Welcome to Buxoro davlat universiteti rasmiy web sayti   Click to listen highlighted text! Welcome to Buxoro davlat universiteti rasmiy web sayti Powered By GSpeech

maqolalar

Buxoroga baxshida umr

Buxoroga baxshida umr

"Bori elga yaxshilik qil..."

"Uning ham bir necha tumonoti bor. Mevasi ko‘p va xo‘p bo‘lur. Movarounnahrda u yerning qovunicha ko‘p va xo‘p qovun bo‘lmas. Yana olusi bilan ham mashhurdir. Uning olusidek olu hech yerda bo‘lmas. Uni qurutib tabarruklik bilan viloyatdan viloyatga eltarlar".

Buxoro davlat universitetida Zahiriddin Muhammad Bobur tavalludiga bag‘ishlab o‘tkazilgan madaniy-ma‘rifiy kecha "Boburnoma"da Buxoroga berilgan ana shu ta‘rif bilan boshlandi.

Barkamol avlod tarbiyasi — milliy yuksalish garovi

Mustaqillikka erishilgandan so’ng Birinchi Prezidentimiz Islom Karimov rahnamoligida mamlakatimizda barcha sohalarni qamrab olgan holda keng islohotlar amalga oshirildi hamda bu ishlar hozirgi davrda yangi bosqich va keng ko’lamda yanada izchil davom ettirilmoqda. U hoh davlat boshqaruv tuzilmasi bo’lsin, hoh sog’liqni saqlash, sport, ta’lim — qo’yingki, barcha jabhalarda ijobiy natijasini bermoqda.

Xoja Muhammad Porsoning “Faslul xitob” asarida vatandosh allomalarimiz to‘g‘risida

    Xoja Muhammad Porso (1345, Buxoro – 1419, Madina)  o‘z ijodi va faoliyati bilan tasavvuf ilmiy merosida o‘zining o‘chmas izini qoldirgan buyuk mutasavvif allomalarimizdan hisoblanadi. Uning deyarli barcha asarlari tasavvuf va so‘fiylik yo‘nalishlarining o‘ziga xos jihatlarini tadqiq qilgan bo‘lib, islom madaniyati rivojida o‘zining katta tarixiy-ilmiy, ma‘naviy-axloqiy o‘rniga egadir. U o‘rta asrlar muhitiga xos bo‘lgan ko‘plab ilmlarni puxta o‘zlashtirgan edi.

Komillik debochasi

Alisher Navoiy talqinicha, inson tabiatidagi aqliy kamolot va axloqiy barkamollikning tayanch omillaridan biri — ilmga e‘tibordir. Bunday insoniy kamolotning negizi yoshlikdan shakllanadi. Alisher ¬Navoiy "Xamsa"sida Farhod, Qays, -Iskandar, Moniy, Farrux, Juna kabi o‘nlab obrazlar misolida ilm egallash shaxs kamolotining muhim sharti sifatida tasvirlangan. Ilmga tashnalik, favqulodda iste‘dod va qobiliyat bu timsollarda bolalikdanoq gavdalanadi. Farhodning o‘n yoshidayoq o‘z zamonasidagi barcha fan asoslarini o‘rganishi undagi ilm haqiqatiga behad intilishning samarasi sifatida talqin qilinadi. Majnun timsolida ham ayni xususiyat namoyondir:

Tadqiqot ishini yozishda qaysi jihatlarga e`tibor berish kerak?

Tadqiqot ishini yozishda eng muhimlaridan yana biri, mavzuni to`g`ri tanlash va to`laligicha ochib berish.

Yel (Yale) universiteti Bitiruvchilarning yozuvchilik markazi (The Graduate Writing Centers) vakili Elena Kallestinova (Elena Kallestinova) 2010 yildan beri Xalqaro yozuvchilik markazlari assotsiatsiyasi (International Writing Centers Association) a’zosi sifatida faoliyat yuritib keladi.

Ma‘rifat bog‘ining bog‘boni

 1985 yil sentyabrь. O‘qishga endi kirgan paytlarimiz. Biz, bir guruh talabalar oliy o‘quv yurti binosi zinasidan ko‘tarilar ekanmiz, o‘rta bo‘yli, boshiga do‘ppi qo‘ndirgan, nigohi teran, yoshiga nisbatan ser¬harakat bir kishi qarshimizdan chiqdi. Unga salom berib o‘tib ketayotgandik, o‘sha odam bizni to‘xtatib, dedi: "Hoynahoy, sizlar yangi qabul qilingan talabalar bo‘l¬sangiz kerak-a?" Biz u kishining gapini tasdiqladik-da, so‘ng "O‘zingiz kim bo‘lasiz?" deb so‘radik. Shunda haligi kishi "Men shu yerdagi bog‘ning bog‘boniman", deya javob berdi.

Yosh avlod tarbiyasida oila ma`naviyatining o`rni

   O`zbekiston mustaqilligining dastlabki yillaridan boshlab mamlakatda yoshlarni har tomonlama barkamol etib tarbiyalash borasida islohotlar hayotning barcha sohalari bilan  uzviy bog`liq holda amalga oshirilmoqda.

Globallashuv sharoitida O`zbekiston ijtimoiy hamkorlikni kuchaytirishning ijtimoiy-falsafiy ahamiyati

Глобаллашув шароитида Ўзбекистонда  ижтимоий ҳамкорликни кучайтиришнинг ижтимоий – фалсафий аҳамияти.

А.З.Шарипов

БухДУ ўқитувчиси.

Бутун дунё ягона ва ўзаро боғлиқдир. Бизнинг муштарак бурчимиз ер юзини болаларимиз ва набираларимизга обод ва бахтиёр яшашлари учун муносиб қилиб қолдиришдир.

И.А.Каримов

         Инсоният тарихи турли миллат ва элатлар орасида иқтисодий, сиёсий ва маданий – маънавий алоқалар ўрнатилиб, уларнинг тобора мустаҳкамланиб бориши жараёнидир.  Дунёдаги барча миллат ва элатларнинг асосий мақсади – тинч-тотув яшаб, фаровон ҳаёт кечиришдир. Миллатлараро ҳамжиҳатлик, ижтимоий ҳамкорлик тамойиллари эса мана шу орзуларни рўёбга чиқариш учун хизмат қилади. Бозор иқтисодиёти шароитида ижтимоий ҳамкорлик ва миллатлараро ҳамжиҳатлик ғоялари моҳияти, мазмуни ва шакли тубдан ўзгарди. Чунки бу шароит миллатлар, элатлар, ижтимоий гуруҳ ва давлатлар муносабатларида тадбиркорлик, ишлаб чиқариш муносабатлари, халқаро ҳуқуқ, демократия ва инсонпарварлик қоидаларига риоя қилишни биринчи ўринга қўяди.

         Ижтимоий ҳамкорлик тушунчаси ижтимоий муносабатлар тизимида муҳим ўрин тутади. Ҳамкорлик бу кўпгина маънавий омиллар мажмуаси бўлиб, у ижтимоий ҳаётда фаолият кўрсатаётган инсонларнинг ижтимоий тараққиёт масалаларини  ҳал қилишдаги бирдамлиги кўринишидир. Ижтимоий ҳамкорлик (ўзаро ҳаракат) – ижтимоий фаолият юритувчи индивид ёки гуруҳнинг бошқа шу каби индивид ё гуруҳларнинг жисмоний ва ақлий ҳатти-ҳаракати. Бундай ҳамкорлик шаротида томонларнинг ҳар бири ўз ҳаракатлари учун рағбатни ошириш ва зарарни камайтиришга уринади.

         Ҳар бир миллатнинг тараққий этиши жамиятимиз учун ниҳоятда катта ютуқ бағишлайди, иқтисодий алоқаларни кенгайтиради, чуқур ва самимий ўзаро ҳурмат пайдо қилади, халқлар дўстлигини мустаҳкамлайди. Миллатларнинг бир-бирига яқинлашуви орқасида ҳар бир миллат гуллаб яшнайди, ҳар бир миллат гуллаб яшнаши орқасида халқлар бир-бирига яқинлашади – глобаллашув шароитида ижтимоий ҳамкорлик тараққиёти диалектикаси ана шундай.

          Инсоният табиий мувозанат бузилиши ҳолатидан фақатгина ҳар қандай сиёсий, минтақавий, ирқий, миллий, диний ва бошқа манфаатларини кейинга суриб, муштарак умуминсоний манфаатлар теварагида жипслашиш, зудлик билан таъсирли чоралар қўллаш орқалигина қутулиши мумкин.

  Ҳозирги пайтда инсониятга хавф солиб турган умумбашарий муаммолар деганда бутун дунё, барча давлатлар ва халқларнинг иштирокисиз ечиш мумкин бўлмаган муаммоларга айтилади.

Бундай муаммолар қуйидагилардир:

- термоядро уруши хавфининг олдини олиш ва қуролланишни бартарф этиш;

- жаҳон иқтисодиёти ва ижтимоий ҳаётнинг ўсиши учун қулай шарт-шароит яратиш;

- иқтисодий қолоқликни тугатиш; ер юзида қашшоқлик ва очликка барҳам бериш;

- табиий бойликлардан оқилона ва комплекс ёндашган ҳолда фойдаланиш;

- инсониятнинг бахт-саодати йўлида фан-техника ютуқларидан фойдаланиш учун халқаро ҳамкорликни янада фаоллаштириш; (энг хавфли касалликларга қарши кураш, космосни ўзлаштириш;

- дунё океан бойликлари ва имкониятларидан унумлироқ фойдаланиш; озон қатламининг йўқолиш хавфининг олдини олиш ва ҳ.к.);

- инсоният ва унинг келажаги тўғрисидаги ўзаро ҳамкорликда жиддий тадқиқотлар олиб бориш; киши организмининг тобора тез суръатлари билан ўзгараётган сунъий ва табиий муҳитга мослашиш жараёнини илмий таҳлил қилиш.

Инсоният олдида ана шу хилдаги муаммоларнинг кўндаланг туриб қолишининг ўзиёқ кишилик цивилизацияси ўта мураккаб, ўта қалтис бир жараённи бошидан кечираётганлигидан дарак беради. Умумбашарий муаммоларнинг баъзи бир гуруҳлари мавжудки, уларни ҳал қилишнинг ўзидаёқ бутун планетамиздаги ижтимоий ҳаётнинг кейинги минг йилликдаги аниқ манзарасини чизиб бериш учун ҳал қилувчи аҳамият касб этиши мумкин. Ҳозирги пайтдаги мавжуд ижтимоий кучлар ўртасидаги зиддиятли муносабатлар (ижтимоий-иқтисодий системалар ўртасидаги, минтақавий зиддиятлар, давлатлар, миллий ва диний низолар ва ҳ.к.) бўлиб, булар шартли равишда «интерсоциал» муаммолар деб ҳисобланади. Улар уруш ва тинчлик, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш даражаси ва шу кабиларни ҳам қамраб олади. «Инсон ва жамият» ўртасидаги муносабат билан боғлиқ муаммолар бўлиб, буларга илмий-техника тараққиёти (ИТТ); маориф ва маданият; аҳоли кўпайишининг тез суръатлар билан илдам кетиши («Демографик портлаш», кишилар саломатлигини сақлаш, киши организмининг ниҳоятда тез ўзгариб бораётган ижтимоий муҳитга мослашиши) шунингдек, инсониятнинг келажаги каби масалаларни киритиш мумкин. «Инсон — табиат» муносабатларига эса хом-ашё ресурсларини тежаш, аҳолини озиқ — овқат ва ичимлик суви билан таъминлаш, табиатни муҳофаза қилиш каби муаммолар киради. Бу гуруҳ муаммолар ижтимоий омиллар тасирида вужудга келади, уларни ҳал қилишда эса ижтимоий омилларнинг ўрнини ва аҳамиятини тўғри англаган ҳолдагина масаланинг туб моҳиятини тушуниш мумкин.

Ўзбекистон жаҳон цивилизациясига қўшилиш натижасида нафақат иқтисодий соҳада, балки халқлар маънавияти, сиёсати ва дунёқарашида ҳам муҳим ижобий ўзгаришлар рўй беради. Бундай жараёнга тушган халқлар ўртасида бир-бирига ишонч, ўзаро ҳурмат, ҳамкорлик ҳамда содир бўладиган зиддият ва ихтилофларни ўзаро келишув, консенсус асосида ҳал қилишга интилиш вужудга келади. Бир-бирининг маданий ютуқлари, қадриятларидан, тажрибаларидан баҳраманд бўлиш ҳоҳиш-истаги  шаклланади. Халқларнинг бир-бири билан жипслашиш тенденцияси яхлит, бир бутун  цивилизацияни, инсониятни эъзозлаш каби сайёравий онгни шакллантиради. Яъни, миллийлик ва умуминсонийликнинг уйғунлиги жаҳон цивилизациясида яққол намоён бўлади ва дунё ҳамжамиятининг ҳаракат дастурига айланади.

   Глобаллашув инсоният тараққиёти ва жамият ҳаётининг жаҳон миқёсида интеграциялашиши натижасида содир бўлаётган жараёнларнинг оламшумул аҳамият касб этишидир.

Бугунги кунда иқтисодий ҳамкорлик, интеллектуал мулк, интернетдан фойдаланиш соҳалари янги халқаро меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, мамлакатларнинг ички қонунлари ҳам уларга мослаштириб борилмоқда.

Жаҳон миқёсидаги бундай умумий тараққиёт:

-                            одамлар дунёқарашини ўзгариши, коммуникациялар юксалиши, халқаро муносабатлар ривожи одамзод ҳаётига таъсирни кучайтиради;

-                            давлатлар ва халқлар ўртасида бирлашишга интилишни кучайтирган, айни вақтда миллий хусусиятлар, анъаналар ва маънавий меросни сақлаб қолиш орқали мустақил сиёсий тамойилларни ишлаб чиқиш зарурлигин ҳам кўрсатиб беради.

Глобаллашув ва ахборотлашув биз учун қатор умубашарий муаммоларни жаҳон ҳамжамияти билан биргаликда ҳал этишни ҳам вазифага айлантиради. Улар қуйидагилар:

-                            ер юзида ялпи тинчлик сақлаш, халқаро иқтисодий тартибот ўрнатиш;

-                            экологик муаммоларни бартараф этиш;

-                            демографик вазиятни тартибга солиш;

-                            инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

-                            этикологик муаммоларни бартараф этиш;

-                            терроризм ва экстремизмга қарши кураш;

Президент И.А.Каримов томонидан ишлаб чиқилган бозор иқтисодиётига босқичма – босқич ўтишнинг ўзига хос хусусиятларидан бири кучли ижтимоий сиёсат юритишдир. У қуйидагича амалга оширилмоқда: аҳолини ижтимоий – иқтисодий фаоллигини ошириш учун тегишли шароит яратиш, аҳолини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилишнинг мақсади ва аниқ йўналтирилган характеридаги дастурига эга бўлиш, аҳоли турли ижтимоий қатламларига табақалаштирилган ҳолда ёндашувни йўлга қўйиш, аҳолининг моддий ёрдамга муҳтож ва кам таъминланган қатламларининг давлат томонидан ижтимоий ҳимоя қилинишини кафолатлаш, таълим, маданият ва соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш, жамиятнинг интелектуал ва маънавий куч – қудратини мустаҳкамлаш. Инсон, оила ва жамият имкониятларини кенгайтириш орқали тараққиётга йўл очиш Ўзбекистоннинг умумбашарият томонидан тўла эътироф этилган концепцияларига содиқ ва собит эканлигини очиқ- ойдин исботлайди.

         Хуллас, глобаллашув ва ахборотлашув барча мамлакатларнинг иқтисодиётига таъсир ўтказади, ҳамда бу таъсир ишчи кучидан фойдаланиш, товар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш, ишлаб чиқариш ва инвестицияларни жалб этиш, уларнинг бир мамлакатдан бошқасига кўчиши каби омилларни ўз ичига олади. Буларнинг барчаси ишлаб чиқариш самарадорлигини, меҳнат унумдорлигини, халқаро тенг ҳуқуқлар асосида ривожланишни талаб қилади.

         Ўзбекистонда ижтимоий ҳамкорликни кучайтириш умумбашарий муаммоларни ечишда, уларни оқилона ҳал қилишда жаҳон ҳамжамиятига қўшилишни, унинг тенг ҳуқуқли аъзоси  бўлишни талаб этади.

         Бундай мураккаб глобаллашув деб аталувчи шароитда умумбашарий муаммоларни ҳал қилишда, бутун инсоният фаровонлигини таъминлашда ижтимоий ҳамкорликни кучайтириш, миллатлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш жаҳон халқларининг асосий вазифаси бўлиб ҳисобланади.  

 

Tarixdan xazina izlagan olim

Shunday odamlar borki, boshqalar ularga havas bilan qaraydi, ular bilan to‘rt og‘iz shirin so‘z aytib, muloqotda bo‘lishni istaydi. Istarasi issiq, bosh¬qalar diqqatini o‘ziga tortadigan, yurish-turishi, harakatlari, gaplashish jozibasi, orasta ki-yinishi o‘ziga xos, buning ustiga, soddadil va kamtarin. Bunday xislatlarga ega bo‘¬lish bir jihatdan ilmga intilishga bog‘liq bo‘lsa, ajab emas. Ba‘zan shunday odamlarni ko‘rib Yusuf Xos Hojibning "O‘quv qut beradi, bilim sharaf-shon, asli shu tufayli ulug‘dir inson", degan satrlari yodimga tushadi. Shunday ulug‘ odamlarga sajda qilging keladi. Do‘stim, birodarim Sharif Olimovich Boltayev ana shunday odamlar toifasidan.

Buyuk bunyodkorlik yo`lida

Inson zoti borki, u istasa istamasa, bir tuyg`uning asiri bo`lib qolaveradi: bu–Vatan tuyg`usi. Kishiga ulg`aygan sari, to`g`rirog`i, butun hayoti davomida tug`ilib o`sgan yerini qo`msash, sog`inish, unga talpinib yashash, uni anglash, hatto umrining oxirgi daqiqalarida ham kindik qoni tomgan maskan bag`rida bo`lish, o`z yurti tuprog`ida mangu makon topish istagi tinchlik bermaydi.

Bolalikning turfa talqini

                                                              Башорат Жамилова,

                                                                     БухДУ доценти

           Э.Малик қиссаларида ўсмирлар руҳияти ифодаси

Ўзбек болалар адабиёти ўзининг ҳозирги босқичида жамиятимизда кечаётган долзарб масалаларни маърифий-тарбиявий ва бошқа ранг-баранг ижодий услубларда акс эттирмоқда. Хусусан, бу давр болалар қиссачилиги ижодкорларнинг янгича шакл ва услубларга мурожаати ҳисобидан бойиди. Ўтган аср болалар қиссачилигидаги тарихий, автобиографик, саргузашт, детектив, фантастик йўналишлар унинг алоҳида тамойилларини белгилаган бўлса, янги аср бўсағасида инсон руҳияти, аниқроғи, болалар ва ўсмирларнинг ички олами теран тадқиқ этилган психологик асарлар ижобий мазмун касб этаётир. Негаки, миллий болалар адабиёти қарийб бир аср давомида ўз анъаналаридан узиб қўйилган эди. Унда халқ педагогикасидаги ахлоқий қарашлар, таълим-тарбия усулари, урф-одатлар ва меҳр-оқибат кўринишларининг ҳаётий ифодаси бадиий тадқиқ этилмади. Мустақиллик даври болалар адабиётида ижтимоий долзарб масалаларга бағишланган қисса ва бадиҳалар шу маънода самара бераётир. Жумладан, Эркин Малик  қаламига мансуб “Невара”, “Онаизор”, “Етим қолган хотиралар”, “Қалдирғоч” каби қисса ва бадиҳаларининг ҳар бири болалик ва ўсмирликнинг турфа оламини очишга қаратилгани билан эътиборни тортади. 

“Онаизор”[1] қиссасининг композицияси эпистоляр негизга эга. Ҳар бир боби онанинг ўғлига йўллаган  мактуби шаклида. Шу орқали мактубларда келтирилган ранг-баранг воқеалар ягона махражда боғланишга, қисса сюжети яхлит композицион қамровга келтирилишга эришилган. Аслида бу мактублар Онанинг ҳасратларидан иборат бўлиб, уларда жамият муаммолари, келажакнинг оғир юки фожеали асосда очиб берилади. Қиссада  онанинг нечта мактуби (улар йигирмага яқин) келтирилган бўлса, деярли шунча яхши-ёмон ҳодисалар тилга олинади.. Мактубларнинг ҳар бири алоҳида мавзу талқинига бағишланган бўлса-да, бутун қиссада воқеаларни бир-бирига боғлаб турувчи умумийлик мавжуд; бу - аёлнинг ширин ташвишлари;  бўй етиб қолган қизи учун совчилар келаётгани, шу муносабат билан онанинг ўғли ва умуман, йигитларга уқтирилажак гаплари, ота-бола муносабати, етим ўсган болалар қисмати . “Менинг сирдошгинам, эшит,-деб бошлайди она навбатдаги мактубини. -Йигитман деган бировга совчи қўяркан, ўзига ёстиқдош деб, умрини-умрига боғлар экан, ақлини йиғсин. Фарзанд кўргач эса фақат фарзандим деб яшасин. Турмушда нималар бўлмайди, дейсан? Баъзида хотини кўзига ёмон кўриниб қолиши мумкин. Ўшандоқ пайтларда эркак киши ширин-ширин фарзандларининг кўзи билан хотинига қараса, олам гулистон...” (54-бет).

Вояга етган  ўғилга айтилаётган гаплар негизида бугунги эркакларга уқтирилмоқчи тилаклар зоҳир. Негаки, аёл етим қолган бахтига, фарзандларининг ўксик қалбига кўпроқ отасини айбдор ҳисоблайди ва бундай воқеларнинг кунора учрашига эътибор қаратади: “...Бир йилда икки миллионта никоҳ тўйи бўларкан. Бир йилга етар-етмас шундан тўққиз юз минги бузилиб кетаркан.  Бунинг касофатида  етти юз минг бола етим бўлиб қоларкан...”

 “Онаизор”да  етимлик фожиаси  ҳаммадан кўра бола қалбига қанчалик руҳан озор етказиши асослаб берилган. Энг қайноқ болалик, ор-номусга ғарқ ўсмирлик, ота-она уйини тарк этиш палласи... Муаллиф она изтиробларига мутаносиб ана шу деталларни танлай билган: “Мен бу азобни сени ҳарбийга кузатаётганимда яна бир марта юрак-юрагимдан ҳис қилганман,- дейди она бир мактубида. Эсингда бўлса, жамики қариндошларимиз сени кузатгани чиқишди, назаримда ҳамманинг кузатувчиларидан бизники кўпроқ эди... Шернинг отаси бўлсаям йўқдек, онасининг кўнгли ярим, деб шундай қилишди. ...Бироқ ўша куни икковимизниям кўнглимиз тўлмади, яримлигача қолди,-таъкидлайди мактубда она ва бир манзарани ёдга олади: йигитларни бирин-сирин радиокарнай орқали ичкарига чақириб олаяпти. Сен нимагадир индамайсан, бошқа болалардек, онангга ёпишмайсанам. Разм солсам, икки-уч қадам наридаги ўзингга ўхшаган йигитга тикилиб қолибсан. У йигит ҳам онасидан кўра, отасига ёпишиб олибди. Отаси бўлса унга бир нималарни уқтираяпти. Гап ўзини ҳимоя қилиш,  кучлилик ҳақида бўлса керак-да, бирдан йигит отасини даст ердан узиб, кўтариб олди. Ота бўлса бошқалардан ярим бўй ўсиб, хохолаб кулади, ўғлининг елкасига қоқиб, “бўлди, бўлди”,- дейди... Буни қараки, вақти келиб ўғиллар ҳам оталарини осмонга отгудек эркалашлари мумкин экан. Бахтли оталар, бахтли ўғиллар...Онани кузатдингми ўшанда? У ҳаммадан ҳам бахтиёр эди...”

Она ўзининг чексиз армонларини шу вақтгача ичига ютиб келган, аммо бундай дақиқада  ўғлидан яширолмаган эди. Энг даҳшатлиси, она -бола   беозоргина қучоқлашиб хайрлашаётганда аёл: “Отангни ҳам хабардор қилсак бўларкан-а, ўғлим”,-деб шивирлаганда, йигит жаҳл билан атрофга назар ташлаб, бармоқлари тугилиб: “Хабардор эдилар!”,-дейди...

Қиссада аёлнинг шундан кейинги аҳволи, ўғлини бағридан бўшатганда бошқалардек отага эмас, яна жафокаш юрагига суяниб қолиши тасвирланади. Ёзувчи шу тариқа, бугунки ҳаётимизда жуда кўплаб топиладиган бундай воқеалар ва унинг оқибатидан ранги заъфарон ўсмирлар руҳиятини ўз қаҳрамонига кўчира боради. Натижада, Она барча ёлғиз аёлларнинг умумлашма образига айлана олган. Мактубларда гарчи эркакларнинг бурч ва вазифалари, оила тўкислиги учун уларнинг масъуллиги тилга олинсада-да, беғубор болалик оламига дарз кетмаслик бош мақсадга айланган. Бу ҳолат қиссада кичкина Шернинг изтироблари мисолида ойдинлашади. У болалигида ҳамма нарсани ароққа алмаштириб, оиласини ташлаб кетган дадаси борлигига ўртоқлари билан гарров ўйнайди, ҳатто унга ишонмаган бир ўртоғини судраб отасининг вайрона кулбасига олиб келади, каттакон қулф осилганига қарамай, кечгача шу ерда қолиб кетади;

 “-Кетмайсан, кетмайсан, дадамни кўрасан, дадам бор...ахир, ҳозир келадилар”-дея ўртоғининг ёқасига ёпишади; йиғлаб туриб, ёлбора бошлайди”...   Боланинг  ўртоғи олдида изза бўлиб, папкасини устига ўтириб, бошини тиззалари орасига олиб ҳиқ-ҳиқ йиғлай бошлаши ҳам ҳар қандай юракни зардобга тўлдирадиган ҳолатдир. Она ўз мактубида ўша аччиқ хотираларни эслаш орқали ўғлига таъкидлайди:  “Сен ҳеч қачон, ҳа, ҳеч қачон ўз фарзандингни бунақа аҳволга солмайсан. Бу азобни гўдак бошингдан ўтказдинг.”

Отасиз ўсган болалар тарбиясидаги кемтиклик онанинг яна бир мактубида таъкидланадики, бу ҳам муаллифнинг ўзига хос топилмаси. Аёл қанчалик тиришмасин, барибир ўғлига отадан ўтадиган фазилатларни, гап сўзларидаги дадиллигу мустақилликни бера олмаганидан, ҳатто бу мумкин эмаслигини ўйлаб ҳам кўрмаганидан ўкинади. Билъакс, уни тергайвериб ўта маъқул қилиб қўйганига пушаймон бўлади. Хуллас, болани отасиз катта қилиш дорбознинг арқонига лангарсиз юришга ўхшаши она иқрорида ойдинлашган.

 “Онаизор” қиссасидаги мавзулар унинг айнан эпистоляр  мактуб шаклини тақозо этган бўлса, болаликка муносабат оқибати композицион яхлитликни таъминлаган. Ёзувчи давр фожеалари ва муаммоларини бир оила, шу оила гўдакларига, аввало, отанинг эътибори ва тарбияси мисолида ойдинлаштиришга эришган. Шер бола бўлиб, отасиз ўсганлиги учун бахтиёрликни ҳис қилмаган эди, ўсмир ёшида отасини излаб бориб, ундан кўнгли совийди. Энди фақат онасига суянчиқ, елкадош бўламан, деганда эса  ҳарбий хизматга жўнайди... Муштипар онасининг орзуларини рўёбга чиқариш учун ҳамма нарсага рози бўлади... Гарчи, қиссада ўғилнинг онага ёзган бирорта жавоб хати бўлмаса ҳам, фарзандининг онасига меҳрибонлиги, англашилиб туради. Аммо Афғон фожиаси она ва боланинг бу умидини ҳам саробга айлантиради...

Умуман, адабиётда хат услуби билан кўпгина асарлар ёзилгани маълум. Бу ҳақда  эътирофга лойиқ тадқиқотлар ҳам мавжуд.[2] Таъбир жоиз бўлса, Э.Малик қиссасининг мактуб шаклида битилиши ҳам қаҳрамонларнинг ҳиссий дунёсини очишга, унинг қизиқиш билан ўқилишини таъминлашга хизмат қила олган.



[1] Қаранг: Китобда-Эркин Малик. Чампо отли илон. Қиссалар. Тошкент, “Шарқ”, 2006,49-112-б.

[2] Бу ҳақда қаранг:Аҳмедова Ш. Мактубот ва адабий танқид. Т.: Фан, 2005.

Subkategoriyalar

Top
BuxDU ATM tomonidan ishlab chiqildi.
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech