Welcome to buxdu   Click to listen highlighted text! Welcome to buxdu Powered By GSpeech

BuxDU Talabalar turar joylariga talabalarni joylashtirish tartibi bo`yicha NIZOM

Бухоро Давлат Университетининг

талабалар турар жойларига талабаларни жойлаштириш тартиби бўйича

Н И З О М

      Бухоро Давлат Университетида Республикамиз вилоятларидан ва вилоят туманларидан келиб  таҳсил олаётган   талабаларнинг чуқур билим олишлари ва ватанимиз равнақи йўлида хизмат қиладиган малакали, етук мутахассис, комил инсон бўлиб шаклланишлари учун, уларни моддий ва маънавий қўллаб қувватлаш, ҳамда   Давлат дастури доирасида белгиланган вазифаларни бажарилишини таъминлаш мақсадида, устоз ва талаба ёшларнинг таклиф ва мулоҳазаларидан келиб чиқиб,  талабаларни талабалар турар жойларига жойлаштириш бўйича қуйидаги низом  ишлаб чиқилди.

1.       Талабаларни талабалар турар жойларига танлов асосида  жойлаштириш;

2.       Танловни адолатли ва очиқ-ойдин ўтказиш мақсадида  танлов мезонини ишлаб чиқиш;

3.       Танловни ўтказиш бўйича қуйидаги таркибдан иборат  ишчи гуруҳларини тузиш:

      - Талабалар турар жойи дирекцияси директори  -  раис;

      - “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти етакчиси – раис муовини;

      - Маънавий-маърифий ишлар бўйича факультет декани муовинлари;

     - Талалабалар турар жойлари бино бошлиқлари;

     - Талабалар турар жойлари кенгаши раислари;

     - «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати факультет етакчилари;

 4.       Танловни Университет раҳбарияти томонидан тасдиқланган таркибдаги ишчи гуруҳлар ҳар ўқув йилининг охирида 20.06.08 дан 30.06.08 гача талабалар турар жойларида ўтказиш;

 5.       Ҳар бир талабалар турар жойларида факультетларга ажратилган

      жойлар(1-жадвал) ҳисобидан келиб чиқиб, талабаларга жойлар қуйидаги

     фоизларда тақсимланади:

-         1 босқич талабалари учун 40 %;

-         2 босқич талабалари учун 30 %;

-         3 босқич талабалари учун 20 %;

-         4 босқич талабалари учун   5 %;

-         ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган ва ногирон талабалар учун 5 %.

  1. 6.       Ўтган ўқув йилида талалабалар турар жойларида ижара шартномаси

бандлари мажбуриятларини тўла бажармаган  талабалар (талалабалар турар жойлари бино бошлиқлари ва талабалар турар жойлари кенгаши раислари тавсиясига кўра) танловда иштирок этишдан маҳрум этилади.

 

  1. 7.       Танловни ташкил этиш (танлов тартиби ва мезонлари ҳақидаги  эълон тайёрлаш ва уни махсус ажратилган жойлардан ўрин эгаллашини таъминлаш) ва бошқариш Талабалар турар жойлари дирекцияси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти ва талабалар касаба уюшмаси қўмитаси зиммасига юклатилади.

            Танловдан муваффақиятли ўтган талабаларга Университет ва талаба томонидан тузилган ижара шартномаси асосида хона(жой) ва жиҳозлар берилади.

 

1-жадвал

 БухДУ талабалар турар жойларида факультетларга ажратилган жойлар

тақсимоти 

 

 

Факультет

 

 ТТЖ

ТТЖдаги ўринларнинг умумий сони

ТТЖ дан

ажратилган ўринлар сони

 

 

1.

 

Педагогика

 

 

 

 

2.

 

Филология

 

 

 

 

3.

 

Ижтимоий иқтисодий

 

 

 

 

4.

 

Тарих

 

 

 

 

5.

 

Физика-математика

 

 

 

 

6.

 

 Кимё-биология

 

 

 

 

7.

 

Жисмоний тарбия

 

 

 

 

8.

 

Харбий

 

 

 

 

9.

 

Малака ошириш

 

 

 

 

 

Жами

 

 

 

 

БухДу талабалар турар жойларига  талабаларни танлов асосида жойлаштириш  мезонлари

 Талабалар турар жойларига талабаларни танлов асосида жойлаштириш тартибининг 5-бандига биноан жойлар ажратилади ва бу жойларга қуйидаги мезонларни қаноатлантирган талабалар эга бўлади.

 

            1-босқич талабалари : 

 

          а) Тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилинган талабалар шартнома пулини тўлаганлиги ҳақидаги маълумотномани тақдим этишлари лозим.

 

          2-босқич талабалари:

 

        а) Ўтган ўқув йилида Рейтинг дафтарчасига биноан ҳамма фанлардан тўпланган балларнинг  ўрта арифметиги  75 баллдан юқори бўлмоғи лозим.

 

          3-босқич талабалари:

 

       а) Ўтган ўқув йилида Рейтинг дафтарчасига биноан ҳамма фанлардан тўпланган балларнинг ўрта арифметиги  80 баллдан юқори бўлмоғи лозим.

 

        4-босқич талабалари:

 

         а) Ўтган ўқув йилида Рейтинг дафтарчасига биноан ҳамма фанлардан тўпланган балларнинг ўрта арифметиги  90 баллдан юқори бўлмоғи лозим.

 

Ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган ва ногирон талабалар:

 

        а) Ўтган ўқув йилида Рейтинг дафтарчасига биноан ҳамма фанлардан тўпланган балларнинг  ўрта арифметиги  60 баллдан юқори бўлмоғи лозим.

 

       б) Ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган ва ногиронлигини тасдиқловчи маълумотнома бўлмоғи лозим.

 

 

                  Ҳар ўқув йилининг биринчи семестр якуний назорат натижаларига кўра

 “ қарздор” талабалар талабалар турар жойларидан чиқариб юборилади.

 

 

Ушбу Низом БухДУ нинг 2013 йил 29августда

 бўлиб ўтган Илмий Кенгашида тасдиқланган.

 

 

Uzbek mobile menu

BuxDU ATM tomonidan ishlab chiqildi.
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech