Buxoro davlat universiteti rasmiy web sayti - “Fotiha” – ahloqiy-didaktik asar
Welcome to Buxoro davlat universiteti rasmiy web sayti   Click to listen highlighted text! Welcome to Buxoro davlat universiteti rasmiy web sayti Powered By GSpeech
Thursday, 04 April 2013 08:34

“Fotiha” – ahloqiy-didaktik asar

Written by 
Rate this item
(0 votes)

Дилрабо Қувватова, БухДУ доценти, филология фанлари номзоди

“Фотиҳа” – ахлоқий-дидактик асар

Мумтоз достонларга хос муҳим жиҳатлардан бири ахлоқий-дидактик мазмуннинг бўртиб туриши билан боғлиқ. Юсуф хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг”, А.Югнакийнинг “Ҳибатул ҳақойиқ” асарлари, А.Навоийнинг “Ҳайрат ул-аброр” достонлари бунга ёрқин далилдир. Жумладан, “Ҳайрат ул-аброр”достонидаги ҳикоятлар ахлоқий мазмунга эга. А.Маҳкамнинг “Фотиҳа” поэмасида айни шу хусусият ёрқин кўринади.

Одамга мурожаат қилинган сатрларга эътибор қаратамиз:

...Одам зино қилгач

ғусл қилса тағин

    ўша заифанинг кўз ёшларига

                сўнг қорнин тўйғизса бегона эрнинг

          бола-чақасига келтирган ризқдан

               сўнгра чиқиб кетса шундоқ ҳовлида

      қойим бўлаётган қиёмат сори...

        демагил эй одам... (1,330-331)

Шоир ахлоқсизликни келтириб чиқарувчи фожиани зинода кўради.  У бундай инсонни одам қаторига қўшиб бўлмайди, дейди.

Одам...

                қачон тўкиб соч ва умрини

         жилд-жилд китоб туғиб

том-том шеър ёзиб

                 ёлғон уруғини урчитаверса...

одам дема уни...

Шоир “жилд-жилд китоб туғиб, том-том шеър ёз”ган олимни, ижодкорни одам сафига қўшишни истамайди ва бошқаларни ҳам шунга даъват қилади.

Мумтоз адабиётимизда тама мавзуси анча теран ёритилган. Адабиётшунос И.Ҳаққулов А.Навоийнинг шу мавзудаги асарларига эътибор қаратар экан, ёзади: “Тама – манфаат ҳирси, у ақлни олғирлик, ялтоқликка ундайди... тама йўлига кирган кўнгил юлиш ва эришишга бениҳоя ўч бўлади. Навоий тамагирнинг феълини “еб тўймаснинг овқатга ўчлигиги”га ўхшатади”(2,107).  Асқар Маҳкамнинг бу борадаги фикрлари теранлиги ва бугунги замондошимизни ҳушёрлантириб туриши билан эътиборни тортади. Болага мурожаат мазмунидаги сатрларда шундай ахлоқий-дидактик мазмун балқиб туради:

          Элим мени кўтаради деб ўйлама...

Ҳар нечук тамадан умид уз

                кўйлагинг кўкрагингдан  тама қилса

уни ечиб ташла...

                         Ковушинг оёғингдан тама қилса

Уни отиб юбор...

Зеро, шоир сатрларида фалсафий  мазмун яширинган. Бу адабиётимизда шу борада айтилган бутунлай янги фикрдир. Яъни инсоннинг  тамасиз яшаши  юқорида ифода этилган ҳаётий ҳолатлар: кўйлак кўкракдан, ковуш оёқдан тама қилса бу ҳам тамагирликнинг бир кўринишини вужудга келтиради. Бу каби қарашлар инсонни шундай яшашга, энг яқин кишисидан, ҳатто тана аъзоларидан ҳам ёрдам кутмасликка, фақат ўзигагина ишонишга чорлайди.

Шоир поэмада киноя ва рамзийлик усулидан маҳорат билан фойдаланади:

                       Эй қўлларин ёзган Гадолар

                   эй диллари гадоваччалар

чувалчанглар

        мечкай пашшалар

                 астойидил есангиз ётиб

                       бир яримта нон ерсиз фақат

                                          нега бунча нон деб йиғлайсиз.(1,329)

Гадолар, гадоваччалар, чувалчанглар, мечкай пашшалар  ўз маъносида қўлланмаяпти, балки нафс учун яшайдиган инсонлар тимсолини ифода этмоқда. Шу тарзда рамзий мазмун киноя билан ўрин алмашади ва фалсафий фикр теранлашади. Бинобарин, шоир моддиятни устун қўйгувчиларга мурожаат этар экан, инсон ейиш учун эмас, яшаш учун ейишини образли  тарзда ифода этади.

Умуман олганда, Асқар Маҳкамнинг “Фотиҳа” поэмасида илгари сурилган  ахлоқий дидактик ғоялар маънавий баркамол инсонни тарбиялашга хизмат қилади.

Адабиётлар

  1. Маҳкам А. Ҳақ. Сайланма. –Д.: Адиб, 1998.
  2. Ҳаққулов И. Занжирбанд шер қошида. –Тошкент: Юлдузча , 1989.
Read 209993 times Last modified on Thursday, 04 April 2013 11:34
Super User

Aslon Ergashev

Leave a comment

Make sure you enter the (*) required information where indicated. HTML code is not allowed.

Bog`lanish

Muljal: Buxoro viloyat hokimligi binosi

Transportlar: 6,76,33,75,86,88-avtobuslarning “Olmos” kafesi bekati, 72,25,37,11- avtobuslarning “Universitet yotoqxonasi” bekati.
Ish kunlari: Dushanbadan-Shanbagacha
Ish vaqtlari: 8:30 dan-16:30 gacha 
Bukhara 
Uzbekistan, Bukhara 
200114 
Uzbekistan 
Email:bsu_info@edu.uz Phone:0(365) 221-29-14 Fax:8(365) 221-27-07

Revkvizitlar

Молия вазирлиги ғазначилиги              

Ҳисоб рақами: 23402000300100001010 

МФО:00014  ИНН: 201122919        

МарказийбанкХККМТошкент ш.

(БухДУ:400910860064017950100079002)                   

ИНН: 201504275

Тулов максадида ФИО (уникал код езилади)

 

Xarita

 

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

   

 

Top
BuxDU ATM tomonidan ishlab chiqildi.
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech