиши шарт

Комиссиянинг (танловда қатнашиш учун ишлар танлаб олишга бағишланган) биринчи йиғилишида комиссиянинг масъул котиби барча талабларга амал қилган холда  йиғилиш баённомасини расмийлаштиради. Баённомада тақризчиларнинг қисқа хулосаси, танловга қатнашишга қўйилмаган ишлар юзасидан ишчи гуруҳининг қарори, ишчи гуруҳда овоз бериш натижалари қайд этилади.

Комиссия қароридан кейин ишчи гурухи зарур бўлган ҳолларда ишни қўшимча тақризга бериши ва ўқув муассасаларидан қўшимча маълумотларни олиши мумкин.

Иш жамоатчилик мухокамасидан ўтгандан кейин комиссия фаолиятининг иккинчи босқичи бошланади.

Масъул котиб ишчи гурухи рахбари билан биргаликда тавсия этилган талабгорларнинг фаолияти тўғрисида, зарурат туғилган ҳолларда, қўшимча маълумотлар тўплайди, тавсия этилган асарларни олдиндан кўриб чиқиш, улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун пул тўлаш йўли  билан мутахассис - экспертларни таклиф этади. 0

Давлат мукофотини  олишга  тавсия  этилган  талабгорларнинг  ибратли фаолиятлари ва ижодий ишларига доир материалларни тегишли ташкилотларга    экспертларнинг кўриб чиқиши учун юборади. Шунингдек, мукофотга тавсия этилган талабгорларнинг фаолияти ва ижоди билан жойларда танишиш учун комиссия аъзоларини, экспертлар ёки эксперт комиссияларини Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга юборади.

Шундан кейин ишчи гурухи иш юзасидан матбуотда эълон қилинган мақолалар (тақризлар) натижасига кўра комиссияда тўпланган материаллар асосида комиссиянинг якуний мажлисини ўтказади. Комиссия яширин овоз бериш йўли билан танловда қатнашган ишлардан энг сараларини (ишчи гурухи жаъми аъзолари тўртдан уч қисмининг овозини олганларини) Давлат мукофоти учун танлаб олади. 

Узбекистон Республикаси Зулфия номидаги Давлат мукофотига такдим этиш

ЙУРИҚНОМАСИ

1. Зулфия номидаги Давлат мукофотига тавсия этиладиган номзодларга қўйиладиган талаблар:

Зулфия номидаги Давлат мукофоти мактаб, лицей, коллеж ва олий укув юртларида таълим олаётган, аъло хулқи, олийжаноб инсоний фазилатлари,   зукколиги,  донолиги,  ташаббускорлиги,   ўқишдаги муваффақиятлари, ёрқин истеъдодини намойиш қилиши билан бирга истиқлол ғояларини амалга ошириш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган 14 ёшдан 22 ёшгача бўлган иқтидорли қизларга адабиёт, санъат, маданият, фан ва таълим соҳаларида эришган катта ютуқлари учун берилади.

Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорлар ўзининг ватанпарварлиги,   сиёсий-ижтимоий   ва   маънавий   етуклиги (Президентимиз асарлари, мамлакатимизнинг ички ва ташқи сиёсати ҳақида, истиқлол мафкураси асосида эркин фикр юрита билиши), Ватанимиз тарихи, миллий алломаларимиз ва жаҳон маданияти меросини яхши эгаллаганлиги билан ажралиб туриши лозим.

2. Зулфия номидаги Давлат мукофоти номзодларининг асарларига қўйиладиган умумий талаблар:

номзоднинг илмий-ижодий ишлари ўзининг янгилиги, илмий-амалий аҳамияти, бадиий қиммати билан алоҳида ажралиб туриши, халқимиз маънавиятини юксалтириш, мустақиллик ғояларини амалга ошириш, жамиятимизда олиб борилаётган ижтимоий, иқтисодий, маданий ва маърифий ислоҳотлар мохиятини очиш, мамлакатимиздаги ижтимоий ва маданий ҳаётни янада яхшилаш масалаларини ҳал этишга қаратилган бўлиши лозим;

тавсия этилаётган ишларни баҳолашда уларнинг Ватанимиз ёки чет элларда чоп этилганлиги, етакчи мутахассислар томонидан юқори баҳоланганлиги, жамоатчилик томонидан эътироф этилганлиги инобатга олиниши лозим. Шу жумладан:

Адабиёт соҳасида:

барча жанрлар бўйича мукофотга тавсия этилаётган асарлар ғоявий- бадиий жиҳатдан юксак бўлиши, муаллиф дунёқарашининг  ўзига хослиги, бугунги воқеликда рўй бераётган улкан ижобий ўзгаришларни тасдиқлашга  қаратилганлиги, шунингдек, оригинал бадиий-эстетик изланишлари билан ажралиб туриши керак.

Санъат соҳасида:

 

номзоднинг бадиий, илмий, ижодий асари (рассом, хайкалтарош, амалий безак устаси, дизайнер, бастакор яратган бадиий асар, санъатшунос, меъморчилик лойиҳаси, актёр яратган роллар, номерлар, телекўрсатув, радиоэшиттиришлар ва х. к.) долзарб муаммога бағишланган юксак маҳорат билан ижро этилган, танланган соҳада янгилик кашф этиш даражасида бўлиши ҳамда  қадриятларни мустаҳкамланишига хизмат қилиши керак;

бадиий асар, ижрочилик, кино, театр, томоша, рақс соҳасидаги ишлар ёки санъатшунослик илмий ишларини баҳолашда уларнинг Ватанимиз ёки чет элларда чоп этилганлиги, кўргазмаларда намойиш этилганлиги, ўзбек ва жаҳон халқларининг тарихий образларини бетакрор маҳорат билан ижро этилганлиги инобатга олиниши лозим. Шунингдек, амалиётчи ижодкорлардан 2 та тақриз (соҳасига қараб) бўлиши лозим. Тақризда мукофотга қўйилган асарнинг амалий аҳамияти, янгилиги ва долзарблиги ўз аксини топиши керак.

Жумладан:

Театр, кино ва телевидение учун яратилган асарлар соҳасида:

барча жанрларда яратилган асарлар, ижро этилган роллар юксак бадиий даражада яратилиши, мустақиллик ғояларини акс эттириши, ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилиши ҳамда жамоатчилик эътирофига сазовор бўлиши лозим.

Тасвирий, амалий, безак, дизайн ва меъморчилик санъати соҳасида:

санъатнинг ҳамма турлари ва жанрлари бўйича мукофотга тавсия этилаётган асар ғоявий-бадиий жиҳатдан етук бўлиши, муаллиф дунёқарашининг ўзига хослиги, унинг воқеликка оригинал бадиий эстетик муносабати билан ажралиб туриши керак.

Санъатшунослик бўйича:

санъат тарихи, назарияси ва бадиий танқидчилик борасидаги тавсия этилган асарлар, телерадиосценарийлар, ижод ёки санъат турлари ва жанрларининг бирор бир соҳасининг етук асарлари бўлиши лозим.

Профессионал бастакорлик маҳорати бўйича:

 кичик камер асарлар, вокал, йирик симфоник асарлар, замонавий эстрада қўшиқлари, кино ёки театр учун ёзилган мусиқа, болалар учун қўшиқлар тақдим этилиши мумкин. Улар клавир ёки партитура ноталари ва видео тасмаларга олинган ҳолатда комиссияга такдим этилади.

 

Профессионал концерт ижрочилиги бўйича:

миллий-анъанавий қўшиқчилик маҳорати;

миллий замонавий эстрада  қўшиқчилиги маҳорати;

миллий чолғуларда (най, дутор, рубоб, доира, чанг ва ҳ.к.) профессионал ижрочилик маҳорати;

ғарб чолғуларида (пионино, скрипка, альт, виолончель, флейта) ғарб классик ва замонавий ўзбек композиторларининг асарларини ижро этиш маҳорати;

Фан соҳасида:

такдим этилаётган иш замонавий, илмий муаммоларни ҳал этишга бағишланган ёки халқимизнинг маънавий меросини ўрганишга қаратилган янгилик, кашфиёт, илмий ишланма ёки илмий асар бўлиши шарт;

ишчи гуруҳи иккинчи босқичда танланган илмий ишларга учта етакчи мутахассис-олимларнинг тақризларини олади;

ишнинг долзарблигига оид қуйидаги кўрсаткичлар  ўз аксини топган бўлиши лозим;

     илмий кашфиёт, ишланма ёки мақоланинг назарий қиммати;

    асарнинг амалий аҳамияти;

    ишланманинг патентлашга лаёқатлилиги;

    ишланманинг иқтисодий самара бериши, илмий асосланганлиги;

    санъатшунослик ёки адабиётшунослик соҳасидаги илмий ишлар;

    кутубхоначилик соҳасидаги илмий ишлар.

Таълим соҳасида:

аъло хулқи, маънавий гўзаллиги ва ўқув жараёнидаги кўрсаткичлари билан барча педагогик жамоа ҳамда ота-оналар ўртасида ҳурмат-эътибор қозонган;

таълим, адабиёт ва санъат соҳасида алоҳида истеъдодини намоён қилган (турли кўрик-танловлар, вилоят, республика ва жаҳон фан олимпиадалари қатнашчилари, журналистика бўйича мақолалари, шеър ёки ҳикоялари республика, вилоят матбуотида босилган);

маънавий ахлоқий жиҳатдан пок, ватанпарвар, юқори маданий ва маърифий савияга эга бўлган, миллий урф-одатларимиз ва қадриятларимизни эъзозлаган, тарихимизни эса яхши билган;

“Ўзбекистон — Ватаним маним” ғоясини мадҳ этувчи, бунёдкор, меҳнаткаш халқимизни улуғловчи, инсонлар қалбида муқаддас Ватан тупроғини асраб авайлаш, зарур бўлса жон фидо қилишга ундовчи ғояларни амалга оширишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган;

зукколиги, донолиги, ташаббускорлиги ҳамда истеъдодини яна бошқа бир йўналиш бўйича кўрсата олган бўлиши лозим.

Маданият соҳасида:

Зулфия номидаги Давлат мукофоти маданият соҳасидаги муассасаларда хизмат қилаётган ходимларга жамоат ишларидаги муваффақиятлари, мустақиллик мафкурасини, истиқлол ғояларини жамоатчилик ўртасида тарғиб қилиш ва амалга ошириш йўлида астойдил меҳнат қилаётган ҳамда элига, юртига садоқатли қизларга берилади.

мукофотга оммавий сайл, фестивал ва бошқа тадбирлар сценарийларини ишлаб чиққан, маданият ва истироҳат боғларида ўтказиладиган  тадбирларни юксак даражада  ташкил этадиган шунингдек, халқ ижодиёти ва ҳунармандчилиги ривожига муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган хотин-қизлар тавсия қилинади.

3. Танлов ўтказиш босқичлари:

1  босқич (сентябрь)

мактабларда ўтказилиб, мактаб педагогика кенгашларининг тавсиясига биноан, номзодларнинг ишлари туман, шаҳар, вилоят халқ таълими бошқармаларига тақдим этилади;

лицей  ва  коллежларда  ўтказилиб,  шу  муассасаларнинг педагогика кенгашлари тавсиясига биноан, номзодларнинг ишлари вилоят бошқармаларига топширилади;

 

олий ўқув юртларида ва илмий-тадқиқот муассасаларида ўтказилиб, шу ўқув юртлари ва муассасалари илмий кенгашлари тавсиясига биноан, номзодларнинг ишлари вилоят комиссияларига топширилади;

корхона, ташкилот ва бошқа муассасаларда ўтказилиб, шу муассасаларнинг раҳбар органлари тавсиясига биноан, туман, шаҳар, вилоят бошқармаларига топширилади.                   

                2 босқич (октябрь-ноябрь)

вилоят халқ таълими бошқармаси, ўрта махсус  бошқармалари, олий ўқув юрти, илмий тадқиқот муассасалари илмий кенгашлари ва вилоят бошқармалари тавсиялари асосида номзодларнинг ишлари вилоят комиссиясида кўриб чиқилади;

вилоят оммавий ахборот воситаларида номзодлар, уларнинг фаолияти, эришган ютуқлари ёритиб борилади;

номзодларнинг ишлари вилоят комиссияларида кўриб чиқилади ва ҳар бир йўналиш бўйича 1 тадан, жами 5 номзод танлаб олиниб, Республика комиссиясига такдим этилади.

               3 босқич (декабрь-январь)

Республика   комиссияси   Қорақалпоғистон   Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тақдим этилган номзодларнинг ишларини кўриб чиқади;

Республика оммавий ахборот воситаларида номзодлар, уларнинг фаолияти, эришган ютуқлари ёритилиб борилади;

Республика   комиссияси   Қорақалпоғистон   Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳаридан биттадан номзодни танлаб олади ва Вазирлар Маҳкамасига тавсия этади.

4. Хужжатларни тақдим этиш ва расмийлаштириш тартиби:

Адабий-бадиий, илмий ишлар қўлёзмаси икки нусхада, 50 саҳифагача бўлган ҳажмда, тасвирий санъат асарлари шу асарлардан олинган фотосуратлар шаклида, мусиқа ва ижрочилик ишлари эса, 20 минутдан кам бўлмаган ҳамда аудио ёки видео тасмаларга ёзилган ҳолда тақдим этилади;

хорижий тилларда чоп этилган асарлар ўзбек тилига таржима қилинган ҳолда кўриб чиқилади;

ҳар бир иш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларининг хулосалари ва раҳбар ташкилотлар қарори билан юборилади. Қарорда муаллифнинг исми, фамилияси ва отасининг исми, агар бўлса, адабий тахаллуси, асарнинг номи, қисқача баёни, кенг жамоатчилик томонидан эътироф этилганлиги ҳақидаги маълумотлар,   мукофотга   тақдим   этиш   асослари,   муҳокама қатнашчиларининг хулосалари кўрсатилиши ва қарорга матбуотда эълон қилинган тақризлар илова қилинган бўлиши керак;

қарор раислик қилувчи ва котиб томонидан имзоланган бўлиб, раҳбар ташкилот муҳри билан тасдиқланади;

Шунингдек, Республика комиссиясига қуйидаги хужжатлар ҳам тақдим этилади:

номзоднинг шахсий варақаси, таржимаи ҳоли, 12х9 (3х4) ўлчамдаги фотосуратлари ва ўз фаолияти давомида олган рағбатномалари рўйхати;

доимий ўқиш ёки хизмат жойидан берилган, мазкур ташкилот раҳбари томонидан имзоланган, муҳр билан тасдиқланган ижодий ва ижтимоий-сиёсий тавсифнома;

асар ҳақида матбуотда эълон қилинган тақриз ва билдирилган фикрлар.

5. Совриндорлар руйхати оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади. Уларга мукофотланганлик ҳақидаги Диплом, кўкрак нишони ва пул мукофоти Халқаро хотин-қизлар куни арафасида тантанали вазиятда топширилади.

6. Республика комиссиясига тавсия этиладиган ишлар

Қуйидаги манзилга жўнатилиши керак: Индекс 700078 Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси, 30-уй, Ўзбекистон хотин-қизлар Қўмитаси қошидаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси.

 

 

 

 

 

 

                                

Зулфия номидаги Давлат мукофоти учун

танловлар ташкил этиш бўйича

ЙЎРИКНОМА

Ўзбекистон Хотин-кизлар кўмитаси, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Халк таълими вазирлиги хамда "Камолот" ёшлар ижтимоий харакати Марказий кенгаши хамкорлигада "Умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-хунар коллежларида Зулфия номидаги Давлат мукофотига бўлиб ўтадиган танловлар самарадорлигини ошириш ва мукофот тизимини такомиллаштириш бўйича хамкорлик дастури" га мувофик куйидаги ишларни амалга ошириш:

1. Дастурга асосан (шахар ва туманлар кесимида) Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ва Халк таълими вазирлиги тасарруфидаги умумтаълим мактаблари ва академик лицейлар ўкувчи хамда касб-хунар коллежларининг талаба-кизлари ўртасида икки боскичда Зулфия номидаги Давлат мукофотига танлов ўтказилади.

1-боскичда (Танловларо 2008 йилнинг 28 апрелидан 8 май кунларида бўлиб ўтади.) жойларда (туман, шахар кесимида) халк таълими, Ўрта махсус, касб-хунар таълими бошкармалари, Камолот' ёшлар ижтимоий харакатининг жойлардаги мутасаддилари. "Махалла" хайрия жамгармалари хамда адабиёт, санъат, маданият, фан ва таълим сохаларининг нуфузли мутахассисларидан иборат ишчи гурухи томонидан мактабларнинг 7-9 синф ўкувчи-кизлари, лицей, касб-хунар коллежларининг талаба кизлари ўртасида ўрнатилган тартибда иншолар танловлари ва тест синовлари утказилиб, хар бир мактаб, лицей ва касб-хунар коллежларидан энг иктидорли, ижодкор ўкувчи ва талаба кизлар танлаб олинади.

Танлов якунлари бўйича голиб кизларнинг хужжатлари (баённома) жойлардаги Халк таълими ва Урта махсус, касб-хунар таълими бошкармалари томонидан тузилган Ишчи гурухи иштирокида расмийлаштирилади.

2-боскичда Барча йўналишдаги номзодларнинг ижодий кўргазмалари ташкил этилади.

3-боскичда Номзодлар билан турли мавзуларда сухбатлар ўтказилади.

1-боскичда Иншолар мавзулари:

1.  "Ёшлар йили - Ўзимнинг йилим". "Ёшлар йили" Давлат дастури мохияти ва бу йилда ёшларнинг интилишлари, муаллифнинг режалари акс этган бўлиши лозим.

2.  "Зулфия мукофоти - менинг орзум", Муаллифнинг Зулфия номидаги давлат мукофоти хакидаги тушунчалари акс этган бўлиши лозим

3.   “Менинг  отам".   Болаларнинг  хаётида  отанинг  ўрни   хакида  ёшларнинг тушунчалари.

4.  "Мактабим. Оилам. Махаллам". Ушбу иншода ўкувчи хасгида шу 3 та омилнинг тутган ўрни, тарбиясидаги таъсири хакидаги тушунчалар акс этган бўлиши лозим.

5. "Она Ватаним, Озод Ватаним" мавзуидаги иншода Мустакиллик йилларида кўлга киритилган ютуклар, уларга муаллифнинг муносабати хамда юр I ривожи учун муаллиф нима ишлар килмокчи экани акс эттирилиши лозим.

6. Эркин мавзуларда.

Тест саволлари Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги хамда Халк таълими вазирлиги томонидан ишлаб чикилиб, таркатилади. Шунингдек, тест жавобларининг махфийлиги таъминланган холда жойлардаги Ишчи гурухлари томонидан текширнлиб, бахоланади Тест саволлари Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиг и хамда Халк таълими вазирлиги томонидан назорат килинади. 2-боскичда куйидагиларга эътибор каратилади:

Номзодларнинг ижодий кўргазмалари ташкил этилади ва улар томонидан яратилган хунармандчилик, зардўзлик, дазайн-моделерлик. рассомчилик намуналари, фан сохасидаги ихтиролари, бадиий ижодий асарлари намуналари, таълим йўналишидаги янги ўкув кўлланмалари ёки услубий кўлланмаларидан намуналар ўрин эгаллайди.

3-боскичда куйидагиларга эътибор каратилади:

Номзод билан ўтказиладиган сухбат жараёнида номзоднинг сиёсий-хукукий билимлари, она юрт тарихи, мумтоз ва замонавий адабиётимиз вакилларини билиш даражалари аникланади.

А) Ўзбекистон тарихи, ўзбек адабиёти тарихи, миллий гоя, Президент асарлари, Давлат белгилари, олиб борилаётган ислохотлар мохияти борасидаги билимлари бахоланади.

В) Классик адабиётимиз вакилалари Зебунисобегим, Нодираи даврон, Увайсий-Жахон отинлар хаёти ва ижодини чукуррок билиш. Замонавий шеъриятимиз вакилларидан Зулфия Исроилова, Х.Худойбердиева, Т.Содикова хамда бошка ижодкорлар ижодини ва ёшлар шеърияти вакилалари ижодини билиш даражаси бахоланади.

II. Иктидорли кизлар захирасини шакллантириш максадида жойлардаги худудий комиссиялар, халк таълими ва ўрта-махсус, касб-хунар таълими бошкармалари биргаликда ушбу Йўрикнома асосида жорий йилнинг 15 майидан 25 майигача туман ёки шахардаги хар бир мактабдан ва лицей. коллеждан (туман шахарда 40 та мактаб бўлса, хар биридан иктидорли номзодлар, шунингдек. 4 та коллеждан хар биридан номзодлар бўлиши шарт) саралаб олинган номзодларни шахар-туман боскичига тайёрлаш куйидагича ташкил этилади:

1.  Танловда  саралаб  олинган   хар   бир  туман  умумтаълим   мактаб  (лицей, коллеж)идан голиб кизларнинг иншолари, тест саволларига жавоблари, расмий (баён, карор, номзод хакида маълумот ва х.к.) хужжатлари, фотосурати, алохида жилдлардатаълим муассасасидажамланишини таъминлаш;

2.  Номзодлварнинг йўналишларини аник белгилаб олиш;

3. Уларнинг ишларига кўмак бериш, яъни илмий ва ижодий ишлари, рисолалари, дарс ишланмалари, шеър ва хикоялари тўпламини нашр этишга кўмак бериш;

4. Ижодий кўргазмаларини тасвирий санъат, кулолчилик. тикувчилик ва дизайн, зардўзлик, фотокўргазмалар ва х.к. ташкил этишга кўмаклашиш (туман. шахар, вилоят микиёсида)

5. Танловда саралаб олинган кизларга асарларини чоп этиш, кўргазмаларини ташкил этиш ва хужжатларини шаклллантириш учун хомий ташкилотларни жалб этиш ("Камолот' ЁИХ, Халк таълими, "Махалла" жамгармаси каби...)

6. Номзодларнинг ёши Низомда белгиланганидек, (14 ёшдан 22 ёшгача) бўлишига эътибор каратиш.

7.  Оммавий ахборот воситалари оркали кизларнинг ижодий изланишларини ёритиб бориш (телевидение. радио, газета. журналлар..) каби тадбирларпни амалга оширишга кўмаклашиш талаб эьтилади.

III. Мазкур килинган ишлар юзасидан Ўзбекистон Хотин-кизлар кўмитасига маълумот бериб борилиши шарт.

  1. So`rovnoma
  2. Yashash joyidan ma’lumotnoma
  3. Tarjimai hol
  4. Fikrnomalar (5ta)
  5. Pasport nusxasi
  6. Otasining pasport nusxasi
  7. Onasining pasport nusxasi
  8. Rektor tavsiyanomasi
  9. 5 ta 6x9 hajmdagi rasm
  10. 5 ta 3x4 hajmdagi rasm
  11. Onasining ish joyidan ma’lumotnoma
  12. Faxriy yorliqlari
  13. Sinov daftarchasidan ko`chirma
  14. Ilmiy ishlari nusxalari

                                                                                              «Tasdiqlayman»

                                                                             Buxoro Davlat Universieti

Ma’naviy-ma’rifiy ishlar bo`yicha                                  

                                                                      prorektor O.M.Qodirov

                                                                        «______»  ____________  2014 y   

 

Universitet  Xotin-qizlar faoliyati to`g’risidagi Nizom

1.Umumiy qoidalar

1.1. Xotii-qizlar Kengashi (keyingi o`rinlarda Kengash deb ataladi) oliy ta’lim muassasalari xotin- qizlarining ijtimoiy-siyosiy, iqtisodiy va madaniy hayotda to`laqonli ishtirok etishini ta’minlash, ularning ma’naviy va intellektual saviyasini yuksaltirish borasida olib borilayotgan ishlarning samaradorligini oshirish, shuningdek, ularni ijtimoiy-huquqiy jihatdan qo`llab-quvvatlash, onalik va bolalikni muhofaza qilish va ularga etarli sharoitlar yaratib berish, yoshlarni ma’naviy barkamol, goyaviy kurashchan, millat va davlatning barqarorligi hamda taraqqiyoti yo`lida o`z kuchini ayamaydigan, milliy qadriyatlarni uluglaydigan, ma’naviy taxdidlarga qarshi tura oladigan, o`zida fidoiylik va daxldorlik hissini mujassamlashtirgan insonlar qilib tarbiyalashda oliy ta’lim muassasalarining jamoat tashkilotlari bilan hamkorligini kuchaytirish hamda oliy ta’lim muassasalari talaba-qizlari o`rtasida olib borilayotgan ma’naviy-axloqiy tarbiya ishlarini yanada takomillashtirish maqsadida tuziladi.

Kengash o`z oldiga qo`ygan vazifalarni hal etishda viloyat, shahar, tuman xotin-qizlar kengashlari, tibbiyot muassasalari, jamoat va nodavlat tashkilotlari bilan hamkorlik qiladi.

1.2. Kengashning ishi O`zbekiston Respublikasi Konstitusiyasi va Qonunlariga, O`zbekiston Respublikasi Prezidentining onalik va bolalikni muhofaza qilish, oilani ijtimoiy himoya qilishni kuchaytirish masalalari bo`yicha Farmon va Qarorlariga, O`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining, O`zbekiston Respublikasi Oliy va o`rta maxsus ta’lim vazirligining Nizom va boshqa normativ hujjatlariga hamda mazkur Nizomga muvofiq tashkil etiladi.

1.3.  Barcha oliy ta’lim muassasalari Xotin-qizlar Kengashlari faoliyatini doimiy nazorat qilish va olib borilayotgan ishlarni muvofiqlashtirish maqsadida tuzilgan O`zbekiston Respublikasi Oliy va o`rta maxsus ta’lim vazirligi qoshidagi Muvofiqlashtiruvchi kengashga bevosita bo`ysunadi.

1.4. Xotin-qizlar Kengashi raisi Oliy va o`rta maxsus ta’lim vazirligi Ma’naviy-axloqiy tarbiya boshqarmasi bilan kelishilgan xolda oliy ta’lim muassasasi rektorining buyrugi bilan uch yil muddatga tayinlanadi.

1.5. Xotin-qizlar Kengashi raisi oliy ta’lim muassasasi ilmiy kengashi a’zosi sifatida yiliga 1 marotaba hisobot beradi.

 

II. Oliy ta’lim muassasi xotii-qizlar kengashi raisinnng

vakolatlari

2.1. Oliy ta’lim muassasalari Xotii-qizlar Kengashi raisining vakolatlari quyidagilardan iborat:

- Xotin-qizlar Kengashi fakultet uyushmalariga, ularning amaldagi ish rejalarining bajarilishiga bevosita rahbarlik qilish, ularga yuklatilgan vazifalarning bajarilishini nazorat qilish va ular tomonidan amalga oshirilgan ishlar yuzasidan axborot va ma’lumotlar qabul qilish;

- kengashning yillik ish rejasini amalga oshirishda yo`riqlar berish, quyi bo`ginlar faoliyatini muvofiqlashtirish;

- kengash faoliyati bilan bog’liq bo`lgan ishlarni yuritish, hujjatlar bilan ishlash, o`z faoliyat doirasiga tegishli bo`lgan turli majlislar, ishchi yig’ilishlari bayonnomalarining olib borilishini va belgilangan tartibda rasmiylashtirilishini ta’minlash;

- oliy ta’lim muassasalari Ilmiy kengashi majlislarida ko`rib chiqish uchun vakolat doirasidagi masalalar yuzasidan hujjatlar loyihalarini kiritish;

- oliy ta’lim muassasalari Ilmiy kengashi majlislarida qabul qilingan qaror va rejalarning o`ziga tegishli qismlari ijrosini ta’minlaydi hamda ularning bajarilishi yuzasidan tegishli axborotlar tayyorlash;

- oliy ta’lim muassasasida o`zining tajribali faoliyati bilan namuna ko`rsatib kelayotgan xotin-qizlarni moddiy va ma’naviy rag’batlantirish bo`yicha takliflar kiritish;

- oliy ta’lim muassasalarida tuziladigan Attestasiya va tanlov komissiyalar tarkibida a’zo sifatida ishtirok etish.

 

III. Oliy ta’lim muassasalari Xotin-qizlar qengashinnng asosiy

Vazifalari

3.1. Xotin-qizlar Kengashi o`z faoliyati jarayonida professor- o`qituvchilar, xodimlar va talaba-qizlar o`rtasida quyidagi vazifalarni amalga oshiradi:

- o`quv yili boshida Xotin-qizlar Kengashining yillik ish rejasini tuzish, muvofiqlashtirilgan kengashda muhokama qilish va tasdiqlash;

- xotin-qizlarning huquqlarini himoya qilish, ma’naviy intellektual va kasbiy salohiyatini oshirishda ko`mak berish;

- talaba-qizlarni tegishli tashkilotlar bilan hamkorlikda davlatimizda barqarorlikni ta’minlash borasida qonunlarni hurmat qilish ruhida tarbiyalash hamda jinoyatchilikni oldini olishga qaratilgan, xotin- qizlar hayoti va faoliyati bilan bog’liq bo`lgan ma’naviy-ma’rifiy tadbirlar, kechalar, uchrashuvlar, seminar-treninglar va konferensiyalar uyushtirish;

- xotin-qizlar o`rtasida ma’naviy-ma’rifiy, tarbiyaviy ishlarni amalga oshirish hamda talaba-qizlarni har tomonlama etuk inson qilib tarbiyalash;

- talaba-qizlarni milliy istiqlol g’oyasi ruhida tarbiyalash, ularda Vatanga sadoqat tuygusini shakllantirish, jamiyat hayotida faol ishtirok etish, o`z bilimlarini muntazam oshirib borish kabi fazilatlarni tarkib toptirish;

- talaba-qizlarni milliy va umuminsoniy qadriyatlar, ayollar bilan bog’liq tarixiy meros, sharqona ayol an’analari asosida tarbiyalash ishlarini tashkillashtirish;

- xotin-qizlar masalasi bo`yicha qabul qilingan hujjatlar mazmun- mohiyatini talaba-qizlarga o`z vaqtida etkazilishi va ulardagi tadbirlarning bajarilishini ta’minlash;

- talabalar turar joylarida yashovchi talaba-qizlar bilan ma’naviy - ma’rifiy tadbirlar o`tkazish, sharoitlari bilan yaqindan tanishib, rahbariyatga tegishli takliflar kiritish;

- oliy ta’lim muassasasida tahsil olayotgan va faoliyat yuritayotgan xotin-qizlar muammolari bilan shug’ullanish;

- kam ta’minlangan, ko`p bolali oilalar farzandlari va etim talaba- qizlarning moddiy ahvolini aniqlash va ularni ijtimoiy muhofaza qilish bo`yicha oliy ta’lim muassasasi rahbariyati bilan yordam chora-tadbirlarni amalga oshirish;

- talaba-qizlarni davlat, nomdor stipendiyalarga tayyorlashda faol qatnashish;

- talaba-qizlarning ma’naviy olami va ruhiy psixologik holatini sosiologik so`rovlar orqali o`rganib borish hamda tegishli xulosalarni rahbariyatga taqdim etish;

- oliy ta’lim muassasalaridagi talaba-qizlarni o`quv jarayonida va talabalar turar joylarida darsdan bo`sh vaqtlarini mazmunli o`tkazish maqsadida ilmiy-kasbiy to`garaklar, klublar, ijodiy markazlar faoliyatiga keng jalb etish;

- homilador va yosh bolali talaba-qizlar muammolarini o`rganish hamda ularni hal etishda ko`maklashish;

- professor-o`qituvchilar, xodimlar va talaba-qizlarning dam olishi va ekskursiyalarini tashkil qilishga ko`maklashish;

- davlat va nodavlat tashkilotlar xamkorligida oila-maktab-mahalla konsepsiyasi doirasida faoliyat olib borish.

 

IV. Kengashning tarkibi va faoliyati

4.1. Xotin-qizlar Kengashining tarkibi, a’zolarining soni va raisi har bir o`quv yilining boshida oliy ta’lim muassasasi Ilmiy kengashi tomonidan tasdiqlanadi.

4.2. Kengash yig’ilishlari bir oyda bir marotaba o`tkaziladi. Zarur bo`lgan hollarda Kengashning navbatdan tashqari yig’ilishlari chaqirilishi mumkin.

4.2. Iig’ilishda a’zolarniig kamida uchdan ikki qismi ishtirok etishlari shart.

4.3. Kengash qarorlari tavsiyanoma shaklida qabul qilinib, dekanatlar, kafedralar, bo`limlar, markazlarga taqsim qilinadi.

4.4. Kengash tavsiyanomalari rektorning bu masalaga oid buyrug’i chiqarilgandan so`ng amaliy kuchga kiradi.

 

V. Kengashga a’zolik

5.1.Oliy ta’lim muassasalarida faoliyat yuritayotgan har bir professor-o`qituvchilar, xodimlar va talaba-qizlar millati, ma’lumoti, ijtimoiy ahvoli, qaysi dinga mansubligidan qat’iy nazar xotin-qizlar Kengashiga a’zo bo`lish huquqiga egadir.

5.2.Kengashning barcha a’zolari teng huquqlidirlar.

5.3. Kengash a’zosining huquqlari:

- kengash ishlarida hamda tadbirlarida ishtirok etish;

- kengash faoliyatining barcha masalalari bo`yicha oliy ta’lim muassasa rahbariyatiga takliflar kiritish;

- xotin-qizlar masalalari bo`yicha o`z fikr-mulohazalarini erkin bildirish hamda qarorlar qabul qilinishida ishtirok etish;

- barcha darajadagi xotin-qizlar qo`mitalariga ariza va takliflar bilan murojaat qilish hamda ularga javob olishdan iboratdir.

5.4. Kengash a’zosining burchlari:

- Kengash Nizomini tan olish va unga amal qilish;

- Kengash ishida faol ishtirok etish, uning qarorlarini amaliyotga tatbiq etish hamda uning jamiyatdagi obru-e’tiborini mustahkamlash va ta’sirini oshirish;

- shaxsiy namuna ko`rsatish bilan ijtimoiy ahloq normalari va ma’naviy qadriyatlarni qaror toptirishdan iboratdir. 

Страница 78 из 78

Russian mobile menu

BuxDU ATM tomonidan ishlab chiqildi.
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech