Buxoro davlat universiteti rasmiy web sayti - Bilim va uning amaliy tatbiqi
Welcome to Buxoro davlat universiteti rasmiy web sayti   Click to listen highlighted text! Welcome to Buxoro davlat universiteti rasmiy web sayti Powered By GSpeech
Thursday, 04 April 2013 08:38

Bilim va uning amaliy tatbiqi

Written by 
Rate this item
(0 votes)

БИЛИМ ВА УНИНГ АМАЛИЙ ТАТБИҚИ

                                                                                Д.Н.Йўлдошева

                                                                                       БухДУ ўзбек филологияси

                                                                                       кафедраси доценти, п.ф. номзоди

Педагогик адабиётларда қайд этилганидек, ўқув топшириқлари – ақлий ёки амалий ишни эгаллаш ёки унинг сифатини ошириш мақсадида таълим олувчи эгаллаши зарур бўлган билимларни унинг реал билиш имкониятларига мослаштирилишидир. Шу ўринда Президентимиз И.Каримовнинг бўлажак авлод тарбиясига қўяётган талаблари хусусида тўхталаб ўтиш жоиздир, жумладан, «Бизга битирувчилар эмас, балки мактаб таълим ва тарбиясини кўрган шахслар керак» деган таъкид талқинига назар ташлаймиз. Бу жумла замирида нима ётади? «Билимли» билан «тарбия кўрган» орасида қандай фарқ бор? Халқимизнинг «Фарзандингни ё мактабга бер, ё маданиятлилар даврасида тут» мазмунидаги таъбирлари замирида нима ётади? «Мен Абдулла Авлонийнинг «Тарбия биз учун ё ҳаёт, ё момот, ё нажот, ё ҳалокат, ё саодат, ё фалокат масаласидир» деган фикрини кўп мушоҳада қиламан. Буюк маърифатпарварнинг буюк сўзлари асримиз бошида миллатимиз учун қанчалик муҳим ва долзарб бўлган бўлса, ҳозирги кунда биз учун ҳам шунчалик, балки ундан ҳам кўра муҳим ва долзарбдир».[1]

Дарҳақиқат, тарбия кўрган шахс, албатта, билимли бўлади, лекин у ўз билимидан ҳамиша жамият талабларига мос равишда, жамиятда қабул қилинган ахлоқ меъёрларига риоя қилган ҳолда фойдаланадими ва бу хислат унинг табиатига айланганми? Мир Алишер Навоий айтганларидек:

                    Табиатга ҳар неки одат эрур,

                    Чу эскирди одат табиат эрур.

Президентимиз билимли шахсни эмас, балки билимларидан жамият талабларига мос фойдаланувчи, бундай одат унинг табиатига айланган, яъни тарбияланган, маданиятли, маънавиятли шахсни етиштириб чиқаришни мактаб олдига мақсад қилиб қўйган. Демак, сўз нафақат малака ва кўникма занжири, балки билим ~ малака ~ кўникма ~ одат ~ табиат узлуксиз занжири ҳақида бориши керак ва сўнгги босқичга кўтарилган шахсгина тарбия кўрган шахс саналиши мумкин. Президентимиз ҳам юқорида зикр этган фикрларида мазкур шахсни етиштиришни мактаб олдига вазифа қилиб  қўймоқда, чунки ижодий тафаккур мустақил фикрлай олишнинг натижаси сифатида мустақил амалий ишга лаёқат, жамиятда муносиб ўрин эгаллаш шундай шахсга хос зотий хислатлардир. Шунинг учун биз:

    билим           малака              кўникма               одат                табиат                                        

поғонавий занжири ҳақида гапиришимиз керак. Олган билимларини шароитга мос ижтимоий–маънавий–аълоқий меъёрларга мувофиқ амалга татбиқ этиш табиатида мужассамлашган, унинг зотий, жибилий (онтологик) хослиги  табиатига айланган шахсгина тарбияланган, тарбия кўрган шахс саналиши мумкин. Бу ўринда айни бир билимни турли усулларда баён қилиш билан боғлиқ бўлган ва билимдон, лекин тарбия кўрмаган олим ҳамда кам билимли, лекин тарбия кўрган, ижодий тафаккур ва тадбирлилик хислатларига эга бўлган доно вазир, уларнинг қисматлари ҳақида 8-синф «Она тили» дарслигида келтирилган «Мукофот ва жазо» ривоятини эслатиб ўтиш мумкин.[3] Зеро, «Билим ҳали ақл эмас» шиори жуда сермаъно ва унинг замирида катта ҳикмат ётади. Халқимизда Қуръони Каримни тўла ёдлаган, лекин уни тушунмайдиган шахсларни (расмий исломий ҳофизларни) ҳам, кўзи ожиз кишиларни ҳам қори+ [4] деб аталиши бежиз эмас. Ҳақиқатан, қорилар 114 сура, 6226 оят – 77639 сўз, 325763 ҳарфдан иборат бўлган Қуръони Каримни [2] ҳарфма-ҳарф ва қаторма-қатор ёд билсалар-да, улар ожиздирлар: ўқиётган нарсаларини тушунмайдилар, уқмайдилар. Ваҳоланки, халқимиз шиори «Илму амал, илму амал ва илму амал»дир. Амал эса билим, билимнинг оқилона, шароитга мос ижодий татбиқидир. Бу эса таълим олувчида ижодийлик табиатини шакллантириш, билимни ёдламаслиги, балки уни чуқур алоқадорликларда ҳосил қилиш, яъни таълим усули, таълим методлари билан узвий боғлиқдир.

Фойдаланилган адабиётлар

1. Баркамол авлод орзуси. – Т.: Шарқ, 1999. – 3-б.

2.Аҳмад Ҳоди. Ибодати исломия. Мутаржим ва ношир Аҳмад хўжа. – Т.:  «Парцев» матбаа, 1332.(Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари томонидан қайта литография нашри. – Т.: 1990) (араб ёзувида). –  17-б.

3. Ne`matov H., Mahmudov N., Sayfullayeva R., G`ulomov A., Abduraimova M. Ona tili. Umumta`lim maktablarining 8-sinfi uchun darslik.– Т.: Ijod dunyosi, 2001. –  5-b.

4. Юсуф хос Ҳожиб. Қутадғу билиг (Нашрга тайёрловчи Қ.Каримов). 2-нашри. – Т.: Ўқув предмети, 1972. – 964 б.

 

 Муаллиф ҳақида: Йўлдошева   Дилором НеъматовнаБухоро Давлат университети ўзбек филологияси кафедраси доценти, педагогика фанлари номзоди. Уй манзили: Бухоро шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 11/1-уй,7-хона. Телефон: 223-62-20.



 

Read 2279 times Last modified on Thursday, 04 April 2013 10:24
Super User

Aslon Ergashev

Leave a comment

Make sure you enter the (*) required information where indicated. HTML code is not allowed.

Bog`lanish

Muljal: Buxoro viloyat hokimligi binosi

Transportlar: 6,76,33,75,86,88-avtobuslarning “Olmos” kafesi bekati, 72,25,37,11- avtobuslarning “Universitet yotoqxonasi” bekati.
Ish kunlari: Dushanbadan-Shanbagacha
Ish vaqtlari: 8:30 dan-16:30 gacha 
Bukhara 
Uzbekistan, Bukhara 
200114 
Uzbekistan 
Email:bsu_info@edu.uz Phone:0(365) 221-29-14 Fax:8(365) 221-27-07

Revkvizitlar

Молия вазирлиги ғазначилиги              

Ҳисоб рақами: 23402000300100001010 

МФО:00014  ИНН: 201122919        

МарказийбанкХККМТошкент ш.

(БухДУ:400910860064017950100079002)                   

ИНН: 201504275

Тулов максадида ФИО (уникал код езилади)

 

Xarita

 

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

   

 

Top
BuxDU ATM tomonidan ishlab chiqildi.
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech